Байрамларда қадриятлар яшайди 
                Эсимни танибманки, байрамлар маҳалла-кўй, қавм-қариндошлар ва бошқа яқин кишилар ўртасидаги оқибат анъанаси сифатида намоён бўлган.  Айниқса, рамазон ва қурбон ҳайитлари ёлғиз кексалар, беморлар ҳолидан хабар олиш, йўқсуллар бошини силаш, ночор оилаларга меҳр-мурувват кўрсатиш каби эзгу амаллар билан ўтган. Бу кун шу оилалар учун чинакам байрам бўларди.