Ушбу сатрларни қоғозга туширишимга Олий Мажлис Қонунчилик палатасида муҳокама этилаётган бир қонун лойиҳаси сабаб бўлди. “Миллий тикланиш” демократик партияси вакиллари ташаббуси билан ишлаб чиқилган қонун лойиҳасига биноан, энди маҳкумларнинг жазо муддати ҳар бир ўқиган китоби учун уч кунга камайтирилар экан.
Қайд этилишича, маҳкум ўқиган китоби бўйича имтиҳон топшираркан. Маҳкумларда қонунларга итоат, тузалиш йўлига ўтиш, жиноят кўчасига бошқа кирмаслик, ҳалол меҳнат қилиш, жамият турмуши қоидаларига ҳурмат муносабатини шакллантириш учун шундай маънавий рағбат таклиф этилмоқда.
Китоб дўконида ўн тўрт ёшлардаги ўғлига китоб излаётган отага кўзим тушди. Олдига яқинроқ келдим. “Эртак китобларни кўп ўқиди, энди уларга қизиқиши қолмади. Шу ёшли болаларга мос китоблар бормикин”, дейди мендан ёрдам сўрагандай бўлиб.
Унга қўшилиб, мен ҳам қидиришга тушдим. Дўкон пештахталари китобларга тўла. Баъзи ёзувчиларнинг ҳатто ўндан ортиқ асарлари бор. Улар гўё жанг олдидан сафга тизилган саллотлардай ғоз туришибди. Саргузашт китобларнинг сон-саноғи йўқ.
Тижорат сирлари, бой бўлиш, бойлик орттириш, узоқ умр кўриш, касалликлардан дори-дармонсиз қутилиш, уйқусизлик, қўрқинчли туш кўриш, бепуштликнинг давоси сингари антиқа мавзуларга бағишланган китобларнинг, ичида нимаси бор – билмадим, аммо сержило муқоваси хаёлингни ўғирлайди. Аммо муҳтарам китобёзарлар болаликдан ўтиб, катта ҳаёт остонасига яқинлашиб келаётган ўсмирларни унутишган чоғи...
Болаликда асосан эртак китоблар ўқилади. Ўсмирликда ҳазми енгил, ўқувчини чексиз ҳаёлот, орзу-умидлар дунёсига бошлайдиган саргузашт қиссаларга қизиқиш кучаяди. Мактабда адабиёт ўқитувчиларимиз қандай китоб ўқиётганимизга алоҳида эътибор беришарди. Уларнинг тавсиясига кўра, “Чўлоқ лайлак”, “Уч оға-ини ботирлар”, “Мақтанчоқ қуён”, “Ростгўй бола”, “Тулки билан турна” каби эртакларни уйда ўқиб келиб, дарс пайти бир-биримизга айтиб, билганимизча муҳокама қилардик. Эртаклар асосида эса баён ёзардик.
Кейинроқ ўқиган китобларим эса кўпроқ ёдимда қолган. Ҳаким Назирнинг “Кўкорол чироқлари”, “Ёнар дарё”, “Кенжатой” қиссаларини, Қудрат Ҳикматнинг “Тошбақалар ҳужуми”, “Шамол ботир”, “Алишер ва китоб”, Учқун Назаровнинг олтмишинчи йиллари ёшлар ўртасида машҳур бўлган қиссасини бир эмас, бир неча марта ўқиб чиққанман. Ғафур Ғуломнинг “Шум бола”си эса анча вақтгача қўлимиздан тушмаган.
Шу асар таъсирида маҳалла болалари бир-икки марта шумлик ҳам қилганмиз. “Бошсиз чавандоз” ўзига ром қилган. Бугун Худойберди Тўхтабоев, Носир Фозилов, Шукур Холмирзаев, Латиф Маҳмудов, Турсунбой Адашбоев, Анвар Обиджон каби ўсмирларга мўлжаллаб асар ёзадиган адиблар етишмаяпти. Аммо нега шундайлигини тушуниш қийин.
Шу ўринда ўзим кузатган бир ҳолатга тўхталмоқчиман. Ёшлигидан китоб ўқишга ўргатилган ва деярли китоб ўқимаган бола характерида кескин фарқ бўлади. Китобхон болаларнинг нутқи равон, фикрлаш доираси кенглигини сезиш қийин эмас. Бундайлар бошқа болалар билан осон дўстлашади, катталар тили билан айтганда, характери босиқ, айни чоғда киришимли, мурувватли бўлади ва тенгдошларига беминнат ёрдам беради.
Нутқи ривожлангани боис, ҳар қандай вазиятдан осон чиқиб кетади. Шунингдек, китоб ўқиб катта бўлган болалар жониворларга озор етказмайдилар, гулларни юлмайди, кўчатларни эса меҳр билан парвариш қилади.
Шундан келиб чиқиб, у ёки бу мамлакат ёшларининг маънавий-ахлоқий даражасини китобхонлик даражасига қараб ҳам аниқлаш мумкин.
Бугун дунёнинг мана-ман деган давлатлари молиявий инқирозга юз тутиб, иқтисодий муаммолар гирдобида қолаётган бир пайтда Ўзбекистонда китобхонликни ривожлантириш давлатимизнинг расмий сиёсати даражасига кўтарилиб турибди. Вилоятларимизда муҳташам зиё масканлари қурилмоқда. Адабиёт оламига кириб келаётган ёш ижодкорлар ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватланаётир.
Ёзувчилар уюшмаси ёш ижодкорлар билан ишлаш, уларни адабий жараёнларга фаол жалб этиш борасидаги маърифий тадбирларга бош-қош бўлмоқда. Бу бежиз эмас, чунки, қадим-қадимдан илм-маърифатга, зиёга интилган халқмиз. Дунё тамаддуни ривожига беадоқ ҳисса қўшган улуғ аждодларимиз ёшликдан китоб ўқишган. Шундай экан, вақт ўтказмасдан фарзандларимиз онг-шуурини китобларга жо бўлган бебаҳо ҳикматлар билан безашимиз керак.
Европанинг бир қатор мамлакатларида вақти-вақти билан ўн икки – ўн тўрт ёшли ўсмирларнинг қанча фоизи китоб ўқиши, қанчаси ўқимаслиги бежиз таҳлил қилинмаяпти. Чунки китоб ўқимайдиган болалардан келгусида жиноятчилар чиқиши эҳтимоли юқори экан. Демак, қамоқхоналарда маълум миқдорда бўш ўринлар ҳам бўлиши керак.
Биламизки, яхши китоб бир эмас, бир неча марта ўқилади. Ҳар ўқишда ўзинг учун асарнинг янги-янги қирраларини, муаллифнинг бадиий ифода маҳоратини кашф этиб борасан. Китоб ўқир эканман, улардан топган дур-жавоҳирларим, англаган ҳақиқатларим, мутолаа жараёнида ҳаёлимга келган ўй-фикрларни бошқалар билан баҳам кўриш, бу буюк тафаккур хазинасидан баҳраманд бўлмаганларни китобхонликка чорлаш мен учун ёқимли машғулотга айланган.
Бу одатимни ҳануз ташлаганим йўқ. Қайта-қайта ўқиш ҳаётий ҳақиқатларни қайта-қайта идрок этиш билан бирга мазмун-моҳиятини тўлароқ англаш имконини ҳам беради.
Лев Толстойнинг “Иқрорнома” асарини биринчи бор рус тилида, сўнг ўзбек тилида ўқиганман. Ҳали ҳам журналистика факультетидаги сабоқларимда ундан фойдаланиб келаман. Кўпинча болаларга “Иқрорнома” хусусида иншо ёздираман. Қаердаки яхши китоблар ҳақида гап бошланса, “Иқрорнома”ни тилга оламан. Унинг ҳар жумласи фикр-мушоҳада, фикр-инкор, фикр-тасдиқ, фикр-даъватдан иборат.
Адибнинг иқрорномаси дастлаб унинг шахсий ҳаёти манзаралари, умри баёнига ўхшаб кетади. Аммо бир-икки саҳифадан кейиноқ, ёзувчининг ҳаёт, тириклик, диний эътиқод, борлиқ ҳақида ўзига ўзи бераётган саволлари юзага қалқиб чиқади. Китобхон ҳам беихтиёр уларни қайтара бошлайди, адиб сингари, ўтаётган умрини, ўй-қарашларини, ҳаётдан олган сабоқ-хулосаларини, ютуқ камчиликларини тафтиш қилишга тушади.
“Ғалати манзара,− деб ёзади улуғ адиб,− одамлар диний эътиқодларга сиғиниб, уларга зид тарзда ҳаёт кечирганларини кўрганимда шу эътиқодлардан безиб кетгандим. Аммо одамлар худди шу эътиқодларнинг ўзига амал қилиб яшаганларини кўрганимда уларнинг ҳаёти менга ғоятда жозибадор ва оқилона кўринди. Шунда мен нега бир вақтлар бу эътиқодлардан безганимни, нега уларни маъносиз деб ҳисоблаганимни, эндиликда эса нима сабабдан уларни қабул қилганимни... тушундим.
Мен адашганимни ва қандай қилиб адашганимни англаб етдим. Мен нотўғри фикр юритганим учун эмас, гуноҳкорона ҳаёт кечирганим учун адашган эканман. Мен англаб етганим -- ҳақиқат юзини мендан яширган нарса фикрларимдаги хатолик эмас, балки фавқулодда ишратбозлик, маишатпарастлик шароитида, балои нафсни қондириш йўлида ўтказган ҳаётим бўлган экан”.
“Иқрорнома”дан англашиладиган буюк хулоса шуки, нотўғри фикрлаш айб эмас, ҳақиқат излаётган инсон адашиб, янглишиб, ўзининг бу ҳолатларини идрок этибгина кўзлаган мақсадига эришади. Бунгача у, адиб уқдирганидай, ҳаётнинг номаълум соҳиллари томон қайиқда, шиддатли оқим билан ёлғиз қолдирилган ҳолда, тажрибасиз қўллари билан эшкак эшади, оқим уни бир манзилдан бошқа томонга аёвсиз равишда судрайди, йўл-йўлакай ўзи каби оқим ихтиёрига тушиб қолган, қўлларидан эшкаклари тушиб кетган йўловчиларн учратади, ва яна, у олислаб сузиб борар экан, оқимни менсимайдиган ҳайбатли кемаларга, шовваларга урилиб, дабдаласи чиққан қайиқларга дуч келади. Бундай ҳолатга тушган адиб, ниҳоят, хулоса қилади: “Соҳил − Худо эди, йўналиш − ривоят эди, эшкаклар − менга берилган эрк эди. Мен уларнинг ёрдамида соҳилга − Худонинг жамолига эришмоққа сузмоғим керак эди”.
Китоб ва китобхонликни қисмат деб билган кишиларнинг ҳаётида шундай воқеалар бўлганки, уларнинг тафсилоти билан танишишнинг ўзи ҳеч нарсага қиёслаб бўлмайдиган тарбиявий аҳамиятга эга. Ёшлигимдан китоб мутолаасига берилганим, шахсий кутубхонамда анча-мунча китоблар йиғилиб қолгани боис, бундай ҳолатларга кўп бор дуч келганман. Шулардан бири Маҳмуд Кошғарий қаламига мансуб “Девону луғотит-турк” китобининг бугун Истанбул шаҳрида сақланаётган ягона нусхаси қандай топилгани билан боғлиқ.
Алқисса, 1857 йили Туркиянинг Диёрбакр шаҳрида таваллуд топган Али Амирий исмли йигит ёшлигидан китоб мутолаасига берилади. Бу иши боис, бошига кўп ташвишлар келишига қарамай, нодир китобларни йиғишда давом этади. Йиққан китобларнинг сони 10 мингдан ошиб кетади. Али Амирий бамисоли буюк хазинани излаётгандай, китобга ошноликдан чекинмайди. Ҳаётининг асл маъносини шу ишда кўради.
Ва ниҳоят, кунларнинг бирида унинг бошига омад қуши қўнади: китоблар сотиладиган расталардан бирида ўзи билмаган ҳолда “Девону луғотит-турк” китобини 33 лирага сотиб олади. Кейинчалик бу янгиликдан кўплар хабардор бўлади. Улар Али Амирийдан ушбу китобни катта пул эвазига сотиб олишга ҳаракат қлишади.
Аммо у бунга кўнмайди. Ҳикоя қилишларича, бу ноёб топилма ҳақида эшитган венгриялик бир элчи Али Амирийга нақд 10 минг олтин танга беришга розилигини айтади. Франциядан келган бир олим эса Парижнинг қоқ марказида қурилган ҳашаматли саройни ваъда қилади.
Аммо Али Амирий ҳар икки таклифга ҳам рад жавобини бериб, “Мен Ватаннинг ноёб хазинасини пулга сотадиган хоин эмасман”, дейди. Ҳукумат унга 300 олтин танга жўнатганида эса, бу пулни мамлакатнинг оч-наҳор яшаётган фуқароларига бўлиб бериш кераклигини айтади.
Тарихда бундай ибратли мисоллар кўп. Мирзо Улуғбекнинг садоқатли шогирди Али Қушчи устози тўплаган ноёб китобларни жоҳиллардан сақлаб қолиш учун не куйларга тушганини яхши биламиз. Мавлоно Жалолиддин Румий дафн этилган Кўня шаҳрида китоб савдоси билан шуғулланувчи, ноёб асарларни йиғувчи бир кишига одамлар турли шаҳарлардан қопларда китоблар олиб келишар экан. “Мен қопларнинг оғзини очаётганимда, ажабо, бу гал қандай китоблар олиб келишди экан-а” дея, худди келиннинг юзини очаётган куёвдек ҳаяжонланар эдим”, дер экан шу саҳҳоб.
Бир китобда ўқиганим ёдимга тушди: “Табризлик Шайх Али исмли машҳур мусаввир ҳукумдор Жаҳоншоҳ учун “Хусрав ва Ширин” девонига суратлар чизади. Иш яримлаб қолганида шоҳ ўзи учун дунёда тенгсиз китоб яратилаётганидан беҳад хурсанд бўлади. Аммо кўнглида хавотир уйғонади: Шайх Али унинг азалий рақиби бўлмиш Узун Ҳасанга бундан-да гўзал ва бебаҳо китоб яратиб бериши мумкин. Бунга эса йўл қўйиб бўлмайди. Китоб битиши билан Шайх Алининг кўзини кўр қилиш керак.
Шоҳ мулозимларига тегишли топшириқ беради. Бундан мусаввир хабар топади, аммо у Табризни тарк этмайди, ҳеч нима бўлмагандай, ишини давом эттираверади. Китоб битгач, шоҳ ёвуз ниятини амалга оширади. Бироқ бу ишидан ҳеч қандай натижа чиқмайди.
Шайх Али Узун Ҳасанга хотираси асосида янада гўзал ва бетакрор китоб тайёрлаб беради. Бундан илҳомланган Узун Ҳасан Жаҳоншоҳга қарши қўшин тортади, рақибини мағлуб этиб, унинг хазинасидаги ноёб китобни қўлга киритади. Кейинроқ фотиҳ Султон Маҳмуд Узун Ҳасанни енгиб, иккала китобни ўзи билан бирга олиб кетади.
Чинакам китоблар инсон ақл-идроки ва онг-шуурини ёритишдан, тафаккурини тиниқлаштиришдан чарчамайдиган, йиллар, асрлар ўтгани сари маъно-мазмуни янада ортиб борадиган бемисл маънавий хазиналардир.
Дунё мамлакатларида инсониятнинг китоб деб аталмиш бу буюк ихтиросидан самарали фойдаланиш тажрибаси бор, албатта. Масалан, Бразилия ҳибсхоналарида жазо муддатини ўтаётган маҳкумларнинг ҳукмда қайд этилган муддати ҳар бир ўқиган китоби учун тўрт кунга қисқартирилади. Хитойнинг айрим вилоятларида ҳар бир раҳбар йилига камида бешта китоб ўқиши ва ўқиган асаридан англаганларини бошқаларга гапириб бериши талаб этилади.
Европанинг қатор давлатларида масъул лавозимда ишлаётган раҳбарлар, масалан вазирлар, депутатлар, таълим соҳаси мутасаддиларининг кутубхоналарга аъзолиги, китоб ўқиб туриши, ижтимоий тармоқларда фаоллиги, танқидга муносабати (жамоатчилик фикридан хабардорлиги) алоҳида эътиборда туради.
Бизда ҳам шундай бўлиши керак...
Ҳеч ким жиноятчи бўлиб туғилмайди. Турли сабаб, кутилган-кутилмаган ҳолат, нафс хуружи, бойлик орттириш мақсади кўпларни ўз ҳаётининг энг яхши онларини қамоқхоналарда ўтказишга мажбур қилади. Бу муассаса катта-кичик жиноятчиларни одоб-ахлоққа, имон-эътиқодга ўргатадиган жой эмас. Ҳар ким ўз қилмишига яраша жазо олади. Жазо жазодай бўлиши керак. Аммо...
Маҳкумлар ҳукмда белгиланган муддат тугагач, оилага, маҳаллага, собиқ жамоага, демакки, жамиятга қайтадилар. Бу қайтиш қандай бўлади? Панжара ортида ўтказилган йиллар унинг тарбияси ва дунёқарашига қандай тасир кўрсатди экан? Нега қўлга тушиб қолганини ўйлаб, бундан буён ҳушёр бўлиши, жиноий режани пухта тузиши кераклиги ҳаёлига келмадимикин?
Айни шу мушоҳадага эътиборсизлик янги жиноятларга йўл очиши мумкин. Давлатимиз раҳбари олиб бораётган янги сиёсатда жамиятнинг меҳр-мурувватли бўлиши, кечиримлилик, жазога тортилганларнинг ўзи ва оила аъзолари тақдирига бефарқ бўлмаслик, ёш қонунбузарларнинг тўғри йўлга ўтишига имкон бериш бугунги куннинг энг муҳим вазифаларидан бири бўлиб турибди.
Қамоқхонада ўтириб, ўнта, йигирматта китоб ўқиган маҳбуснинг дунёқарашида, шубҳасиз, ижобий ўзгаришлар юз беради. Бунинг учун маҳкумларга бугун китоб дўконлари пештахталарини безаб турган олди-қочди, отди-чопти “асар”лар, турли жиноятларнинг тайёр сценарийлари эмас, аксинча, уларнинг маънавий олами, фаҳм-фаросати, хулқ-атворига таъсир кўрсатадиган, виждонини қийноққа соладиган ҳикоя, қисса ва романлар тавсия этилиши керак.
Жазо муассасаси кутубхонасини шакллантиришда ижодкор зиёлилар билан бирга, соҳа мутахассислари, тажрибали педагоглар, руҳшунослар ҳам қатнашишлари мақсадга мувофиқ бўлади, деган фикрдамиз.
Жазо муддати ўталадиган муассасаларда китобхонликни йўлга қўйиш эса бугун мамлакатимизда кун сайин қулоч ёзаётган умумкитобхонлик ҳаракатининг бир қисми бўлади, албатта. Шу маънода, “Миллий тикланиш” демократик партиясининг бир неча йиллик уринишларидан кейин амалга ошган ташаббусини қўллаб-қувватлаш керак.
Зеро, фақат жазога тортилганларни эмас, қуйи ва ўрта бўғин раҳбарларини, таълим-тарбия ишига масъулларни ҳам, токи улар янги лавозимга тасдиқланиш суҳбатида Абдулла Қодирийнинг “Меҳробдан чаён” романи номини “Меҳрибон чаён” девориб, хижолатда қолмасликлари учун ҳам китоб мутолаасига чорлаш зарур.