“Янги Ўзбекистон ёшлари – 2030” стратегияси амалга оширилади
Бугун Президентимиз томонидан ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган янги Фармон ва Қарор қабул қилинди. Ушбу ҳужжат ёшлар учун таълим, тадбиркорлик, бандлик ва ижтимоий соҳаларда кенг имкониятлар яратиши билан аҳамиятлидир. Унга кўра, 20 минг нафар ёш тадбиркор дунёнинг нуфузли олий таълим муассасалари, жумладан Гарвард, Стенфорд ва Лондон Business School дастурлари асосида ўқитилади. Шунингдек, 1 000 нафар тадбиркорга 500 миллион сўмгача имтиёзли ссуда 6 ойлик имтиёзли давр билан ажратилиши белгиланди.