150 йиллик ёлғон давом этяптими, ёки...
Қайд этилишича, нефть ноёб ресурс эмас. У ўлган динозаврлардан ҳам ҳосил бўлмаган. Ушбу модда сувдан кейин ер юзидаги энг кенг тарқалган иккинчи суюқлик бўлиб, кўчма маънода сайёрамизнинг ҳаётбахш қони ҳисобланади.
Аслида “Қазилма ёқилғи” деб аталувчи тушунчаларнинг барчаси 1800 йилларнинг охирида Рокфеллерлар оиласи ва Смитсон институти томонидан сунъий тақчиллик яратиш ҳамда нархларни осмонга чиқариш учун ўйлаб топилган бир найранги эди. Яъни, одамларни нефть яқин орада тугаб битадиган, чекланган ва “динозаврлардан қолган” қолдиқ эканига ишонтириш учун ушбу биологик уйдирмани тўқишган.
Нефть абиотик (жонсиз табиатга хос) модда бўлиб, у ер мантиясининг чуқур қатламларида, ўта юқори босим ва ҳарорат остида шаклланадиган суюқ минералдир. У айни пайтда тектоник плиталарнинг табиий мойи бўлиб, сайёрамизнинг улкан механизми бекаму кўст ишлашини таъминлайдиган ўзига хос “двигатель мойи” вазифасини ўтайди.
Шунинг учун ҳам 1970 йилларда қуриб бўлган аксарият қудуқлар бугун яна тўлмоқда. Бошқача айтганда, ер пастки қатламлардан доимий равишда янги нефть ишлаб чиқариб, ўзини қайта тикламоқда. Демак, нефть тугамайди. Биз фақат сайёра моторидаги мойни сўриб оляпмиз, шу сабабли тизим издан чиқа бошлади.
Зилзилаларнинг кўпайиши, ер ости ёриқларининг ғичирлаши, литосфера плиталарининг бир-бирига ишқаланиши – буларнинг бари тасодиф эмас! Зеро, биз ер қобиғининг силлиқ силжишини таъминлайдиган нефтни тортиб оляпмиз, оқибатда тизим худди занглаган механизмдек тиқилиб қоляпти.
Шу маънода ҳам “қазилма назарияси”ни инсоният тарихидаги энг йирик иқтисодий фирибгарлик деб аташ мумкин. Ҳақиқий хом нефть таркибида деярли ҳеч қандай биологик из йўқ. Унда азот ва фосфор бор. Ваҳоланки, агар у ўлик организмлардан пайдо бўлганида, бу элементлар албатта бўлиши керак эди. Нефть соф полимер углеводородлардан иборат бўлиб, у ернинг пайдо бўлиш давридан қолган моддадир.
Австриялик машҳур астрофизик Томас Голд дунёни бундан огоҳлантиришга ҳаракат қилган эди. У метан ва нефть каби углеводородлар қадимги ботқоқликлардан эмас, балки мантиянинг чуқур қатламларидан юқорига кўтарилишини исботлаганди ҳам. Бироқ ҳақиқат юзага чиқса, ўрнатилган иқтисодий тизим қулаши муқаррар бўлгани учун астрофизикнинг обрўсига путур етказишди...
Агар одамлар нефть аслида сайёра учун худди жўмракдан оқадиган сув каби пастдан тўхтовсиз ишлаб чиқариладиган манба эканини билишганида эди, урушлар, санкциялар ва нарх манипуляцияларига асосланган бутун бир истилочилик тизими бир кечада барбод бўларди.
Ушбу ғоя эгалари ер ўз нефтини ўзи ишлаб чиқаришини билишингизни хоҳлашмайди, деб ёзишмоқда. Одамларни доимий қўрқувда, қарамликда ва осмонга сапчиган нархларни тўлаб яшайдиган оломон сифатида ушлаб туришни исташади. Уйғонинг, динозаврларнинг бунга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Бу бизга сотилган энг катта ёлғонлардан биридир. Кўпчилик буни конспиралогия дейди. Сизчи?, деб ёзади эксперт Штерн Дрю...





