Қонунчилик палатаси “Press-lunch” да барчасини очиқлади

Қонунчилик палатаси “Press-lunch” да барчасини очиқлади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитаси томонидан ташкил этилган “Press-lunch” доирасида журналистлар билан очиқ ва самимий мулоқот бўлиб ўтди. 

Тадбирда қўмита раиси Бобур Бекмуродов Президентнинг 2024 йил ноябрь ойида Олий Мажлис палаталари мажлисларида белгилаб берган устувор вазифалар ижроси бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида атрофлича маълумот берди. 

Таъкидланишича, 2025 йилда қўмита қонун ижодкорлиги йўналишида масъул бўлган 13 та қонун лойиҳасидан 11 таси Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган. Шунингдек, қўмита номига келиб тушган 826 та мурожаат ўрганилиб, уларнинг 90 фоизи ҳал бўлганлиги ҳақида гапирилди. Бу эса парламент назоратининг амалий натижаларга йўналтирилганини кўрсатади. 

“Press-lunch” давомида журналистлар билан қизғин савол-жавоблар бўлиб ўтди. Мулоқот чоғида 2026 йилга мўлжалланган режалар, тадбиркорлик муҳитини яхшилаш, рақобатни ривожлантириш ва саноат тармоқларини қўллаб-қувватлашга қаратилган янги ташаббуслар муҳокама қилинди. Тадбир очиқ парламент тамойилларини мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситалари билан самарали ҳамкорликни янада кучайтиришга хизмат қилди.