1878 йили суратга олинган 30 сонияли “Ҳаракатдаги от” фильми қудратли соҳа – кино санъатига асос солган экан...
Маълумотларга қараганда, бугунгача кино ижодкорлари томонидан 486 мингта бадиий фильм суратга олинибди.
Чиндан ҳам кино саноати ўтган йилларда нафақат санъатнинг ўзига хос турига, балки ижтимоий-иқтисодий ҳаётимизга таъсир этадиган қудратли қуролга ҳам айланди.
XIX аср бошида инсоният бошига мисли кўрилмаган уқубатларни солган Владимир Ленин ҳам “Барча санъат турларидан биз учун энг муҳими кино”, деб бежиз таъкидламаган эди.
Аммо афсуски, биз 33 йиллик мустақиллик даврида ҳам ана шу қуролдан самарали фойдалана олмадик. Бугун ҳам ана шу жараён “изчил” давом этмоқда. Тан олайлик, кейинги йилларда соҳада ижобий ўзгаришлар учун ҳар қанча имкониятлар яратилмасин, бунинг ўрнига ўзбек миллий кино санъати, айниқса, миллий сериалларда ғурур, ору-номус шу қадар оёқ остига олиндики, томошабинлар учун уларни айланиб ўтиш имконсиз бўлиб қолди.
Хўш, давлат бюджетидан ҳар йили миллиардлаб пул олаётган киночиларимиз қачонгача шу алфозда ишлайдилар. Беш йил, ўн йил...
Яна қанча кутиши керак ўзбек томошабини?
Дам олиш кунларида ҳинд киноижодкорларининг “Гоҳи шодлик, гоҳи ғам” ҳамда “Тезлик” фильмларини томоша қилдим. Бири ўз ватани учун ҳар лаҳзада жон беришга тайёр бўлган ҳарбийлар ва уларнинг оғир қисмати ҳақида бўлса, иккинчиси оиланинг муқаддаслиги, ота-она, фарзанд ва фарзандларнинг оилага меҳри ва муҳаббати ҳақидаги киноасар экан.
Алоҳида таъкидлаш жоизки, ҳар иккала фильм ҳам инсонни маънан юксалтиришга, уни ўраб турган дунёга очиқроқ кўз билан қарашга ундаши билан эътибор тортади.
Шу ўринда ҳинд кино ижодкорлар томонидан ВАТАНга садоқат бу оддий ибора эмаслиги, севги ва муҳаббат бу енгил, мавсумий мавзу эмас, балки қадриятлар йиғиндиси экани моҳирона очиб берилганини айтиш керак. Ҳар бир қаҳрамоннинг ҳатти-ҳаракати, сўзи, ҳатто имо-ишораларигача ВАТАН бу оддий сўз эмаслигини, ВАТАНни кимнингдир буйруғи билан ҳимоя қилиб бўлмаслиги, ВАТАН шу халқ, шу миллат учун ҳаёт манбаи экани очиб берилган. Кинода шундай лаҳзалар борки, сен қаҳрамонлар билан бирга яшайсан, нафас оласан, ғурурланасан, оғриқли лаҳзаларда эса улар билан бирга изтироб чекасан, улардек юрагинг тўлиб йиғлайсан, ҳатто...
Беихтиёр сенда ВАТАНни шундай севиш, шу ВАТАНда яшаб туриб, уни шунчалар соғиниш ҳам мумкин эканда, деган савол туғилади. Ва, ўша лаҳзаларда ОНА ВАТАНингни улардек севгинг, унинг учун ҳозироқ жон бергинг келади, заррадек бўлса-да, Ватанинг осойишталиги учун ҳисса қўшиб, бундан ич-ичингдан фахрлангинг келади...
Аммо аччиқ бўлса-да, ҳақиқат шундаки, бундай туйғу ҳозирча фақат хориж фильмларини кўрганингдагина пайдо бўлганидан уялиб кетасан.
Ҳа, чиндан ҳам мустақиллик йилларида Ватан ҳақида, инсоний муносабатлар, ҳатто муҳаббат ҳақида ҳам арзирли фильмлар ололмадик. Режиссёр ва сценарийларимиз даражаси қайноналарни ёмон отлиқ қилишга, жамиятни бой, аммо худбин, камбағал, аммо ахмоқ қатламга ажратишга етди, холос. Мантиқан бир-бирига зид лавҳалар, олди-қочди диалоглар онгимиз, дунёқарашимиз даражасини баттар ерга урди.
Таассуфки, миллат ва мамлакатнинг обрў-эътибори, одамлар ҳаёти, ўй-ташвишлари бармоқ билан санарли кинолардагина акс этди, кўринди ёки инобатга олинди, холос.
Тўғри, кимдир ҳинд кинолари асосан ҳис-туйғулар, меҳр ва шафқатни қитиқловчи инсоний муносабатлар асосига қурилади, шунинг учун ҳам улар томошабинга тез таъсир қилади, дейиши мумкин. Балки шундайдир. Аммо миллионлаб ҳинд ёшларини садоқат ва фидойиликка ундаётган ана шу кинолар, ҳар қандай чегараю, деворларни четлаб ўтиб, бугун ўзбек ёшларини ҳам тарбиялаётгани ёлғонми?
Ёки бошқа бир мамлакатдан тортиқ этилган сериаллар дунёқарашларимизни пайҳон қилиб ташлаётганини кўрмаяпмизми?
Хорижнинг яшашни, муомала маданиятию, ватанга содиқликни ўргатаётган киноларини кўрганингда, маҳаллий киночиларимиз юзига , кўзига қараб, йиғилиб қолган гапларингни баралла айтгинг ва бу шармандалик қачонгача давом этади дея уларга савол бергинг келади. Афсуски, ҳар қанча ҳайқирма, дод солма, мақолалар ёзма ёки бу ҳақда лавҳалар тайёрлаб, эфирга узатма, мутасаддилар жиимммм...
Давлат маблағлари қаерга, қандай кинолойиҳаларга сарфланяпти, қизиқасан, аммо жавоб ололмайсан, энг ёмони, уларга “эй калтафаҳмлар, нима қиляпсанлар”, дейдиган одам йўқдек. Тан олайлик, қанча буюк актёрларимиз бор, аммо уларга арзирли рол йўқ, ёки бундай сценарийлар ғаладонларда сақланяпти, холос.
Яқин тарихимизни бир эслайлик, Соиб Хўжаев, Наби Раҳимов, Ҳамза Умаров, Ғани Аъзамов, Тўти Юсупова, Рихси Ибрагимова каби қанчадан қанча буюк актёр ва актрисаларимиз йиллар мобайнида ўзларига муносиб рол кутиб, армон билан ўтиб кетишди. Ёдгор Саъдиев, Карим Мирҳодиев, Фарҳод Маҳмудов, Бекзод Муҳаммадкаримов сингари актёрлар эса бугун ана шундай умид ва илинж билан яшашяпти, аммо улар ҳам зоҳиран ўшандай кунлар келмаслигига аллақачон кўникиб бўлишгандек...
Ёдингизда бўлса, янги таркибдаги Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг дастлабки ялпи мажлисида ҳам ушбу мавзу кенг муҳокама қилиниб, кескин мунозаларга сабаб бўлганди.
Хусусан, “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси аъзоси Азамат Пардаев 2025 йилги Бюджетномада миллий сериаллар ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш учун республика миқёсидаги телеканалларга 12 млрд сўм миқдорда субсидия ажратиш режалаштирилганига эътибор қаратиб, бу маблағ телеканалларга қандай тақсимланиши масаласини кўтарган эди.
– Кейинги йилларда миллий телеканалларимиз асосан маиший мазмундаги сериллар ишлаб чиқариш билан чекланяпти, холос. Тўғрисини айтсак, бундай сериаллар ёшлар тарбиясига салбий таъсир кўрсатяпти. Айримларини оила даврасида кўриб бўлмай қолди.
Шу маънода, ажратилаётган маблағ қай даражада ўзини оқлаяпти, халқимиз кутаётган миллий сериаллар ишлаб чиқаришга ёрдам бера оладими?
Азамат Пардаев, шунингдек, партиянинг сайловолди дастурида уч ёшгача бўлган болалар учун умуммиллий қадриятларга таянган миллий видео маҳсулотлар контентини яратиш таклифи илгари сурилганидан келиб чиқиб, Бюджетномада бу муҳим вазифа учун маблағ ажратилмаганига эътироз билдирганди. Депутатнинг таъкидлашича, бугун фарзандларимиз томоша қилаётган телемаҳсулотларнинг 90 фоиздан кўпроғи хорижники...
“Миллий тикланиш”чилар етакчиси Алишер Қодиров ҳам ушбу эътирозларни қўллаб-қувватлаб, давлат бюджети ҳисобидан халқимизнинг тафаккурини ўзгартиришга хизмат қилаётган миллий кинолар асосан кинотеатрларда намойиш қилинаётганига эътибор қаратган эди.
– Нима учун давлат пулига ишланган бундай фильмлар миллий телеканаллар орқали халққа намойиш қилинмаяпти?
Ваҳоланки, бу маблағларга яна бюджетга қайтариш талаби қўйилмаган бўлса. Маблағ бизнес қилиш учун эмас, халқнинг тафаккурини ошириш учун ажратилаяпти-ку, – деганди Алишер Қодиров.
Тан олайлик, бугун ёшларимизни тарбиячиларимиздан кўра кўпроқ ижтимоий тармоқ тарбиялаяпти, ҳатто ижтимоий тармоқ бизга яшашни, ухлашни, ҳатто қандай овқатланишу, ким билан дўст бўлишни ўргатяпти. Инстаграм бу борада сохта ҳашаматни кўз-кўз қилишнинг энг оммалашган майдонига айланган бўлса, Facebook замонавий ғийбатхона, камдан кам ҳолларда таклиф ва ташаббуслар улашиладиган жойга айланди.
Тик-ток эса жонли чатлардаги бемаъниликлару, бачкана ва ахлоқсизликни тарғиб қилувчилар “Ватани”га айланди, қолди. Улар учун энг муҳими пул...
Ижтимоий тармоқдаги энг катта ва оммавий платформа эса бу – You Tube...
Афсуски, яланғоч видеомаҳсулотлару, сериаллар ҳам дастлаб ана шу платформаларда тарғиб қилинмоқда. Дарди фақат пул бўлган, кўп хотинлигу, орсизликни тарғиб қилаётган аксарият “ижодкор”ларимизнинг безбетликларини жиловлаш энди имконсиз, албатта. Аммо шундай пайтларда оз бўлса-да дунёқараши бор хусусий телеканаллар раҳбарлари ҳам эфирга узатилаётган киномаҳсулотларга шу қадар беписандми, деб ўйлаб қоласан.
Чиндан ҳам бугун сериаллар олиш учун қўшхотинлигу, ўйнашбозлик, орсиз эркаклару, очкўз аёллар, золим қайноналару, беҳаё қайнота машмашаларидан бошқа мавзу тополмай қолдикми? Қачондан бери беҳаёлик ўзбек аёлига ёпиштириладиган пултопар тамғага айланди. Наҳотки, тўрт эркак бир бўлиб бир хотинни дўппослаши, бошқа алп келбатлар томошабин бўлиши ўзбек эркаклари учун оддий ҳолга айланиб қолган бўлса? Тўғри, сериаллару, кинолар ҳаётдан олинади. Аммо битта беор ёки ношукурни бутун бошли миллатнинг вакили қилиб дунёга достон қилишдан ким, қандай манфаат кўряпти? Пулми ўша манфаат?
Йиллардирки, аҳвол ўзгармаяпти: биз танқиддан, улар эса лоқайдликдан чарчашмаяпти!
Тўғри, катта экранларга чиққан “Осмондаги болалар”, “Ўзбек қизи” , “Исломхўжа”, “18 квадрат”, “Барон”, “Алданган аёл” ҳамда “Йўлбарснинг туғилиши”, сингари фильмларимизни вақт сарфлаб, томоша қилсак, арзийди. Аммо бу каби киномаҳсулотлар бармоқ билан санарли, холос.
Баъзан тунги вақтларда айрим телеканалларни “варақлаб” яхшиям ўзбек телеканаллари бахтига ҳинд, Америка киночилари бор экан, деб юборасан...
Замон соат сайин ўзгаряпти, замон билан бирга одамлар, қарашлар ҳам ўзгаришда. Аммо ўзбек миллий кино санъати ҳам, саноати ҳам депсиниш билан овора. Ҳали ҳам балоғат остонасида турган қизнинг орсизларча оилали эркакка ноз-карашма қилишини оддий ҳолдек экранга олиб чиқяпмиз. Хўш, қани миллат шону шарафини ҳимоя қилишга интилган ўт юраклар?
Нега миллатнинг қаҳрамон фарзандлари ҳаёти эмас, бойлик илинжида дугонасининг отасига турмушга чиқишдан тортинмаган қизлар сериаллар қаҳрамонига айланяпти? Ахир бу миллат маънавиятини “кафансиз кўмиш” эмасми?
Қани, қаерда Ватанга, миллатга содиқ ҳарбийларимиз, фидойи ўқитувчилар, хорижда ўқиётган йигит-қизларимиз, талабалар ёки тадбиркорлар, борингки, оддий ишчи-хизматчилар ҳақидаги фильмлар?
Ҳеч эшитганмисиз, бундан анча олдин – Бухоро томонларда қизиқчиларни расво деб аташган экан. Қизиқчиларни билмадиму, аммо бу таъриф миллий кино санъати майдонига безбетларча кириб келган аксарият “вайнчи”ларга роса мос келади. Жамоатчиликнинг ҳар қанча эътирозию, матбуотдаги танқидларга қарамай, орамизда “вайн”чилару, жонли чатдан пул ишлаётган “расво”лар кўпайгандан кўпайди.
Айнан уларнинг сайъ-ҳаракатлари билан “овертон туйнуги” тобора кенгайиб боряпти. Таассуфки, уларнинг иккинчи хотин, қўш хотин, катта ёшлиларни масхара қилишу, яланғоч ҳазилларини назорат қилиши керак бўлган ёки уларга тавсия бериши мумкин бўлган Маънавият ва маърифат маркази каби масъул ташкилотлар мудраб ётибдими, дегинг келади.
Шу ўринда “Маънавий экспертиза” ташкил этилиши ҳақидаги хабарлардан бироз қувонгандик. “Худога шукур-ей, сал бўлса-да айрим лўттивоз вайнерларни жиловлайдиган фурсат келибдида”, дегандик. Таассуфки, бу умидлар ҳам “туғилдию, бўғилди”...
Хулосадан олдин яна бир мулоҳаза: ўзбек сериаллари муҳокама қилинган Facebookда бир фойдаланувчи расво сериал ёки кино олганларга жиноий жавобгарлик белгиланиши, ҳатто қамоқ жазоси берилишини таклиф қилганди. Бундай кескин фикрга қўшилиб бўлмайди, албатта. Бу эркинликни, ижодни бўғади, холос.
Аммо “умид энг охирида ўлади”, деганларидек умид билан ёзаверамиз.
Зора, аксарият мутасаддиларда Ватанпарварлик, миллатга, она-юртга ва, албатта ҳазрати томошабинга оид туйғулар уйғониб қолса...