Ҳар бир буюк инсон ортида бир аёл бор
“Миллий тикланиш” (https://online.anyflip.com/husmc/rejr/mobile/index.html) газетасида “Ўқимаган онангни кечир, болам” сарлавҳали мақолани ўқиб, бир қизни ўқитсанг бутун миллатни, жамиятни, оилани ўқитган бўласан, деган ҳикматона гап исбот талаб қилмайдиган ҳақиқат эканига яна бир бор амин бўлдим.
Аёлларимиз миллат тарбиячилари экан, уларни ўқитишга, маърифатли, маънавиятли бўлишига алоҳида эътибор беришимиз зарур. Ҳар бир буюк инсон ортида бир аёл бор, дея бежиз таъкидланмаган.
Ота-оналарга айтар сузим: қиз бола ўқиб шаҳар олиб берадими, деган қарашдан воз кечинг. Қизимни ўқитсам, албатта, шаҳар олиб беради, дея яшанг. Бунинг исботини фарзандларингиз, невараларингиз ҳаётида албатта кўрасиз.
Оилавий шароити сабаб фарзандларини айримлар ўқита олмаслиги мумкин. Лекин юртимизда бугун аёлларнинг таълим олиши, ишлаши, жамиятда ўз ўрнини топиши учун зарур бўлган барча шароитлар яратилган. Фақат имкониятлардан самарали, тўғри ва мақсадли фойланасак бўлгани.