«Жадид» газетасининг 8 ноябрь сонида таниқли олим – академик Акмал Саидовнинг «Ишонч ва иймон билан Қуръони Каримнинг ўзбек тилидаги янги таржимаси – «Анворул-Қуръон: Файзул-Фурқон» китоби хусусида айрим мулоҳазалар» номли мақоласи эълон қилинди.
Ушбу мақола маданий-маърифий ҳаётимиздаги муҳим воқеа моҳиятини очиб беришга хизмат қилганини эътиборга олиб, уни бироз қисқартириб, «Миллий тикланиш» ўқувчилари эътиборига ҳавола қилишга қарор қилдик.
Муҳтарам Юртбошимиз томонидан таъсис этилган Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази моҳир мутаржим Мирзо Кенжабек томонидан таржима қилинган «Анворул-Қуръон: «Файзул-Фурқон» номли Қуръони Каримнинг ўзбек тилидаги еттинчи таржимасини яқинда чоп этди.
Таржимага муфассир, ҳофизи Қуръон, ўн қироат бўйича ижоза соҳиби, илоҳиёт фанлари доктори, профессор Ҳасан Таҳсин ҳазратларининг таржимаси ҳамда таъвил, изоҳ ва шарҳлари асос қилиб олинган.
Шу ўринда алоҳида қайд этиш лозимки, Ўзбекистон Ислом цивилизацияси марказининг Қуръони Карим залида Ҳазрати Усмон Қуръони, Катта Лангар Қуръони, шунингдек, аждодларимизга оид бўлган 114 қўлёзма Қуръонлар намойиш этилади.
Ўзбекистон Қаҳрамони, зукко адабиётшунос олим, моҳир таржимон, ўзбек тилининг заргари Иброҳим Ғафуров ўзининг 2009 йил 16 апрелда «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетасида чоп этилган «Қуръон таржималари: тажрибалар» мақоласида шундай деб ёзади: «Истиқлол туфайли Қуръон ва муқаддас ҳадисларни нашр этиш, тушунишнинг янги замони бошланди. Қуръонни билиш ва юракларга жо этишнинг янги даври келди» ҳамда «Ўзбекистон хонадонларига Қуръоннинг ўзбек адабий тилига бир эмас, бир неча таржималари ишонч ва иймон билан кириб борди».
ҚУРЪОНИ КАРИМ ВА УНИНГ ТАРЖИМАЛАРИ
Қуръони Карим – буюк Роббимиз Аллоҳ таолонинг мўъжиза Каломи, ер юзини нурга, ҳидоятга, раҳматга тўлдирган муқаддас ва муборак Сўздир. Қуръон мусулмонлар учун дастуриламал – Муқаддас китоб, амал қилиб яшаладиган Илоҳий Қонундир. Қуръони Карим – «Меҳрибонлик» китобидир.
Қуръони Карим Аллоҳ томонидан Муҳаммад алайҳиссаломга туширилган ваҳийлар тўпламидир. Ваҳийлар деганда Аллоҳнинг Пайғамбаримизга жўнатган диний кўрсатмалари тушунилади. Қуръони Карим самовий китобларнинг охиргисидир. Қуръони Каримнинг илмий асосланган 66 га яқин номи бор. Қуръон, Фурқон, Бурҳон, Китоб, Зикр, Танзил, Нур, Мусҳаф шулар жумласидандир.
23 йил давомида нозил қилинган бу илоҳий китобда 30 пора, 114 та сура бўлиб, ҳар бир сура уч ёки ундан кўп, жами 6236 оятдан ташкил топган. Энг қисқа оятлар «Тоҳо» ва «Ёсин», энг узун оят «Бақара» сурасининг 282-оятидир. Бу оятларда Аллоҳ оламдаги энг кичик зарралардан тортиб, бўлган ва бўлажак тарихий воқеа ва ҳодисалар тўғрисида Пайғамбаримизга хабар берган.
Қуръони Карим оятларининг 63 фоизини Маккада, 37 фоизини Мадинада нозил бўлган оятлар ташкил этади. Яъни Макка оятлари 4780, Мадина оятлари 1456, жами бўлиб 6236 оятдир.
Каломи шарифнинг тил ва баён жиҳатидан илоҳий мўъжизалиги у араб тилида ўқилиб, маънолари тушуниб борилганида тўла намоён бўлади. Бошқа ҳар қандай тилга ўгирилганда араб тилига хос хусусиятлар, назмий услуб, мафтункор оҳанг ва руҳий таъсир ўз кучини қисман бўлсада, йўқотади. Таржимон ҳар қанча маҳоратли, тажрибали, ўз миллий луғатига бой бўлмасин, оятларнинг арабча ҳолатидаги мазмунини бошқа тилда мукаммал ифода этиши мумкин эмас.
Араб тилида ўқиш ва мазмунини англаш эса ҳамманинг ҳам имконияти даражасидамас. Қуръони Каримни бошқа тилларга таржима ва тафсир қилиш ҳаракати анча қадимдан бошланган. Айниқса, араб бўлмаган халқларнинг Ислом динини қабул қилишлари бу ҳаракатда асосий омиллардан бўлган.
Иброҳим Ғафуров ҳақли таъкидлаганидек, «Қуръон ёлғиз араб тилли халқларнинг эмас, Ер юзидаги барча художўй, покдил, яхшилик туйғуси билан яшайдиганлар ва умрларни шулар билан ўлчайдиганларнинг мулки, маънавий-руҳий халоскор сўзи, умр довонларида энг мустаҳкам таянч».
Қуръони Карим жаҳон халқларининг кўпгина тилларига ўгирилган. Шунингдек, ўзбек тилида ҳам бир неча таржима ва тафсирлар ёзилган.
Қуръоннинг дунёдаги кўплаб турли тилларга таржима қилиниши буюк маданий-маърифий ҳодисадир. Қуръони Карим жаҳоннинг 250 дан ортиқ тилларига кўп маротаба такрор-такрор таржима қилинган. Жумладан, инглиз тилида 120 га яқин, француз тилида 120 дан ортиқ таржималари мавжуд. Шунингдек, рус тилида 20 дан ортиқ, лотин, испан, немис ва бошқа тилларда ҳам кўплаб таржималари бор. Бу таржималарнинг баъзилари маълум тилда гаплашадиган мусулмонлар учун мўлжалланган бўлса, баъзилари эса мусулмон бўлмаган шарқшунос мутахассислар ва кенг ўқувчилар оммаси учун чоп этилган.
Баъзи таржималар қизиқиш ва ўрганиб кўриш натижасида юзага келган бўлса, айримлари дўстона мақсадда – самимиёна чуқур исломий эътиқод натижасида юзага келган. Сир эмас, баъзи таржималар муқаддас Қуръони Каримни қоралаш, яъни душманлик мақсадида ҳам амалга оширилган.
Муқаддас Каломнинг туркий тилларда, жумладан, турк, татар, озарбайжон, қозоқ, қирғиз, туркман ҳамда форс тилларида ҳам кўплаб таржималари бор. Қуръони Каримни умуман туркий тиллардаги таржима ва тафсирлари адади икки юздан ошади.
2004 йилда Ўзбекистонда Қуръони Карим ҳатто кўзи ожизлар учун бўртма ҳарфларда, яъни брайл ёзувида – алоҳида кириш китоби билан чоп этилди. Бу нашр юқори сифати, бетакрор кўриниши билан ўқувчига ҳайрат бағишлайди. Шуни таъкидлаш керакки, дунёда Қуръони Каримнинг брайл ча шакли Миср Араб Республикаси ва Тунис давлатларидан сўнг учинчи бўлиб бизда нашр этилди.
ҚУРЪОНИ КАРИМ ЎЗБЕК ТИЛИДА
Туркий ўзбек тилида ҳам, тафсирлар билан қўшганда, Қуръони Каримни 10 дан ортиқ изоҳли ва шарҳли, тафсирли ва маънолари таржималари бор. Лекин бизнинг ҳисобимизча, соф тўлиқ таржима сифатида шу маҳалгача Қуръоннинг 6 та тўлиқ таржимаси бўлиб, булар жумласига қуйидагилар киради.
1. Саййид Маҳмуд Торозий – Олтинхон Тўра таржимаси (1994);
2. Шайх Ҳожи Муҳаммаджон Мавлавий Ҳиндистоний-Қўқандий таржимаси – «Баёнул Фурқон фи таржиматул Қуръон»;
3. Шайх Алоуддин Мансур таржимаси – «Қуръони Карим. Ўзбекча изоҳли таржима»;
4. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф таржимаси – «Тафсири ҳилол» (1991);
5. Шайх Абдулазиз Мансур таржимаси – «Қуръони Карим маъноларининг таржима ва тафсири» (2001);
6. Шайх Усмонхон Алимов қаламига мансуб – «Тафсири ирфон» таржимаси.
Қуръони Карим маъноларининг илк туркий (эски ўзбек тилидаги) таржимаси 1956 йилда Саудия Арабистонидаги ватандошимиз Олтинхон Тўра томонидан, замонавий ўзбек тилидаги биринчи таржимаси эса Алоуддин Мансур томонидан амалга оширилган. Бу таржима Ўзбекистон маънавий-маърифий ҳаётида катта воқеа бўлганди. Аввал «Шарқ юлдузи» журналининг 1992-1993 йиллардаги сонларида, ке йинчалик «Чўлпон» ва Ғафур Ғулом номидаги нашриётларда миллионлаб нусхада чоп этилди.
Шунингдек, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг «Ҳилол» тафсири ва алоҳида маънолар таржимаси юртдошларимизга Қуръони Каримни ўзбек тилида етказишда улкан воқеа бўлди. Тафсир ва маънолар таржимаси шундан кейин ҳам бир неча бор қайта-қайта нашр этилди ва ҳамон мусулмонларнинг бу асарларга эҳтиёжи сусаймаётир.
Шайх Абдулазиз Мансурнинг «Қуръони Карим маъноларининг таржима ва тафсири»нинг ўзига хос хусусиятлари қуйидагилардан иборат.
• У ханафий мазҳабига мансуб машҳур муфассирларнинг тафсир китобларига асосланган ҳолда тайёрланган. Бошқа мазҳабларга доир тафсифлардан ҳам керакли жойларда фойдаланилган. Фиқҳий масалалар бўйича тўрт мазҳаб ўртасидаги фарқлар имкон қадар қайд этиб борилган.
• Оятларнинг таржимасида арабча матн маъноси имкони борича сўзма-сўз ифода этилган. Қўшимча ёрдамчи сўз ва изоҳлар қавс ичида берилган.
• Тафсир китоблар ва бошқа фойдаланилган манбаларнинг номлари иқтибослардан кейин қисқартма шаклда рамзий ҳарфлар билан берилган.
• Ўқувчиларнинг фойдаланишига қулайлик яратиш мақсадида таржима ва тафсирлар Қуръони Каримнинг арабча матни билан бир саҳифада ёнма-ён берилган.
• Таржимон амалда бўлиб келган ёзув қоидаларига риоя қилган. Яъни 1990 йиллардан бошлаб, асосан, диний адабиётларда ўзгара бошлаган ўзбек ёзуви имлоларини қайта тиклаган.
Шайх Усмонхон Алимовнинг «Тафсири ирфон» таржимасида ҳар бир сура аввалида сура номининг изоҳи ва унда ёритиладиган мавзулар ҳақида қисқача маълумот берилган. Оятнинг арабча матни остига унинг ўзбекча ўгирмаси йўғон ҳарфларда берилиб, кейин тафсирга ўтилган. Оятлар кўп ўринларда бошқа оятлар мазмуни билан тафсир қилинган. Келтирилган маълумотларнинг манбалари кўрсатилган ва мўътабар асарлардан олинган. Суранинг фазилати ҳақида келган хабарлар бўлса, сура сўнгида илова қилинган.
Бундан ташқари, домла Маҳбубий-Марғилоний, Шамсиддин Бобохонов, Исматилла Абдуллаев ва бошқаларнинг фидойи таржима фаолиятлари уринишлари маҳсули ҳам ўқувчиларга етиб борган.
Исломшунос олим Муталлиб Усмон (профессор М.А.Усмонов) бошчилигидаги олим-шарқшунос (У.Уватов, А.Идрисов, И.Абдуллаев) таржимонлар гуруҳи томонидан «Қуръони Карим: таржима ва илмий тарихий изоҳлар» номи билан қилинган таржима тўлиқ чоп этилмагани ва кенг китобхонлар оммасига етиб бормагани боис уни алоҳида зикр қилмадик. Шунингдек, олдинги даврларда қилинган туркий таржима ва тафсирлар кенг халқ оммасига маълум бўлмагани сабабли, уларни ҳам алоҳида эслатиб ўтмадик. Биз фақат халқ истифодасига ҳавола этилган таржималарни назарда тутяпмиз, холос.
Шуни алоҳида қайд этиш зарурки, Қуръоннинг турли таржималари бир-бирини инкор этмайди, балки бир-бирини тўлдирадиган тарзда амалга оширилган. Барча таржималарнинг умумий хусусияти содда ва тушунарли замонавий ўзбек тилида янграганлигидир. Бир сўз билан айтганда, ҳар бир янги таржима эътироз натижаси эмас, балки ҳаётий эҳтиёж натижасидир.
Шу билан бирга, ҳеч бир таржимон Аллоҳ таолонинг мўъжиза Каломини мукаммал таржима қилдим, дея олмайди, ҳеч ким бу даъвони асло қила олмайди ҳам. «Албатта, таржима ҳар қанча мукаммал бўлмасин, ҳеч қачон аслиятнинг ўрнини босолмайди. Таржима аслиятга тенглашолмайди», деб таъкидлайди Иброҳим Ғафуров.
«АНВОРУЛ-ҚУРЪОН: «ФАЙЗУЛ-ФУРҚОН» ТАРЖИМАСИ ВА ХУСУСИЯТЛАРИ
Назаримизда, «Анворул-Қуръон: «Файзул-Фурқон» ўзбек тилидаги еттинчи тўлиқ таржимадир. «Файзул-Фурқон» таржимаси нашрига анча олдин, яъни чорак аср илгари рухсат берилган бўлсада, моҳир таржимон Мирзо Кенжабек таржимани янада такомиллаштириш мақсадида уни кўп нусхада чоп этишга шошилмаган. Таржимоннинг ёзишича, ушбу таржима 2009 йил 19 март куни ниҳоясига етган, сўнгги таҳрири эса 2021 йил 6 апрелда тугалланган.
Энди савол туғиладики, Қуръони Карим маъноларининг еттинчи изоҳли таржимаси «Анворул-Қуръон: «Файзул-Фурқон» қайси жиҳатлари билан олдинги таржималардан фарқланади? Унинг асосий хусусиятлари нималардан иборат? Ушбу саволларга жавоб беришга ҳаракат қиламиз.
Малумки, маънавий-маданий, илмий-маърифий ва диний-эътиқодий соҳада ҳар бир даврнинг ўз талаблари бўлади. Мазкур таржима 2005 йил жуда оз нусхада чоп этилган бўлсада, янги даврдаги янгича талабларга мувофиқ, янгидан нашрга тайёрланди.
Илм аҳллари ва бутун халқимизга маълумки, муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев бир неча маротаба Қуръони Карим маъноларини халқимизга тўғри етказиш, унинг маъно тафсирларига эътибор қаратиш зарурлигини алоҳида таъкидлаганлар. Бунинг устига, «Янги Ўзбекистон» ва «Янги Уйғониш даври» – «Учинчи Ренессанс» деган ибора ва шиорлар билан дадил қадам ташламоқда ҳамда олимларимиздан янгича куч-ғайрат ва жонли илмий-маърифий фаолиятни талаб этмоқда. Мазкур янги таржима ана шу ҳаётий талабларга муносиб ва мувофиқ бир фидойи фаолият намунасидир.
Айтиш жоизки, таржимон Мирзо Кенжабек Қуръони Каримни таржима қилиш анъанасини давом эттиришдек, мураккаб ишни ўз зиммасига олиб, унга масъулият ва эҳтиёткорлик билан ёндашган, ўзининг бор дунёвий ва диний билим, бой ва кўп йиллик таржимонлик тажрибаларини бу хайр ли ишга тўла сафарбар этган.
«Анворул-Қуръон: «Файзул-Фурқон»нинг Мирзо Кенжабек таржимасидаги қуйидаги ўзига хос хусусиятларини кўрсатиш мумкин.
Биринчидан, у тафсир сифатида эмас, балки изоҳли таржима сифатида амалга оширилган. Кўплаб оятларга берилган қисқа изоҳлар эса ўқувчига ёрдам бўлиши, муайян оятларни ҳаётга татбиқ этишда осонлик туғдириши учун тақдим этилган.
Иккинчи хусусияти. Таржимон ўзбек тилидаги барча мавжуд таржима ва тафсирлардан фойдаланган ҳолда, мазкур таржимада уларнинг энг яхши жиҳатларини жамлашга ҳаракат қилган. Бу гап кўпроқ таржиманинг тил хусусиятлари ва сўз бойлигига ҳам тегишлидир.
Учинчи хусусияти. Изоҳлар ва қавс орасида берилган қўшимча маъно ва таъвиллар Аҳли суннат валжамоат йўлининг энг саҳиҳ ва ишончли тафсирларига асос ланган. Бу хусусиятни қуйидаги мисол билан кўрсатиш мумкин.
Илм аҳлларига маълум, Қуръони Каримда «муҳкам оятлар» ва «муташобиҳ оятлар» деган иборалар бор. Аллоҳ таоло Қуръони Каримни Оли Имрон сурасининг 7-оятида қуйидаги маънода айтади:
«(Эй Расулим!) Сизга Китобни (Қуръонни) нозил қилган Зот Удир. У (Қуръон) нинг бир қисми муҳкам (очиқ ва аниқ) оятлардирки, улар Китобнинг онаси (асли-тамали)дир; бир қисми эса муташобиҳ (маъноси махфий) оятлардир. Бас, қалбларида эгрилик бўлганлар фитна чиқаришни ва (ўз ҳавойи нафсларига кўра) таъвил қилишни истаб, ундан муташобиҳ бўлганларига эргашурлар. Ҳолбуки, унинг таъвилини фақат Аллоҳ билур. Илмда комиллик топганлар эса: «Унга иймон келтирдик, ҳаммаси Раббимиз ҳузуридандир», дерлар. (Буни) ақли салим эгаларидан бошқаси фикрлай олмас».
Муташобиҳ – луғатда «бир-бирига ўхшаган» демакдир. Истилоҳ (атама) сифатида эса маъноси биттадан ортиқ бўлиб, зоҳир (ташқи) маъноси билан тўлиқ англашилмайдиган ва ҳақиқий маъноси Аллоҳга ҳавола этиладиган калима ва ифодалар ёки кўп маънода келиш эҳтимоли бўлиб, улардан бирини таржиҳ этиб танлашда қийинчилик туғиладиган ифодалардир. Булар «Алиф. Лом. Мим», «То. Ҳо» каби ҳуруфи муқаттаълар – маънодан узилган ифодалар, Аллоҳнинг «қўли», «юзи», «чангали», «жаннат» ва «Арш» каби ифодалар ва «Басир ва Қодир» каби сифатлардир. Фақат кейинги олимлар бидъат аҳлидан бўлган мазҳабларга жавоб қайтариш учун булардан зарур деб топилганларига Исломнинг руҳига ва таъвил шартларига мувофиқ ҳолда маъно берганлар.
Тўртинчи хусусияти. «Анворул-Қуръон: «Файзул-Фурқон» китобида сўзма-сўз таржима қилиш мумкин бўлмаган, маъноси берк муташобиҳ оятлар энг мўътабар ва ишончли тафсирлар ҳамда Ақидага оид китобларда берилган таъвиллар асосида маънолари жиҳатидан таржима қилинган ва ҳар бир муташобиҳ оятга алоҳида изоҳлар ҳавола этилган. Шунингдек, олдинги таржималарда учраган баъзи ноаниқ ифодалар бу китобда баҳоли қудрат тузатиб ўтилган.
Бешинчи хусусияти. Ақида масалаларига тегишли бўлган оят ва иборалар қатъиян Аҳли суннат валжамоат ақидасига мос талаблар асосида, турли ихтилоф ва тортишувларга ўрин қолдирмайдиган даражада таржима қилинган ва таянилган манбалар изоҳда ёки қавс ичида илова этилган. Маълумки, айрим фиқҳий масалалар суннийликнинг тўрт мазҳабида турлича ҳал этилган бўлиши мумкин. Мазкур таржимада ибодатлар, мерос, никоҳ, талоқ каби барча фиқҳий масалаларда, ҳамма аҳком оятлари таржимасида Ҳанафий фиқҳига таяниб иш тутилган.
Олтинчи хусусияти. Китобхонлар оятлар маъносини тўғри ва тўлиқ тушунишлари учун деярли ҳар бир оят таржимасида қавслар очилиб, қўшимча маънолари баён қилинган. Оятлар маъноси қўшимча изоҳлар билан баён этилганда имкон қадар қисқаликка интилинган. Зарурат сезилганда, бир қанча оятларнинг шарҳ ва изоҳлари матн остида кичик ҳарфларда баён этилган.
Еттинчи хусусияти. Қуръони Каримнинг ўзгартириш мумкин бўлмаган баъзи истилоҳлари асл Қуръоний шакли сақлангани ҳолда, қайси ўринда қайси маънода келгани қавс ичида изоҳлаб ўтилган. Бундай тушунтиришлар кенг халқ оммаси учун, айниқса, ёшлар учун фойдали ва жуда зарур деб ҳисоблаймиз.
Юртимизда Қуръони Карим маъноларини англаш ва уни тўғри англатиш йўлида олиб борилаётган хайрли ишлар, тафсир ва ишончли таржималарнинг ортиб бораётгани эътиборга лойиқ. Мирзо Кенжабекнинг таржимаси ҳам ана шу йўлдаги илмий-маърифий фаолиятнинг хайрли ва савобли бир кўриниши ҳисобланади. Бунда таржимага «Жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш!» шиори асос қилиб олингани бежиз қайд этилмаган.
Шу ўринда таржимон Мирзо Кенжабек ҳақида мухтасар маълумот бериб ўтишни лозим топдик.
Оташин шоир ва моҳир адиб, зукко таржимон ва қалами ўткир публицист Мирзо Кенжабек (Кенжабоев Мирза Тўйчиевич) 1956 йилда Сурхондарё вилоятида таваллуд топган. Ҳозирда Ўзбекистон Ислом цивилизацияси марказида фаолият олиб бормоқда.
Сўнгги чорак асрдан буён ижодкор асосан тарихий-маърифий, тасаввуфий, адабий-ирфоний ва фиқҳий мавзуларда қалам тебратиб келмоқда.
Унинг «Термиз тазкираси» (2001), «Буюк Термизийлар» (2017), «Ҳазрати Қусам ибн Аббос – Шоҳи Зинда» (2017), «Бобур Мирзо асарларида арабий матнлар» (2018) каби тазкира ва рисолалари, «Дунёнинг муршиди» (2004), «Рисолаи волидиййа назмий таржимаси ва шарҳи» (2019), «Ошиқ Машраб ва тасаввуф олами» (2019), «Ёшларга дил сўзларим» (2021) каби тасаввуфий ва адабий китоблари халқимизга манзур бўлган.
Мутасаввуф ижодкор Мирзо Аҳмад Хушназар тахаллуси билан «Эътикоф» (2005), «Қабристон зиёрати одоби» (2005), «Мубайян ва насрий баёни» (2014), «Анворул-маносик» (2014), «Энг гўзал саловотлар» (2015) сингари фиқҳий-маърифий китобларни ҳам китобхонларга армуғон этган.
Мирзо Кенжабек таржима соҳасида ҳам ниҳоятда баракали ижод қилиб келмоқда. У моҳир мутаржим сифатида: форс тилидан Фаридуддин Атторнинг «Тазкират ул-авлиё» тазкирасини (1997), Зайниддин Восифийнинг «Тошкент таърифида маснавий» достонини (2002), Ҳофиз Шерозий, Саъдий Шерозий, Носир Хусрав Деҳлавий, Мавлавий Жунуний ғазалларини; араб тилидан Сирожиддин Усмон Ўшийнинг «Омолий» (1999) манзумасини ўзбек тилига юксак савияда таржима қилган.
Шунингдек, Абу Ийсо Муҳаммад ат-Термизийнинг «Сунани Термизий», «Аш-Шамоили ал-Муҳаммадийя», Муҳаммад Зоҳид Қўтқу ибн Иброҳим ал-Бурсавийнинг «Аҳли суннат валжамоат ақоиди», Шайх Мавлоно Аҳмад Зиёуддин Кумушхонавийнинг «Жомиъ ул-мутун», АбулФутуҳ Шайх Аҳмад Ғаззолийнинг «Баҳрул маҳабба», Маҳмуд Асъад Жўшоннинг «Ҳақиқий севги», «Тасаввуф ва гўзаллик», «Муршиди комил ҳикматлари», Қутбиддин Изникийнинг «Муршиди мутааҳҳилийн», Ҳожи Аҳмаджон Махдум Ҳанафий-Нақшбандийнинг «Рисолаи сужуди саҳв» каби илмий-маърифий ва ҳадис китоблари Мирзо Кенжабекнинг саъй-ҳаракатлари билан ўзбек тилига таржима қилиниб, халқимизга тақдим этилган.
Ушбу Мирзо Кенжабекнинг таржимаси Ислом маърифатига ошно халқимизни, айниқса, ўзини илм йўлига бахшида этган зиё аҳлларини жуда ҳам мамнун этади!
Қуръони Каримнинг ўзбек тилидаги навбатдаги таржимаси халқимиз учун муборак бўлсин.
Мазкур таржима Мирзо Кенжабек томонидан амалга оширилган энг муҳим ва катта илмий фидойилик натижасидир.
Хулоса шуки, Қуръони Каримнинг янги-янги қирраларини ўрганиш, уни янгидан кашф этиш давом этаверади. Янги Ўзбекистонда бу жараён янада фаоллашиб бориши табиий. Аввалги хато ва камчилик ларни такрорламаган ҳолда тобора сифатли таржима ва тафсирларни таълиф этиш янги аср уламоларининг шарафли ва масъулиятли вазифаларидан бири. Бошқача айтганда, бу муқаддас ва улуғ Китоб билимдон уламолар томонидан кўп марта, қайта-қайта таржима ва тафсир қилинади ҳамда бўлажак ҳар бир тафсир ўз хусусияти, фазилати ва салоҳияти билан ўқувчиларга Аллоҳ таолонинг сўзини янада яхшироқ танишларига ҳамда уни чуқурроқ тушунишларига хизмат қилади.
Аллоҳ таолодан муқаддас Қуръони Каримнинг ушбу Мирзо Кенжабекнинг таржимаси – «Анворул-Қуръон: «Файзул-Фурқон» юртимиз мўмин-мусулмонлари учун, дунёдаги барча ўзбекзабон китобхонлар учун хайрли, баракотли ва муборак айлашини тилаб қоламиз!