Халқона ҳикматлар
Кичкина оғиз ҳам катта гапларни сўзлаши мумкин!
Одам тилга кириши учун икки йил кифоя, лекин тилини тийиб туришни ўрганиши учун олтмиш йил керак бўлади.
* * *
Ўткир фикрни жўн ифода этиш, қўзичоқни оч бўрига рўпара қилишдай бир гап.
* * *
Биз Ватанни танламаймиз, чунки Ватан бизни аллақачон танлаб бўлган.
* * *
Қаср ҳеч қачон товуқхонани, товуқхона эса ҳеч қачон қасрни эсга солмаслиги керак.
* * *
Уруш ҳеч қачон дунёда одамлар сонини кўпайтирмайди, лекин у ердаги қаҳрамонлар сонини оширади.
* * *
Орзулар одамзод умр риштаси узиладиган чегарадан ҳам ўтиб кетади ва асрлар оша учаверади.
* * *
Ёлғон ҳар доим ёлғон, ҳақиқат ҳар доим ҳақиқат. Улар ҳеч қачон арзимас ва улканга ажратилмайди.
* * *
Тил халққа бир умрга берилади, уни ўзгартириб ҳам, йўқотиб ҳам бўлмайди.
* * *
Кичкина калит билан катта сандиқларни очиш мумкин.
* * *
Кичкина оғиз ҳам катта гапларни сўзлаши мумкин.
* * *
Одам – фақат атама эмас, – унвон, унвон бўлганда ҳам, жуда юксак унвон. Бу юксак унвонга муносиб бўлиш учун бир умр интилиш керак.
* * *
Номдан улуғ, ҳаётдан азиз нарса йўқ. Уларни қадрла!
* * *
О, она тилида ўйлаётган ва куйлаётган одамлар! Сизга ҳам ташаккур!
* * *
Ҳамиша оналар гўзал, оналар айтган қўшиқлар гўзал.
* * *
Агар беланчаклар узра аллалар айтилмаганда, эҳтимол, дунёда бошқа қўшиқлар яратилмасди.
* * *
Оналар – дунёнинг энг биринчи шоирлари!
* * *
Оналар алласи – одамзод яратган қўшиқларнинг ибтидоси.
* * *
Қўшиқ юракда яралади, юрак уни тилга беради, тил эса одамларнинг юрагига етказади, одамларнинг юракларида асрлардан асрларга ўтади.
Расул Ҳамзатов





