Сиёсий тузум қатағони ёки мардикорлик дардини қўшиққа айлантирган Худойберди Қорабоев ким эди?
“Салом, айтинг” шеъри асосида куйланган қўшиқ ижтимоий тармоқда эълон қилингач, аксарият юртдошларимиз буни халқ оғзаки ижоди маҳсули деб, бошқалар эса Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий қаламига мансуб, у ҳатто шоирнинг шеърий тўпламига кирган деган мулоҳазаларни билдиришди. Қўшиқ матнини ўрганиш жараёнида ушбу шеър 1916 йили Россиянинг Сизрань ўрмонларида қарағай кесиб,мардикорлик қилган андижонлик шоир Худойберди Қорабоевга тегишли эканини аниқладик.
Худойберди шоирнинг шеърлари Одилжон Эгамбердиев томонидан “Мен қушимни ғозга солсам” деган китобда жамланиб, 1980 йилда чоп этилган экан. Китобга фольклоршунос олим, академик Тўра Мирзаев тақриз ёзган. Тўпламга шунча пайтдан бери халқ оғзаки ижодининг маҳсули деб келинган “Саидаҳмад, томинг баланд”, “Қарғалар учса қарайлик, Марғилоннинг йўлига”, “Поездингни жилдирган, ўтхонаси билан дўнгалаги” сингари шеърлар ҳам кирган.
Бироқ тарихшунос олим Ҳамид Зиёев “Шарқ юлдузи” журналининг 1992 йил, 3-сонида эълон қилинган “Тўфон” номли мақоласида бу мисралар 1946 йили фольклоршунос Мансурхон Афзалов жиззахлик Қурбонбой Очилдиев, Қурбон Али Мўминовдан ёзиб олинганлигини билдиради. Бундай бўлиши, табиий. Чунки Худойберди шоирнинг шеърлари халқ орасида жуда кенг тарқалиб, халқ оғзаки ижоди маҳсулига айланиб кетган.
Шеърлар Одилжон Эгамбердиевнинг саъй-ҳаракати билан Фарғона водийсининг шаҳар, қишлоқ аҳолисидан, Қирғизистоннинг Фарғона вилоятига яқин бўлган қишлоқдаги одамлардан, Тожикистоннинг Душанбе (ҳозирги Хўжанд) вилоятидаги кишилардан, Сурхондарёнинг Вахшивор, Юрчи, Хонжиза қишлоқ аҳолиси тилидан ёзиб олинган, топилган қўлёзмалар, қўшиқлар эса нодир пластинка ва турли хотиралар асосида тикланган.
Фольклоршунос олим манбаларнинг ишончлилигини таъминлаш учун Худойберди шоирнинг опаси Қурбоной опа, бастакорлар Сайфиддин Жалилов, Фаттоҳхон Мамадалиев, шоирлар Олимжон Холдор, Эътибор Охунова, Зоҳиджон Обидов, Улфат Восит Саъдулла, Гулчеҳра Жўраева; ёзувчилар Фарид Усмон, Неъмат Аминов, Ҳаким Назир, Саида Зуннунова, навоийшунос олим Боқир, журналистлар Темур Убайдулла, Анвархон Исроиловлар билан маслаҳатлашган, шеър матнини қиёслаб, шоирнинг шеърга солинган асл оҳангини топишга ҳаракат қилган.

Худойберди шоир аслида ким эди? Уни бундай шеърлар ёзишга нима ундаган?..
Худойберди шоир (Худойберди Қорабоев – Худойберди кўр) 1884 йилнинг март ойида Андижон шаҳрининг Сойгузар маҳалласида карвонбоши оиласида туғилган. Оиланинг ўн биринчи фарзанди бўлган Худойбердининг ўн оға-опаси бўлган. Отаси Қоравой айрисоқол (Қоравой шоир) ўқимишли, ўртаҳол савдогар бўлиб, эътиборли кишилардан эди. Онаси Бахтихон отин шоиртабиат аёл бўлиб, маҳалланинг тўй-маракаси усиз ўтмаган.
Қоравой айрисоқол хонадонида иккита бўз тўқиш дўкони бўлиб, қатор айвонлари мусофирлар учун карвонсарой вазифасини ўтаган. Улар ҳовлисида ҳар замонда ўша даврнинг шоир ва олимлари йиғилиб, фикр алмашиб туришган. Худойберди оиланинг кенжатойи бўлгани учун анча эрка ўсган. Шўх, қувноқ, зеҳни ўткир болакай онаси Бахтихон отин эртакларини тинглар ва биргаликда шундай қўшиқ айтар экан:
Осмондаги беш қарға,
Бешаласи хеш қарға.
Беш қарғани сўрасанг,
Қилган иши ҳеч қарға.
Ушбу мисралар кейинчалик Худойберди шоирнинг Россиянинг совуқ Сизрань қарағайзорида ёзилган ижтимоий-сиёсий мавзудаги “Қарғалар” шеърининг пойдевори бўлиб қолди.
Бўлажак шоир ота ва онасидан ўқиш ва ёзишни ўрганади. 1893 йилда Худойбердини маҳалладаги эски мактабга ўқишга беришади. Болакай шўх эмасми, мактабдаги устози Кўтарам ҳожи Худойбердининг тўпалончилиги учун оёғини фаллоҳга қисиб, хивич билан калтаклатади. Жазолаш пайтида хивичнинг бир учи Худойберининг бир кўзига тегиб, кўзи кўр бўлиб қолади. Отаси мактаб мударрисининг бу ишидан ғазабланиб, “тилидан мулло қилгин десам, кўзидан жудо қилди” деб болакайни мактабдан чиқариб олади.
Худойберди онаси кўмагида саводини чиқаради, илмини мустаҳкамлайди ва Сойгузардаги “Офтобачи” мадрасасида таҳсил кўради. Шу билан бирга тоғаси Аҳмад ҳофиз (Аҳмад бободан) дутор чалиш машқини олади. Вақти бўлганида Андижон темир йўл станциясига бориб, рус ва бошқа миллат фарзандлари билан дўстлашади. Улардан гитара, балалайка чалишни ва рус тилини ўрганади. Худойбердининг дунёқараши ўзгариб, бидъат деб ҳисоблаган урф-одатлар ва қолоқ фикрли маҳаллий бойларни ҳажв қилиб, дуторида куйлай бошлайди. Тез орада унинг номи эл-юрт орасида машҳур бўлади. Худойберди шоир рус тилида куйлаганида маҳаллий имомлар уни кофирга чиқаришади.

1914 йилда бошланган биринчи жаҳон уруши Россиядаги барча миллату элатларнинг бошига кўпдан-кўп азоб-уқубат ва ташвиш солди. Халқ хўжалигининг издан чиқиб кетиши мамлакатда очарчилик ва қашшоқликни тобора кучайтириб юборди. Бу ҳолат айниқса, Туркистон ўлкасида яққол кўзга ташланди. Чор ҳукумати ва капиталистлар уруш кетаётганлигини рўкач қилиб, ўлка аҳолисини янада баттар талади, зулм остига олди. Оғир иқтисодий вазиятга қарамай, чор ҳукумати Бухоро (Когон-Қарши-Термиз), Фарғона (Қўқон-Наманган-Андижон),
Еттисув (Арис-Бурнас) темир йўлларини қурди. Бундан мақсад — ўлкада етиштириладиган деҳқончилик маҳсулотлари ва табиий бойликларни Россияга кўпроқ олиб кетиш эди. 1914—1916 йилларда 41 миллион пуд пахта, 3 миллион пуддан ортиқ пахта ёғи, 200 минг пуд совун, 300 минг пуд гўшт, 474 минг пуд балиқ, 70 минг от, 12797 туя, 270 арава, 1344 ўтов, кўп миқдорда қуруқ мевалар ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари Россияга жўнатилган эди.
Шунингдек, 1914 йилда Еттисув вилоятидан 34 миллион сўмлик йирик ва майда қорамол, 1915 йилда Сирдарё ҳамда Еттисув вилоятларидан бир миллион бош қўй олиб кетилган. Ўлкада ғалла етиштириш ва чорвачилик орқага кетди. Россиядан ғалла келтириш анча камайди. Натижада рус ғалласига умид боғлаб нуқул пахта эккан ўзбек деҳқони жуда қийин аҳволга тушиб қолди. Озиқ-овқат, кийим-кечак, газлама, қурилиш материалларининг нархи кун сайин ошиб борди. Масалан, газлама нархи 300—400 фоизга, кийим-кечак нархи 200—300 фоизга, қанд нархи 250 фоизга, пойабзаллар нархи 300—400 фоизга кўтарилди.
Фарғона водийсида илгари 50 сўм турадиган отнинг нархи 100—200 сўмга, 5—9 сўмлик қўйлар нархи 30—35 сўмга ошди. Ғалла ва нон нархи ҳам кўтарилди. Булар камдек, чор ҳукумати ҳар турли солиғу мажбуриятларни кўпайтирди. Ер солиғи 1914 йилдаги 6859021 сўмдан 1916 йилда 14311771 сўмга етди. Бир пуд пахта толасига 2 сўм 50 тийиндан қўшимча солиқ олиш жорий этилди.

1915 йилнинг 1 январидан бошлаб, туб аҳолидан ҳарбий хизматни ўтамаганликлари эвазига даромадларидан қўшимча 21 фоиз ҳарбий солиқ олиш буюрилди. Уруш туфайли пахтанинг бозор нархи кўтарилди. Бундан пахтакорлар бирмунча фойда кўришлари мумкин эди, лекин чор ҳукумати тўқимачилик саноати эгаларининг талабига кўра пахта савдосини назорат остига олиб, унинг бозор баҳосини 30—31 сўмдан 24,05 сўмга туширди. Бу ҳол деҳқонларга зиён келтирган бўлса, капиталистларнинг чўнтагини тўлдирди.
Масалан, биргина Тверь тўқимачилик саноати 1913—1914 йилларда пахтанинг эски нархидан 1893000 сўм фойда кўрган бўлса, уларнинг кейинги 1915—1916 йиллардаги даромади 9931000 сўмни ташкил этди. Деҳқон оммаси банклар, фирмалар ва маҳаллий судхўрлардан олган қарзлари орқасидан ҳам мушкул аҳволга тушиб қолган эдилар. Пахтакорларнинг эҳтиёж ва талабларини амалга оширувчи, ҳимоя қилувчи бирорта ташкилот ёки жамият йўқ эди. Одатда, эрта баҳордаёқ пахтакорлар рўзғорида озиқ-овқат, кийим-кечак ва маблағга муҳтожлик ниҳоятда кучайиб, уларнинг ер ҳайдаш, уруғлик сотиб олиш ва экиш ишларига ҳеч вақоси қолмас эди.
Пайтдан фойдаланувчи фирмачилар банклардан пул олиб, пахта туманларини кезиб, пахтакорлар билан қарзга пул бериш хусусида шартномалар тузардилар. Бу ишни амалга оширишда маҳаллий шароиту урф-одатларни яхши билган маҳаллий маъмурият вакиллари, даллоллар, ва аравакашлар воситачилик қилардилар. Ҳар бир фирма вакили аввало вилоят ҳокимлари ва оқсоқолларини ўзларига оғдириш учун қуюқ зиёфату совға уюштирганлар. Фирма бўлим ҳокими ва оқсоқоли билан яхши муносабат ўрнатиши ҳамоно унинг фаолияти учун кенг йўл очилган.
Туркистонда бўлим оқсоқолию ҳокими пихини ёрган одамлар бўлган. Одатда, оқсоқол ва ҳокимликка бой кишилар сайланган, сайлангунларича ўн минглаб сўм сарфлашдан-да тоймаган, ваҳоланки, унинг бир йиллик маоши 600 сўмга тўғри келган. Лекин ҳокимликни қўлга олиши билан сарфланган пулларини аҳолидан анча ошиғи билан қайтариб олган. Бу харажатларни ундиришнинг асосий оғирлиги пахтакорлар зиммасига тушган. Шу равишда маҳаллий бойлар ҳам меҳнаткаш омма устидан қаттиқ зулм ўрнатган эди.

Хуллас, оғир солиқлар, қарздорлик ва қаҳатчилик деҳқонларни бир парча еридан ҳамда мол-мулкларидан маҳрум бўлишига олиб келди. Натижада мардикорлар ва чорикорлар сони кўпайиб кетди. Уруш баҳонаси билан туб аҳоли қаттиқ таъқиб ва сиқув остига олинди. Ўлкада вазият ғоят оғирлашиб, кескин тус олди. Бундан чўчий бошлаган чор ҳукумати зўр бериб, туб аҳолини рус давлатига нисбатан «содиқ» бўлишликка чақирар, «ватанпарварлик» туйғуларини намойиш этишни талаб этарди. Давлатга қарши қилинган ҳар қандай хатти-ҳаракат дарҳол қўпориб ташланиши ҳақида маҳаллий маъмурият кўрсатма олган эди.
Ҳатто мачит-мадрасаларда рус императорига соғлиқ ва узоқ умр тилаган ҳолда «хутба» ўқиш буюрилди. Чор ҳукумати вакилларию капиталистлар маҳаллий маъмуриятга таянган ҳолда меҳнаткаш оммани мустамлакачилик ва миллий зулм исканжасида бениҳоя сиқардики, унга бошқа чидашнинг иложи бўлмай қолди. 1916 йил 25 июнда рус императори Николай II нинг «Империядаги бегона халқлар эркак аҳолисини ҳаракатдаги армия районларида ҳарбий иншоотлар ва шунингдек давлат мудофааси учун зарур бўлган бошқа ҳар қандай ишларга жалб қилиш» ҳақидаги фармони яра устига чиққан чипқон бўлди.
Бунга кўра Туркистон ўлкасидаги Сирдарё, Фарғона, Самарқанд, Еттисув ва Каспийорти вилоятларидан 19 ёшдан 43 ёшгача бўлган кишилар мардикорликка сафарбар этилиши лозим эди. Фармон бутун ўлка аҳолисини ларзага солди. Чунки мардикорликка, асосан камбағаллар олиниши керак эди. Улар кетса аёллар ва фарзандлар боқувчисиз қолиб, ҳалок бўлишлари муқаррар эди. Шунга қарамай чор ҳукумати вакиллари подшоҳ фармони дарҳол амалга оширилишини талаб қилди. Сабр-косаси тўлиб-тошган халқ кўтарилди.

Фармон ижросига зўравонлик билан киришилган биринчи кунларданоқ халқ унга қарши кескин бош кўтарди. 4 июлда Хўжандда бошланиб, бир неча кун ичида бутун ўлкани қамраб олган норозилик ғалаёнлари қисқа муддатда мустамлака ҳукуматга қарши оммавий халқ қўзғолонларига айланди. Тошкент, Самарқанд, Андижон, Наманган, Қўқон шаҳарларида қўзғолонлар шу қадар оммавий, умумхалқ тус олдики, айрим жойларда, масалан, Марғилонда уларнинг иштирокчилари 25 минг кишигача бориб етди.
Икки ҳафта ичида 150 та аҳоли пунктларида халқ ғалаёнлари кўтарилиб, полиция ва маъмурият билан кескин ва қонли тўқнашувлар бўлди.
Икки ҳафта ичида 150 та аҳоли пунктларида халқ ғалаёнлари кўтарилиб, полиция ва маъмурият билан кескин ва қонли тўқнашувлар бўлди.
Қўзғолонлар мустамлака ҳукуматни саросимага солиб қўйди. Туркистонда 18 июль куни ҳарбий ҳолат эълон қилинди. Туркистондан ажралиб қолишдан хавфсираб, мустамлака ҳукумат бор куч ва имкониятларини ишга солди. Россиядан ва чегара ҳудудларидан кетма-кет ҳарбий кучлар етиб кела бошлади. Халқ ғалаёнлари соат сайин кескинлаша бошлагач, вазиятдан чиқиш учун 30 июль куни сафарбарликни 15-сентябрга қадар кечиктириш ҳақида император фармони эълон қилинди. 23 августда эса сафарбар қилинувчилар сони 250 минг кишидан 200 минг кишига камайтирилди. Халқни маҳаллий амалдорлар ва нуфузли кишилар қўллаб-қувватлашига йўл бермаслик учун элликбоши, оқсоқол, қозилар, диний уламолар (имом, муллалар), мударрислар ва талабалар сафарбарликдан озод қилинди.
Айни пайтда мустамлакачилар қўзғолонни ваҳшиёна бостириб, шафқатсиз ўч ола бошлади. Айниқса, Жиззах шаҳрида амалга оширилган ваҳшийликлар, оммавий қирғин катта талафотларга олиб келди. Шу билан бирга, Туркистон зиёлилари ўлкада содир этилаётган зўравонлик ва хунрезликлар ҳақида арз қилиб, Петербургга Давлат Думасига вакил жўнатади ва бу ҳолатга чек қўйишни талаб қилади. Мардикорликка маҳаллий аҳолининг зўрлик билан сафарбар қилиш ҳақидаги фармоннинг адолатсизлигини таъкидлаб, бундай ҳолатга чек қўйишни, аҳволни ўрганиш учун комиссия юборишни сўрашади.
Россия Давлат Думаси томонидан Туркистондаги аҳвол билан бевосита танишиш учун депутатлардан иборат махсус комиссия жўнатилади. Депутатлар 10 кун давомида Жиззах, Қўқон, Андижон, Самарқанд каби шаҳарларда бўлиб, Мустафо Чўқаев таржимонлигида маҳаллий аҳоли билан юзма-юз, маъмурлар ва миршаблар иштирокисиз суҳбатлашди. Халқ содир бўлган воқеаларнинг сабаблари, тафсилот ва оқибатлари ҳақида рўйи-рост кўрсатма берди.
Фармон ижроси мақсадида мардикорлар рўйхатини тузиш жараёнида мустамлака маъмурларининг порахўрлиги, уларнинг киссасига пул солган бойларнинг ёш ўғиллари «Кекса» деган баҳона билан фронтдан озод қилиниб, 70 га чиққан камбағал мўйсафидалар 40 ёш йигит сифатида сафарбарликка олингангани, бойнинг бешта ўғли уйда қолдирилиб, камбағалнинг ёлғиз ёки касалманд ўғли, ўғли бўлмаса эри рўйхатга тиркалгани, халқ ғалаёнлари ўта ваҳшиёна бостирилгани ҳақидаги маълумотлар депутатларни жунбушга келтирди.
1916 йил 23 августида А. Куропаткин мардикорликка сафарбар қилиш тадбирлари ҳақида буйруқ чиқарди. Унда мардикорликка олинадиган одамлар сони қуйидагича тақсимланган: Сирдарё вилояти 60 минг, Самарқанд вилояти 32407, Фарғона вилояти — 51233, Еттисув вилояти 43000 ва Каспий орти вилояти 13830 киши белгиланди. Сафарбарлик 1916 йил 18 сентябридан то 1917 йил февраль буржуа-демократик инқилоби ғалабасига қадар давом этди.
П. Ковалёвнинг берган маълумотларига кўра, мардикорлар Москва, Петербург, Рязань, Тула, Орёл, Смоленск, Пенза, Брянск, Двинск, Нижний Новгород, Қозон, Самара, Перм, Екатеринбург, Оренбург, Киев, Харьков, Екатеринослав, Одесса, Запорожье, Керч Тбилиси, Ботуми ва бошқа жойларга жўнатилган.

Чор маъмурияти белгиланган 200470 киши ўрнига 123 мингдан ортиқ мардикорларни сафарбар қилишга муваффақ бўлди. Улардан 101600 киши — Россиянинг ғарбий қисмига, 4000 киши — Сибирга, 7405 киши Кавказга юборилган. 10 мингдан ортиқ киши Туркистон ўлкасида ишлатилди.
Ана шундай пайтда Худойберди шоир,
Касофату кулфатни,
Очиб келди бу фармон.
Зулм, хўрлик, офатни,
Сочиб келди бу фармон.
Соврилгач, кўкка фармон –
Кетур диллардан армон, - дея аҳолини фарзандларини мардикорликка бермасликка даъват қилади.
Пайтдан фойдаланган бойлар Худойберди шоирдан қутулмоқчи бўладилар. “Гуноҳ устига гуноҳ орттирган” шоирни қўшариқлик Эргашбойнинг ўғли Отажон ўрнига мардикорлик рўйхатига тиркашади. Уни зўрлаб вагонга олиб чиқишади.
Мардикорлар ҳарбий ва саноат корхоналарида, конларда, темирйўллар қурилишида, ўрмонлар ва айрим капиталистларнинг хўжаликларида бетиним ишлатилди. Улар очликдан, хўрликдан, машаққатли меҳнатдан кўп азият чекдилар. Улар орасида совуқ урушдан, турли касалликлардан ўлганлар ва ногирон бўлиб қолганлар бор эди. Мардикорликка ёлланган аждодларимиз ҳаётини Худойберди шоир 1916 йилда ёзган шеърида шундай ифодалайди:
Поездингни жилдирган,
Ўтхонаси билан дўнгалаги,
Двинскага кетишди
Мард йигитнинг бир бўлаги.
Двинскага кетмас эди
Мард йигитнинг бир бўлаги,
Двинскага кетказган,
Николай золимнинг замбараги.
Двинскага йўл бўлсин,
Қарағайзоринг кул бўлсин.
Йигитларни қийнаган,
Николайинг йўқ бўлсин.
Сўк ошини ичмайман,
Этигимни ечмайман.
Қорда қарағай кесганман,
Ҳеч ҳақимдан кечмайман…
Бундай шароитда Туркистон маърифатпарварлари узоқ совуқ юртларга номаълум муддатга зўрлаб олиб кетилаётган халқ азобларини енгиллатишга уриниб, махсус қўмиталар тузди. Бу қўмиталар фаолияти натижасида сафарбар этилаётганларга ҳалол овқат тайёрлаш учун ошпаз, ибодат учун имом, мактублар ёзиш учун мирзалар бириктирилди, иссиқ кийимлар тўпланди.
Сафарбар этилганларнинг жуда кўпчилиги меҳнатга яроқсиз бўлса-да, улар мажбуран жўнатилган эди. Улардан энг оғир ишларда, арзимаган ҳақ эвазига фойдаландилар. Россиянинг қаҳратон қиш иқлимида уст-боши юпун, қорни оч, соғлиғи оғирлашган, оддий ҳақ-ҳуқуқдан маҳрум мардикорлар оғир жисмоний меҳнатдан, тиббий ёрдам, зарур шароит йўқлиги туфайли ёппасига касалланиб, очликдан, совуқдан азоб чекди.
Уларнинг шикоят ва арз-додларга тўла мактубларида қайд этишича, «ишга олинганларга қаттиқ турма режими ўрнатилган. Қариндошлар билан учраштирилмаган, арзимас гуноҳ учун калтакланган, улар доимий суръатда соқчилар назоратида бўлган. Ишчилар ҳаёт шароитлари чидаб бўлмас даражада оғир бўлиб, улар захда, сувда туриб ишлаган. Ётоқлар захлиги боис, ишчилар сурункали оғриб, бод (ревматизм) каби касалликлар билан оғир хасталанган. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилмаган, чарчаш ёки бетобликдан ҳасрат қилганлар эса калтакланиб, ҳақоратланар, энг оғир жазо берилар эди».
Худойберди шоир қаҳратон совуқ бўлган Сизрань қарағайзорида юртини соғиниб ёзган “Қарғалар” шеърида шундай мисралар бор:
Қарғалар турна эмас,
Парвозидан қишлар келур.
Биз ғариб сургун чекиб,
Бармоғига нишлар келур.
Қарғалар учса қарайлик,
Марғилоннинг йўлига.
Искобилу Горчакова,(поезд станцияларининг номи) дея
Андижоннинг йўлига!..
***
Синган билан созгинам,
Сингани йўқ иродам.
Ҳаялласам озгина,
Излаб келар тўрт одам.
1916 йилнинг эрта кузида касаллиги туфайли мардикорликдан озод бўлиб, Андижонга қанот боғлаган чустлик Карим деган киши орқали Худойберди шоир оила аъзоларига бериб юборган хат эгасига етиб бормайди. Карим Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий билан 1929 йилнинг 3 январида учрашганида хатни унга беради.
Фольклоршунос олим Одилжон Ибрагимовнинг ёзишича, “Худойберди шоирнинг Сизрань ўлкасидан юборган хатининг Ҳамза қўлига тушиб қолиши воқеаси Қори Муиддинхонтўрам Хўжахон ҳофизнинг “Ёдномаи Аҳмадбобо – булбули аз Андижон” хотира дафтарининг 8-бетидан, шеър эса 16-бетидан ўзгартириш киритилмай Худойберди шоирнинг опаси Қурбон опа томонидан кўчирилган шеърлар мажмуасига киритилган”.
1916 йил Пенза вилоятида ёзилган “Салом айтинг” шеърининг тўлиқ, ўзгартирилмаган матни қуйидагичадир.
Салом айтинг
Оғам, соғ борсангиз аввал,
Отамларга салом айтинг.
Хатлабон остона чиққан,
Онамларга салом айтинг.
Саломим номма-ном айтинг:
Ака-опаларимга сиз
Сорабиби, Бибисора,
Болтавой-ю Йўлдошдир,
Анор отин, Кибриёлар,
Бир-бирига қўлдошдир.
Мастура ҳам, Тўхта охун,
Жононбувини шод этинг.
Ҳам опаму, ҳам устозим,
Қурбонани ҳам ёд этинг.
Ҳаммаси ўн опа-оғам,
Хушнаво Аҳмад тоғам,
Рўзи Муҳаммадга ҳам,
Ширин-ширин калом айтинг.
Комила, Мўмина, Саодатга,
Карим, Олим, Шарофатга,
Қўни-қўшни, кичик-катта,
Жамийсига салом айтинг.
Ўпинг пешонасин мен-чун,
Жиянларга салом айтинг.
Саломат денг, ота-онам,
Кўнгилларини қақшатманг.
Жудоликда кезар дебон,
Онам кўзини ёшлатманг.
Онам бечорага айтинг,
Ғам бистарини тарк этсин.
Отам дилини хуш этинг,
Шодлик боғини арк этсин.
Эшитган бўлсалар хўрлик,
Тамом битгайки, денг, зўрлик,
Яқин қолди, очилгай кўз,
Тамом битгай чашм-кўрлик.
Сўраб қўйинг, йўқлаганни,
Битигимни тинглаганни.
Аҳдингда тур, дея айтинг,
Айбдор, сўз ўнглаганни.
Сиҳатлигим сўрашганда,
Қизиқишиб ўрашганда,
Сизни ногоҳ кўришганда,
Юрибди, денг, омон-соғлар.
Келиб қолгай, денг, албатта,
Тўхтамайин бир бекатда,
Гурунг қилармиз кўкатда,
Очилганда гулу боғлар.
Ўзгармади, денгиз мени,
Узиб олгай тутса нени.
Соғ қўймагай келса, сени, (маҳаллий бойлардан Эргашбой назарда тутилган)
Қутилмайди ундан зоғлар!
Тобим қочганлигим айтманг,
Ширин сўзни дариғ тутманг,
Ҳовлимизни босиб ўтманг,
Саломим номма-ном айтинг.
Оғам, етсанг Андижонга,
Худойбердидан салом айтгил.
Худойберди Қорабоев Сизрандаги ҳаёти “ҳасбу ҳол”ини шундай тасвирлайди:
Бизни тўққиз ой ишлатди,
Сизрань деган ўрмонда.
Кетолмаймиз Андижон,
Бир чақа йўқ кармонда.
Россиядаги фуқаролик уруши, Октябрь инқилоби туфайли барча мардикорлар ўз ватанларига қайтишганида Худойберди шоир ҳам Андижонга қайтади. Совет ҳукуматига ён босгани учун Худойберди Қорабоев халқ орасида “босмачилик ҳаракати” деб аталган ҳаракат вакиллари томонидан 1919 йилда терак дарахтидан ясалган хочга осилиб, териси шилиб олинади. Рафиқаси Асалхон ва икки ёшли ўғли Миролим заҳарлаб ўлдирилади, беш ёшли ўғли Иброҳимжонни сафдошлари фарзанд сифатида вояга етказишади.
Худойберди Қорабоевнинг жасади Андижон шаҳридаги ўртоқлик мозорига кўмилади. 1967 йилда Андижон шаҳридаги кўчаларнинг бирига унинг номи берилган эди.
“Салом айтинг” қўшиғи илк марта Исроилжон Усмонов, Алижон Ҳасанов, Дадахон Ҳасанов томонидан тор билан куйланган. Қўшиқ айни пайтда Абдулла Шомағрупов томонидан сато орқали янги услуб ва йўналишда ўзига хос якка созда ижро этилмоқда.
Мақсадимиз, қайсидир жиҳатдан халқ қўшиқларига айланиб кетган шеър муаллифининг ҳаёти ва ижоди тўғрисида аниқланган маълумотларни халққа етказиш эди. Уларни далиллар асосида изоҳлаб маълумот беришга ҳаракат қилдик.