Жаноб вазир, томошабинлик қимматга тушиши мумкин ёки нега «Инсофсиз реклама»ларга қарши курашмаяпмиз,...
Тан олайлик: бугун ижтармоқ дарвозасиз ва дарвозабонсиз маконга айланди. Бу ерда истаганча номаъқулчилик қилиш мумкин, истаган кишини истаганча алдаш, ишонтириш, ҳатто чув тушириш мумкин. Улар энг нозик соҳа – Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартиб-қоидаларни ҳам очиқ-ойдин оёқ ости қилишяпти. Косметика воситалари, кийим-кечак дўконлари, ўқув марказлари, мотиваторларнинг бепул онлайн дарсларига кўз юмиш мумкиндир.