Туркистондан қувилиб, Қандаҳорда фақирликда вафот этган фидойи ким эди?
Минг афсуски, Туркистон аҳлининг асрий орзуси ушалмади. Большевиклар замонавий қуроллар, қолаверса, айрим хоин кимсаларнинг хиёнати ёрдамида халқнинг Мухторият орзусини чилпарчин қилишди. Бироқ Ватан ва ватан фидойиларини бўйсундира олишмади. Шу сирада Садриддинхон 1918 йилнинг баҳорида Мунавварқори Абдурашидхонов маслаҳати билан Туркияга йўл олади ва у ердаги қардошларга Туркистонда кечаётган хунрезликлар ҳақида хабар беради. Улар туркистонлик биродарларига ҳарқанча ёрдам беришни исташмасин жаҳон урушида мағлуб томон бўлган Туркиянинг ўзида ҳам аҳвол оғир эди.