ТАЛАБАЛАРГА ҲАМ КУН ЧИҚАР…
Аксарият талабалар турли ташкилотларнинг мослаштирилган биноларида яшашяпти. Бундан ҳам нолишмайди, шўрликлар. Яшаш жойи топилганига шукур қилади. Совуқ кунларни иситиш тизими ҳаминқадар ишлаётган, иссиқ суви йўқ (баъзан илиқ чиқади) айрим ётоқхоналарда ўтказаётган қора кўзлар бир-бирига «ўлма эшагим, арпа ейсан» қабилида таскин беришади. Кулгили таскин-а. Афсуски, вазият шуни тақозо қиляпти-да. Ётоқхона назоратчиси (комендант)нинг қўпол муомаласи-ю, бақир-чақирига шундоқ ҳам тарбиямиз сабаб кўз юмяпмиз. Неча маротаба ҳеч бўлмаса иссиқлик тизимини ишлатиб беришни сўраб мурожаат қилинган бўлса-да, ҳеч нарса ўзгаргани йўқ.