Айни пайтда жамоатчилик қизғин муҳокама қилаётган Давлат дастури инсон ҳаёти учун зарур бўлган она табиатни, яшил ўрмонлар, муқаддас тупроқ, ҳаётбахш сувларини асраш йўлида қандай ишлар олиб боришимиз керак деган оғриқли саволларга қайтарилган жавоблар мажмуаси, аслида.
Бинобарин, Дастур лойиҳасида маҳаллаларнинг экологик қиёфасини (аҳоли саломатлигини, экологик турмуш тарзини) шакллантириш ва инсон салоҳиятини рўёбга чиқариш учун шарт-шароитлар яратиш, табиий ресурсларни тежаш ва улардан оқилона фойдаланиш, экологик барқарорликни таъминлаш; ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш, кўпайтириш ва кейинги авлодга етказиш масаласи бош масала сифатида кўрсатилган.
Шунингдек, дастурда “Яшил иқтисодиёт” тамойилларини кенг жорий қилиш, “яшил энергия” станцияларини барпо этиш, кичик ва микрогидроэлектростанциялар тармоғини кенгайтириш, аҳоли хонадонларида қуёш панелларини ўрнатишни рағбатлантириш, туристик шаҳарларни комплекс яшил ривожлантиришга қаратилган дастур ишлаб чиқиш, “Яшил бино” сертификатини жорий этиш масалаларигача қамраб олинган.
Қолаверса, бу ишларни муваффақият билан амалга оширишда зарурий омиллардан бири энергетика масаласи. Бу борадаги режалар бўйича келгуси икки йилда уч мингга яқин микро ГЭСларни қуриш, экологик зарарларни мажбурий суғурталаш ҳам кўзда тутилган. Энг муҳими, “Тежамкорлик ва барқарорлик” тамойили ҳар бир ишимизда устуворлик касб этиши керак.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, аҳоли саломатлиги ва табиатга салбий таъсири бўлган воситалар, жумладан пластик маҳсулотлардан фойдаланишни камайтириш, озиқ-овқат маҳсулотлари сифатига жиддий эътибор қаратиш, ҳар бир соҳада исрофгарчиликларнинг олдини олиш барқарор соғлом турмуш тарзини шакллантиришни таъминлайди.

Маҳаллаларнинг экологик қиёфасини яхшилаш мақсадида “Сояли сайр кўчалари” тармоғини яратиш, сув ҳавзалари, дарё соҳилларида 80 та инфратузилма объекти, 110 кмдан ортиқ соғломлаштириш йўлакларининг барпо этилиши халқимизнинг турмуши фаровонлигини оширишга хизмат қилади.
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ва “Менинг боғим” лойиҳаси доирасида эса 200 млн туп дарахт ва буталар экилиши, яшил боғлар ва яшил паркларни қуёш панеллари орқали ёритиш, яшил майдонлар, ўрмонларни кўпайтириш табиатни яхшилаш, инсон саломатлигини таъминлашга қаратилгани билан аҳамиятли. Бу ишларга давлат томонидан 30 млн доллар атрофида маблағ ажратилиши кўзда тутилаётир. Бу саъй-ҳаракатлар замирида, албатта инсон омили, қадр-қиммати туради.
“Экофаол фуқаро” ҳаёт тарзини кенг тарғиб қилиш, “Бир миллион яшил оила”умумиллий ҳаракатини йўлга қўйишдан мақсад ҳам шу – инсон саломатлиги муҳофазасини кучайтиришга, тириклик, ҳаёт манбаи бўлган табиатни асрашга қаратилган. Юриш, югуриш, яшил транспорт- табиатга зарар етказмайдиган велосипедлардан фойдаланиш, унинг учун махсус йўлакларнинг қурилиши...

Албатта, бу ишларни амалга оширишда фаол қатнашадиган, ўз уйи, маҳалласи, иш жойи кўчаларини яшилликка буркаган, озодалик, саришталикка амал қилган фуқаролар, тадбиркорлар муносиб рағбатлантирилади. “Яшил тадбиркор”, “Экофаол фуқаро” мақомига муносиблар иш давомида эътироф этиб борилади.
Бу жараёнда эса давлат ва халқ ўртасида кўприк бўладиган биз депутатларнинг фидокорона фаолияти ва жонкуярлигига катта эҳтиёж бор. Ана шу масъулиятни ҳис этган ҳолда экология, ижтимоий сиёсат, Яшил иқтисодиёт, Давлат бошқаруви ва суд-ҳуқуқ ҳамда Ташқи сиёсат ва Хавфсизлик каби йўналишлар ижросини таъминлашда фаол иштирок этишимиз лозим бўлади.