ЮНИСЕФ маълумотига кўра, кейинги ўн йил ичида қизлар ўртасида таълим даражасининг ўсиши, ҳукуматларнинг ўсмир қизларни қўллаб-қувватлашга фаол сармоя киритиши ва болалар никоҳининг зарари ҳақида жамиятнинг хабардорлигини ошириш орқали дунё бўйича 25 миллион нафар болалар никоҳининг олди олинибди.
“Евроосиёнинг кўплаб давлатларига нисбатан Ўзбекистонда эрта ва мажбурий никоҳ ҳолатлари сезиларли даражада камайган”. “Equality Now” халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти томонидан 2024 йилда эълон қилинган бу маълумот кишига таскин беради, албатта. Аммо никоҳ ёши тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритилгани, 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларда ҳам эрта никоҳ ва зўрлаб никоҳлашни тугатиш белгиланганига қарамай, шаръий ва эрта никоҳ ҳолатлари ҳамон қайд этилаётгани, юртимизнинг айрим чекка ҳудудларида эрта турмуш қуриш кўрсаткичлари юқорилигича қолаётгани аччиқ ҳақиқат.
Мамлакатимизда 2024 йил мобайнида 55 та ҳолатда эрта никоҳларнинг олди олингани баробарида эрта никоҳ ҳолатлари юзасидан 41 нафар шахсга нисбатан маъмурий жавобгарлик белгилангани ҳам юқоридаги фикрга далил бўлиши мумкин. Шунингдек, мамлакатимизда никоҳ ёшига етмаган шахсларга нисбатан никоҳ тузишга доир диний маросимгача бўлган даврда амалга ошириладиган урф-одат (унаштириш (фотиҳа), совчи юбориш, оғиз солиш, “рўмол ўради”, “узук тақди”)лар ҳам борки, улар ҳуқуқ доирасидан четда қолиб кетмоқда.

Яқинда партия Марказий кенгаши “Аёллар қаноти” ташаббуси билан амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш орқали мазкур урф-одат ва диний маросимларни ҳуқуқий тартибга солиш мақсадида бир қатор ҳудудларда депутатлар томонидан назорат-таҳлил тартибида ўрганишлар ҳамда жамоатчилик эшитувлари амалга оширилди.
Ўрганишлар хулосасига кўра, айрим ҳудудларда эрта никоҳларнинг анъаналаримизга сингиб кетгани ва бу табиий ҳолат, деб қабул қилиниши, зарарли урф-одат, маҳаллий (стреотип) ва диний нормаларнинг ҳуқуқ нормаларидан устунлиги, оиладаги кексаларнинг ёшлар бахтини кўриб қолиш истаги, ота-онанинг қизини яхши жойга узатиш хоҳиши, қизларнинг ҳуқуқий саводхонлик даражаси пастлиги, оилада илм олиш, қизларини ўқитиш истаги ҳали тўла шаклланмаганлиги, ўсмирларнинг маънавий эҳтиёжи қондирилмаслиги, айрим оилаларнинг эса қиз фарзандларини тарбиялаш учун зарур ресурсларга эга эмаслиги, вояга етмаганларнинг турмуши кўпинча зўравонлик билан амалга оширилилиши, бундай қарорни асосан ота-оналар қабул қилиши, баъзи ҳолларда эса қизларнинг шунчаки ўғирлаб кетилиши эрта никоҳларнинг асосий омиллари сифатида қайд этилди.
Шунингдек, қабул қилинган ҳужжатлар ва жавобгарликка оид нормаларнинг татбиқ этилиши ва қўлланилишида амалиёт нуқтаи назаридан “ишламайдиган” нормаларнинг кўп учраётгани ҳам ушбу иллатнинг тобора урчиб боришига сабаб бўлмоқда.

Партия Марказий кенгаши раиси ўринбосари Фируза Муҳаммаджонованинг таъкидлашича, “Эрта турмуш – қадрият эмас” лойиҳаси доирасида жами 52 та ўрганиш, 55 та тарғибот акцияси ва 28 нафар мансабдор шахсларнинг эшитувлари ташкил этилди. Сирдарё вилоят телевидениеси орқали мазкур мавзуда махсус кўрсатув тайёрланиб, тўғридан-тўғри эфирга узатилди. ОАВда жами 32 маротаба таҳлилий чиқишлар қилинди, аниқланган муаммолар юзасидан эса тегишли ташкилотларга жами 53 та депутат сўрови (12 таси депутат аёллар томонидан) юборилди.
“Аёллар қаноти” томонидан Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд вилоятларида 300 нафардан зиёд респондентлар иштирокида эрта никоҳлар, шунингдек, вояга етмаган қизларни унаштириб қўйиш билан боғлиқ ҳолатлар муҳокама қилинганини эса алоҳида таъкидлаш жоиз.
Респондентлар томонидан, эрта никоҳдан ўтган қизларниг аксаряти таълим олиш, касбга эга бўлиш, ўзини ривожлантириш, меҳнат фаолияти билан шуғулланиш имкониятларидан маҳрум бўлишади, бундай никоҳларнинг ФҲДЁ бўлимларида рўйхатдан ўтказилмаслиги сабабли ёшлар ажрашиб кетган тақдирда аёл алимент ёки мол-мулкнинг ўзига тегишли қисмини талаб қила олмайди.
Вояга етмай унаштириб қўйилган қизнинг мактабдан кейинги таълимни давом эттириш истаги эса сўниб, унга нисбатан йигит томонидан тазйиқ ва руҳий босимлар кучаяди...

Яна бир фикр: ижтимоий тармоқларда айрим “фаол”лар томонидан жисмоний балоғатга етган қизларни тезроқ турмушга узатишга қаратилган даъватлар кўпаяётгани вояга етмаган қизларини мажбурлаб турмушга узатаётган ота-оналарга ўз қилмишларини оқлаш учун қўл келмоқда.
- Ҳар қандай боланинг никоҳга мажбурланиши БМТнинг Бола ҳуқуқлари бўйича қўмитасининг алоҳида тушунтиришларида жинсий зўравонлик ва эксплуатация сифатида қайд этилади, - дейди Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили Сурайё Раҳмонова. – Болалар никоҳи (яъни, эрта никоҳ) масаласи зарарли урф-одат ва анъана экани ҳамда болаларга нисбатан зўравонлик шакллари доирасига кириши эътироф этилган. Бу муаммо Бола ҳуқуқлари бўйича вакилнинг ҳам диққат марказидаги масаладир.
2024 йили айнан шу масалада Бола ҳуқуқлари бўйича вакилга 4 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг 3 таси ижобий ҳал этилган. Олий суд маълумотига кўра, 2024 йили судлар томонидан кўриб чиқилган эрта никоҳ ҳолатлари бўйича суд ишлари 324 тани ташкил этиб, 2023 йилга нисбатан қарийб 7 баробарга кўпайган.
Амалдаги қонунчиликда (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 473 моддаси ва Жиноят кодексининг 1251-моддаси) никоҳ ёши ва никоҳ тузиш тартибини бузганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган бўлса-да, вояга етмаган шахслар иштирокида никоҳни тарғиб қилганлик учун жавобгарлик масаласи назарда тутилмаганлиги бундай ҳолатларга йўл очиб беряпти.

Мазкур қонун бузилишини келтириб чиқараётган омилларни аниқлаш мақсадида ўтказилган мониторинг натижасига кўра: чекка ҳудудларда ўсмир қизларнинг ижодий ва ижтимоий фаоллигини ривожлантиришга, билими ва кўникмаларини оширишга йўналтирилган ижтимоий маконлар (кворкинг марказлари, кутубхоналар, Ёшлар клуби ва бошқалар)нинг етарли эмаслиги, маҳаллий аҳоли орасида “қизлар мактабни тугатгандан кейин тез турмушга берилмаса, қолиб кетади”, деган хавотирларнинг мавжудлиги ҳамда вояга етмаган қизларнинг ҳомиладорлик ҳолатлари эрта никоҳларга билвосита сабаб бўлмоқда.
Шу ўринда қизларда “мактабни тугатгандан кейин бирдан-бир ягона йўл – турмушга чиқиш” деган маиший тафаккурнинг шаклланганлиги ҳам бунга сабаб бўляпти. Қуйидаги мисолга эътибор беринг: 300 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қиладиган Қашқадарёнинг Кўкдала туманида бор-йўғи 2 нафар қизнинг олий таълимга ўқишга киргани таълим ва касб-ҳунар олишда қизлар учун яратилган кенг имконият ва шарт-шароитлар ҳақида аҳолининг хабардорлик даражаси пастлигини кўрсатади.
“ЮНИСЕФ” томонидан Ўзбекистонда болалар ва ўсмирлар таҳлилида қиз болаларнинг эрта турмушга берилишининг асосий сабаблари сифатида одамлар тафаккурига чуқур ўрнашган маҳаллий одатлар ҳамда маънавий эскирган ижтимоий қарашларни ўзгартириш мушкуллиги кўрсатилган. Шу боис, мактабларда болаларга уларнинг соғлиғига зарар етишига сабаб бўладиган, баркамол авлод бўлиб шаклланишига салбий таъсир кўрсатадиган ҳолатлар бўйича зарур даражада тушунтириш берилишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш мақсадга мувофиқдир...
Айни шу мавзудаги тадбирларимизда иштирок этган “Профи университети” ректори, психология фанлари доктори, академик Ғайрат Шоумаров замонавий жамиятда оилавий қадриятларни асраш жуда муҳим эканлигини таъкидлаб, замонавий оила моделини яратиш масалалари хусусидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
- Бугун оила институти дунё бўйича заифлашиб боряпти. Сабаби, ҳар бир давр ҳаётга тарзда ўз таъсирини ўтказади. Бугун назаримда, ёшларнинг маънавий эҳтиёжга эмас, кўпроқ моддий таъминотга эътибори кучайгандек.Улар ўзлари ҳақида деярли ҳеч қандай маълумотга эга эмаслар. Демак, ёш авлодга ўзлигини ким англатади, деган ўринли савол туғилади. Бу борада иккита катта асос бор:
1. Ота-она тарбияси.
2. Таълимда оила психологиясига эътибор.
Мактаб психологи ўқувчи билан қачон ишлайди? Қачонки, у бирор ножўя хатти-ҳаракат ёки ҳуқуқбузарлик содир этиб, мактабнинг ички рўйҳатига киритилган тақдирда. Ваҳоланки, бундай ҳолатларнинг олдини олишга оила ҳам (ўғил болалар тарбиясида асосан ота), мактаб психологи ҳам бирдек масъул. Афсуски айрим оилаларда отанинг ўрни кундан-кунга йўқолиб боряпти. Айниқса, оталар ўз оиласини моддий жиҳатдан таъминлай олмаётгани учун ўз ўрнини йўқотяпти.
Шу маънода партиянинг Ўзбекистонда “Оталар куни”ни ижтимоий-сиёсий байрам сифатида нишонланишига оид ташаббусини қўллаб-қувватлайман. Оилапарвар, ибратли оталар учун “Намунали ота” кўкрак нишонини жорий қилиш таклифини илгари сураман. Токи, улар барча оталарга ибрат бўлишсин...

Бир сўз билан айтганда, экспертлар ҳам, бошқа соҳа вакиллари ҳам эрта никоҳнинг олдини олиш, тўй ва оилавий маросимларни тартибга солиш, талаба оналарга муносиб шароитлар яратиш, оталар кунини ижтимоий-сиёсий кун сифатида белгилаш масалаларининг нечоғли муҳим эканини таъкидлашмоқда.
Тадбирларимиз якунида эса эрта никоҳлар, вояга етмаганларни унаштириб қўйиш билан боғлиқ маросимларни амалга ошириш, эрта никоҳларнинг тарғиботи билан шуғулланиш, шунингдек, кичик ёшдаги болаларга келин-куёв либосларини кийдириб никоҳ маросимларида фойдаланиш ҳолатларига нисабатан қонуний чоралар белгиланиши зарур, деган хулосага келинди.
Энг муҳими эса, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ҳамда Жиноят кодекси ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга оид бир қатор таклифлар илгари сурилди.