Икки ҳафтача бурун «Миллий» етакчиси Алишер Қодировни балчиққа ботирмоқчи бўлганлар беш-олти кун ўтгач, уни парламентнинг «биттаю, битта тирик» депутати, дея олқишлай бошлашди.
Хўш, нима ўзгарди шу вақт ичида? Қодиров бирон ғайритабиий кашфиёт қилдими ёки иштонини ҳўллаб қўйган боғча боласини «дорга осишга уринаётган» бирон тарбиячини жиноятдан қайтариб қолдими? Йўқ, албатта! Фақат тезкор таҳлиллар депутатнинг ўн беш кунча аввал ўзи бошлаган мавзуни мантиқан якунлаб қўйганини, яъни, она табиатни асрашга доир кескин қарорлар қабул қилишдан аввал ОДАМЛАР УЧУН шароит яратиш, сўнгра жарималар қўллаш кераклиги, акс ҳолда, бундай қарорлар дарахтлар қатори шаҳарликларнинг сўнгги умидига айланаётган хонаки ўсимликларга ҳам қирғин келтириши мумкинлигини таъкидлади ва бу қарашлари ижтармоқдагилар фикрини ўзгартирган кўринади. Жаноби, ижтармоқ аҳли! Сездингизми, Алишер Қодиров пивохўрларга таниш бўлган оғизкўпиртирар муносабатлару, ёз чилласида қуруқшаган ғазонлардек тагзаминсиз, таҳқирларга бу сафар ҳам эътиборсизлик билан жавоб қайтарди. Ваҳоланки, «Миллий»нинг икки юздан зиёд тролсифат қўриқчиларига «ҳай» деворганидами, улар «лаббай», дея «шестсекундда» ижтимоий фикрни Қодиров томон бурворган бўлишарди... Аммо Алишер Қодиров ўз одатича, вазминлик билан якунни кутди... Мана ўша якун. Тўғри, на Қодиров ва на бошқа депутатлар Олий Мажлиснинг қаноти йўқ фаришталари эмас, улар ҳам одам: адашишади, хато қилишади... Аммо тан олайлик, ҳар қанча жаҳлимиз қистамасин, айрим ҳолатлар уларни қулоқ билан эшитиш ва чуқурроқ таҳлил қилиш ўзимиз учун фойдалироқ эканини кўрсатиб қўйяпти... Қодировнинг ўринбосари Феруза Муҳаммеджанова билан юз берган воқеа бунга яққол мисол бўлиши мумкин. Аёл кишида, нима ҳам дердик, пиво кўпигининг ачимтир кайфини туймаганиданми, билиб-билмай пиво фестивальи тўғрисида ёзиб қўйди ва хотимасида пивохўр оломон ҳам қонунни ҳурмат қилиши кераклигини қистириб ўтди. Шундан кейин яна «Оқ калтак, қора калтак» бошланиб, яна «миллий»чилар антиқаҳрамонга айланаёзган бир пайтда катта издихомларда овоза қилинган навбатдаги пивофурушлар тадбирининг номи тездан ўзгариб қолдику! Ҳамма ҳайрон, нима бўлди ўзи? Нега тадбирнинг номаъи аъмоли бу қадар тез ва «ими-жими»да ўзгартирилди? Хўш, бунисига нима дейсиз? Аммо икки ҳафтача олдин ўзларини ижтармоқ эгасидек тутган айрим сўзамоллар негадир бу ўзгаришни кўриб, ўзларини кўрмаганга олишди...Бунинг сабаби, аён эди: турли маломатлар ичра қолган Қодировнинг «толибонбашара зами» юз фоиз ҳақ эди пиво фестивальи ҳақида ёзганида. Қани энди шу лаҳзада олдин юзи зўриқиб, кейин қон босими ошган хезимбашара бир ёзғувчи нокас «ўшанда биз ноҳақлик қилибмиз» деб ёзса. Йўқ, бунга эркакча журъат керак! Юз берган ҳодисотнинг сирини ҳатто пиво деганларини билиб-билмай тарғиб қилиб қўйганларнинг ўзлари ҳам кеч англаб етдилар... Ўшанда қонун деганлари чиндан-да яхшигина бузилган эди. Хулоса ўрнида шуни таъкидламоқчимиз: халқимизда «шошган қиз эрга ёлчимайди», деган гап бор. Шундай экан, оғиз меники, хоҳлаганимни, хоҳлаганча ва хоҳлаган пайтда гапираман демасдан, ижтармоқнинг хавфли бурилишларида «педаль» босишдан олдин бироз ўйлашни ҳам ўрганайлик, азизлар!
Жаҳонгир ҚУРБОННАЗАРОВ