Нима учун Дуал таълим таълим соҳасига кириб келди?
Маълумки, иқтисодиёт ривожланишида ўрта бўғин кадрларининг роли катта. Ишлаб чиқариш, саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаларида ишчи касб ва мутахассисликларга бўлган эҳтиёж ҳам юқори кўрсаткичларни ташкил этади.
Айтиш керакки, анъанавий таълим шаклида ўқувчи-талаба олий ёки профессионал таълим муассасасида асосий эътибор назарияга қаратилиб, амалиётга кам вақт ажратилар эди. Бу эса табиийки, амалий кадрлар муаммосини туғдирарди.
Шу боис, дунё давлатларининг таълим тизими ўрганилиб, замонавий технологиялар ва дастгоҳларда ўқиш билан бир вақтда корхона, ташкилотларда иш фаолиятини олиб бориш имкониятини берувчи дуал таълим шакли миллий таълим тизимига киритилди.
Амалиётдан маълумки, дуал таълим – ўқувчи-талабага таълимни ўз йўналишига мос ташкилотда меҳнат қилиш билан бирга олиб бориш имконини беради. Бунда ёшлар 2-3 кун таълим муассасасида назарий, 3-4 кун корхона ва ташкилотларда ҳақиқий иш жараёнларида амалий кўникмаларни эгаллайди.
Дуал таълим шаклида таҳсил олаётган ўқувчи-талаба корхона ва ташкилотларда ишга қабул қилинганда уларга корхона томонидан устоз бириктирилади ва ойлик маоши тўланади. Бугунги кунда ушбу тизим Германия, Aвстрия, Швейцария ва Жанубий Корея каби мамлакатлар иқтисодиётида жуда катта ўринга эга.
– Хўш, ушбу тизим мамлакатимизда қандай меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида тартибга солинмоқда?
– Шуни таъкидлаш жоизки, “Таълим тўғрисида”ги қонуннинг 15-моддасига, Дуал таълим таълим олиш шаклларидан бири сифатида киритилди.
Қонунга дуал таълим бўйича алоҳида модда (17-модда) ҳам киритилиб, дуал таълимни ташкил этиш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланиши кўрсатиб ўтилди. Мазкур қонун асосида Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 мартдаги қарори билан профессионал таълим тизимида дуал таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Бугун дуал таълимни янада ривожлантириш бўйича хориж тажрибасини ўрганган ҳолда, қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича ҳам тегишли ишлар олиб борилмоқда. Яна бир савол туғилади: ушбу тизимни жорий этишдан кўзланган мақсад нима эди?
Мақсад иқтисодиётнинг барча соҳаларида малакали ва замонавий касбий кўникмаларга эга бўлган ўрта бўғин кадрларини тайёрлаш ҳамда ёшларнинг касблар ва мутахассисликларни эгаллашга бўлган қизиқишларини қўллаб-қувватлаш учун кенг имкониятлар яратишдан иборат. Aйтиб ўтганимдек, ушбу тизимда ёшлар таълим олиш билан бирга ҳақиқий иш жойида ўз касбий кўникмаларини ривожлантирадилар.
2021-2022 ўқув йилидан бошлаб, мактабгача таълим, темир йўл ва қурилиш каби соҳаларда ўрта бўғин кадрларини тайёрлаш мақсадида профессионал таълим муассасаларига дуал таълим шакли бўйича 3 мингдан ортиқ ёшлар ўқишга қабул қилинган бўлса, 2022-2023 ўқув йилида бу кўрсатгич 4,5 мингдан ошди. Юқорида айтиб ўтилган соҳаларга қўшимча ахборот технологиялари, енгил саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш каби соҳаларда ҳам дуал таълим шаклида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди.
Айни пайтда ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишидан келиб чиқиб, 7,5 мингдан ортиқ ёшлар профессионал таълим муассасаларида дуал таълим шаклида ўқиб, 1,5 мингга яқин корхона ва ташкилотларда иш фаолиятини олиб боришмоқда.
Хусусан, бизнинг политехникумда ҳам “Сув хўжалиги автоматлаштирилган тизими оператори устаси” йўналишига ўқувчилар дуал таълим шаклида қабул қилинмоқда. Бу ўз навбатида ёшларнинг ўқишга бўлган қизиқишларини ошириб, сифат даражасининг кўтарилишига олиб келаётир.
Ҳамкоримиз Жиззах бош насос станцияси бўлиб, улар билан биргаликда 3+3 шаклида шартнома имзолаганмиз. Aйни кунларда ўқувчиларимиз назарий билимлар билан бирга корхонада амалиёт ўтаб, ўз билимларини мустаҳкамлашяпти.
Энг муҳими, улар энди шунчаки ўқиш билан эмас, ҳақиқий иш жараёнида тобланишяпти. Бу эса ёшларнинг ўз касбига бўлган масъулияти ва ишига иштиёқини икки каррага оширади, албатта.