...аввало шахсий маълумот ва фотосуратларингизни ижтимоий тармоққа жойлашдан тийилинг. Ҳар қадамда фаолиятингиз ҳақида оммага ахборот қолдираверманг!
Афсуски, бугунги ижтимоий тармоқ тўғридан-тўғри эфир қилиб, кимнидир айбини топаётганлар, қораловчилар, турли мавзуларда маъруза ўқувчию, ҳатто фатво чиқарувчиларгача тўлди.
Шу билан бирга бу “майдон”да контент таҳдидлар ҳам сезиларли даражада кўпайди. Энг ёмони, контент таҳдидлари онлайн бизнес, медиа, таълим, давлат ва жамият барқарорлигини, шахсларнинг маънавий мафкуравий хавфсизлигини таъминлашда ҳам айрим муаммоларни юзага келтира бошлади.

Маълумотларга кўра, 2023 йил охирида Интернетда фишингга оид 1 миллиондан ортиқ сайтлар фаолият олиб борган. Таҳлилчиларнинг фикрича, ўтган йилдагина улар томонидан 50 мингдан ортиқ видео ишлаб чиқарилиб, ижтимоий тармоққа жойланган. Эътиборлиси, уларнинг аксарияти ёлғон маълумотларга асосланган бўлиб, кўпинча алоҳида шахсларга нисбатан таҳдид мақсадида жойлаштирилган.
Бу жараёнда бошқа соҳа ва тармоқлардан кўра кўпроқ ҳуқуқий ва ахборот хавфсизлиги соҳаси нишонга айланяпти. Шу ўринда 2022 йили АҚШда 70 фоиз контент тақиқланган манбалардан тарқатилганини, 2023 йилда Европа Иттифоқида Интернет контенти билан боғлиқ ҳуқуқий масалалар бўйича суд ишлари 15 фоизга ошганини айтиш жоиз. Бундан ташқари фишинг ва “фейк” тарқатувчи сайтлар фаолияти кескин кўпайган. Мисол учун, 2023 йилнинг охирида Интернетда фишингга оид 1 миллиондан ортиқ сайтлар иш олиб борган.
Шу ўринда савол туғилади: хўш, ана шундай контент таҳдидчилари кимлар? Психологларнинг таъкидлашича, ота-она меҳри ва эътиборидан четда ўсган ўсмирлар ёки аксинча, болалигида доимий таъқиққа учраган аксарият ёшлар виртуал медиа маконда ўзларига ҳамфикр қидиришади. Оқибатда ана шундай жабрдийдалардан иборат гуруҳ пайдо бўлади ва ундаги ҳар бир аъзо (ёки бир киши)нинг бузғунчи ғоя ва режалари асосида контент таҳдидлар амалга оширилади.
Бундай контентлар қаторига ахборот манипуляцияси, хакерлар ёки зарарли дастурлар орқали контентни олиб ташлаш ёки уни ўзгартиш, муаллифлик ҳуқуқларини бузиш ва ахборот истеъмоли маданиятига риоя қилмаслик, шунингдек, ёлғон, фаҳш ахборотлар, таълим, дин ва сиёсат ниқоби остида манипуляцияланган маълумотлардан ташкил топган контентларни киритиш мумкин.

Айтиш керакки, ҳар қандай соҳада янги таҳдидлар ва уларнинг олдини олиш усуллари давр талаблари ва инновациялар асосида шаклланади. Жумладан, контент таҳдидларга қарши курашиш усуллари ҳам. Сир эмаски, бугун кибермаконда инсон онги ва тафаккурига ахборот технологиялари воситаларидан фойдаланган ҳолда хужум уюштириш анча оммалашди. Шу боисдан контент таҳдидларига қарши курашиш стратегияларини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш ҳар бир глобал тармоқ фойдаланувчиси учун муҳим аҳамиятга эга.
Соҳа экспертларининг фикрича, ахборот хавфсизлигини таъминлаш учун контентга тўғридан-тўғри киришни чеклаш ва хавфсизлик чораларини мустаҳкамлаш ниҳоятда муҳимдир. Шунингдек, маълумотларнинг ўзгариши, йўқ қилиниши ёки манипуляция қилинишига йўл қўймаслик учун интернет тармоқларига киришнинг хавфсизлигини таъминловчи усуллар қўлланилиши керак. Бундан ташқари пароллар, шифрлаш ва ишончли серверлар орқали контент хавфсизлигини таъминлаш лозим бўлади.
Энг асосийси, махфийлик ва хавфсизлик чораларини кўришда махфийликни сақлаш ва шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш учун ахборот хавфсизлиги чораларини қўллаш зарур. Албатта, махфийликни сақлаш чоралари шунчаки шахсий маълумотларни техник жиҳатдан муҳофаза қилиш билан чекланиб қолмаслиги керак.
Платформалар ва дастурлардан фойдаланишда контент хавфсизлигини таъминлаш учун замонавий платформалар ва дастурлардан фойдаланиш жуда муҳим. Масалан, контентни мониторинг қилиш ва таҳлил қилишга қаратилган сунъий интеллект технологиялари орқали хато ёки ёлғон маълумотлар аниқланиши мумкин.
Бироқ, бу усуллар ҳар доим ҳам самара бермайди. Машина алгоритмлари ёки сунъий интеллект айрим контекстларни тўғри англай олмаслиги, шунинг учун ҳам улар инсон ресурслари билан бирга қўлланилса, мақсадга мувофиқ бўлади.

Шунингдек, контент таҳдидларининг олдини олишда биринчи навбатда, контент сифатини текшириш керак. Бунда манбаа ва далиллари хақиқий манипуляциялардан сақланган контентдан фойдаланиш керак. Бундан ташқари, фейк хабарлар ва манипуляцияларни аниқлаш учун махсус алгоритмлар ва бошқа қурилмалардан фойдаланган маъқул. Шу билан бирга матнларни таҳлил қилиш, манбанинг ишончлилигини текшириш ва контентнинг тез тарқалишига қарши тизимларни жорий этиш керак бўлади.
Шу билан бирга Интернет фойдаланувчиларини контент таҳдидларидан огоҳлантириш ва уларга зарарли контентни аниқлашнинг технологик жиҳатларини ўргатиш лозим. Бунинг учун эса мактабдан бошлаб, олий ўқув юртларида ахборот хавфсизлигини таъминлаш учун махсус курслар, семинар ва вебинарлар ташкил этиш жуда муҳим. Шунингдек, ҳар бир шахсда фейк хабарларни фарқлаш ва ишончли манбалардан фойдаланиш кўникмасини шакллантириш лозим.
Илмий ва оммавий ахборот манипуляцияларининг олдини олишда ҳам ахборот манбаларига ишончлилик ва уларнинг тафтиш қилиниши биринчи даражали масала ҳисобланади. Таълим эса фақат ахборотни таниш билан чегараланмай, унинг тўғри ва нотўғрилигини ажратишга ҳам ёрдам беради.
Контентлар билан ишлашда эса хуқуқий жавобгарлик масаласини кучайтириш ўта муҳим ҳисобланади. Бунда контент таҳдидлари ва Интернетдаги ахборот манипуляцияларининг олдини олиш учун қонунчилик ва ҳуқуқий механизимларни изчил такомиллаштириш керак бўлади. Бу жараёнда муаллифлик хуқуқи, Интернет ахлоқи ва ахборот хавфсизлигига оид қонунлар ва нормаларни белгилаш лозим, албатта.
Зеро, кучли ҳуқуқий нормалар ва жавобгарликлар ишга туширилмагунча унга қарши курашиш самара бермайди. Вақт ўтгани сари контент таҳдидлар Интернет ва рақамли муҳитда катта хавфга айланиб, улар жамиятда турли оқибатлар, ҳатто фожиага олиб келиши мумкин.
Бу таҳдидлар асосан шахсий маълумотларни, фейк хабарларни тарқатиш, киберҳужумлар уюштириш ва мафкуравий манипуляция орқали ижтимоий барқарорликни бузишга қаратилган. Шунинг учун ҳам тездан уларга қарши кураш бўйича тўғри стратегиялар ва чораларни ишлаб чиқиш лозим.