Мўғулистоннинг қалби, унинг маданий ва сиёсий маркази бўлган Улан-Баторга илк бор қадам қўйган заҳотингиз, бу ерда замонавий ҳаёт ва тарих уйғунлигини ҳис этасиз. Тоғлар бағрида жойлашган бу шаҳар, гўё ўтмиш билан келажакни боғловчи кўприкдир.
Шаҳарни айланар экансиз, бир томонда осмонўпар бинолар, иккинчи томонда эса тарихий масканлар ва миллий кийимдаги одамларнинг табассумли чеҳраси сизни ўзига жалб этмасдан қолмайди. Унинг ҳар бир гўшасида бир тарих, юрт кишиларининг нигоҳда ўзимизнинг одамлардаги самимийликни ҳис этасиз. Хуллас бу ерлик аҳолидан асло бегонасирамайсиз!

Улан-Батор фақат пойтахт эмас — у Мўғулистоннинг юраги, замонавий сиёсий жараёнлар маркази, илм ва маданият маскани, шу билан бирга миллий қадриятлар рамзи.
Хизмат сафаримиз доирасида Улан-Баторда ташкил этилган ҳар бир учрашувда Янги Ўзбекистон ислоҳотларидан яхши хабардор бўлган ҳамкорларни кўриш ва улар билан мулоқотга киришиш делегациямиз аъзоларида катта таассурот қолдирганди. Ўшанда ўйлагандим: нега Мўғулистон элчихонаси Ўзбекистонда йўқ?
2024 йилда бу саволга жавоб топилди. Мўғулистон Тошкентда ўз элчихонасини очди. Тошкент ва Улан-Баторга ва аксинча, Улан-Батор бизга яқинлашди! Ушбу қарор замирида стратегик мақсадлар ҳам мужассам, албатта. Яъни, бу ҳаракат ўз навбатида Марказий Осиё билан алоқалар Улан Батор учун Ўзбекистон орқали ривожланишини англатади!

Иқтисодий мантиқ ва геосиёсий эҳтиёж
Бундан ташқари Ўзбекистоннинг Мўғулистон билан яқинлашуви фақат сиёсий эмас, балки оқилона иқтисодий мантиқ билан ҳам изоҳланади. Мамлакатлар ўртасида умумий чегара ёки катта ҳажмдаги товар айирбошлаш мавжуд бўлмаслигига қарамасдан, расмий Тошкент учун Мўғулистон — сиёсий нейтраллик, хомашё ресурслари ва логистик салоҳиятнинг ўзига хос уйғунлашувидир.
Жаҳон миқёсидаги ҳарбий тўқнашувлар, санкциялар ва анъанавий транспорт йўлакларидаги муаммолар кескинлашиб бораётган бир шароитида Ўзбекистон ташқи иқтисодий алоқаларини ҳамда халқаро бозорларга чиқиш йўлларини диверсификация қилишга муҳтож.
Бугунги мураккаб кечаётган геосиёсий вазиятларда, — глобал савдо йўналишларида кескин ўзгаришлар кузатилаётган шароитда — Ўзбекистон ташқи сиёсатида иқтисодий прагматизм, сиёсий нейтралликка таянган барқарор ҳамкорлар тармоғини шакллантириш устувор аҳамият касб этмоқда. Мазкур янги ёндашувда Мўғулистон Ўзбекистон учун ишончли, ҳеч қандай блокларга қўшилмаган, узоқ истиқболда стратегик аҳамият касб этадиган ҳамкор сифатида ажралиб турибди. Бугун бу алоқалар янги босқичга кўтарилмоқда.

Давлат ташрифи ва ҳамкорликнинг янги босқичи
2024 йили Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсухнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи ва 14 та ҳукуматлараро битимнинг имзоланиши юқоридаги фикрларнинг исботидир. XXI асрда Ўзбекистон ва Мўғулистон муносабатлари нафақат икки томонлама даражада, балки Евроосиё минтақасидаги кенг барқарорлик, ҳамкорлик ва геосиёсий мувозанат нуқтаи назаридан ҳам муҳимдир. Зеро, Ўзбекистон дипломатик “радари”дан узоқда бўлган, бироқ муҳим аҳамият касб этаётган Мўғулистон билан ҳамкорлик Ўзбекистон учун Шарқий Осиёга йўл очишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Бу ҳамкорлик Тошкентга Хитой орқали анъанавий, лекин сиёсий жиҳатдан мураккаб ва тўсиқларга дуч келаётган йўллардан четлаб ўтиб, янги, барқарор, камроқ хатарли бўлган транспорт йўналишини ишга тушириш имконини беради. Хусусан, “Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой – Мўғулистон” йўналишидаги транзит ташувлар амалий жиҳатдан самарали ва стратегик жиҳатдан мақбул йўл ҳамдир. Бу йўналиш фақат логистика билан чекланиб қолмай, Тошкент ва Улан-Батор ўртасида тўғридан-тўғри ҳаво ва автоқатновларни йўлга қўйиш орқали икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни кенг қамровли шаклга олиб чиқиш имконини яратмоқда.
Куни кеча давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Мўғулистонга давлат таршрифи доирасидаги музокраларда денгизга чиқиш имконияти бўлмаган мамлакатлар сифатида экспертларни кенг жалб этган ҳолда самарали транспорт йўналишларини биргаликда ривожлантиришга келишиб олингани ҳамда жорий йилнинг кузидан пойтахтлар ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши нафақат савдо айланмасини ошириш, балки туризм, таълим ва маданий алмашинув соҳаларида ҳам яқинлашувга хизмат қилади.

Ўрхундан Тошкентгача – маданият кўприги
Ўзбекистон ва Мўғулистон географик жиҳатдан бир-биридан анча узоқ жойлашган бўлса-да, тарихан, маданий ва тамаддун ришталари жиҳатидан жуда яқин халқлардир. Минг йиллар давомида икки халқ Буюк Ипак йўли цивилизацияси, тарихий шахслар мероси орқали ўзаро боғланиб кетган.
Бу ердан кўҳна тилимиз тарихининг бир қисми ҳам сақланмоқда. Шу боис бугун Ўзбек –Мўғул тиллари луғатини яратиш, тарихимизга оид ноёб манбаларни ҳамкорликда, холис ва ҳаққоний ўрганиш, Марказий Осиё ва Туркий халқлар тарихининг энг муҳим ва қадрли манбаларидан бўлган Ўрхун Энасой тош битиклари топилган манзилларни туристик масканга айлантириш истиқболлари ҳақидаги режаларимиз амалга ошишидан умидимиз катта.
Хулоса қилиб айтганда, янги геоиқтисодий парадигмада Мўғулистон –ва Ўзбекистон мулоқоти икки давлатнинг ўзаро манфаатли ҳамкорликка интилиши, стратегик мақсадлар ва иқтисодий прагматизмга асосланган ёндашуви бу муносабатларни барқарор ва истиқболли бўлишига хизмат қилмоқда. Келгусида бу муносабатлар нафақат икки давлат, балки бутун Евроосиё маконидаги минтақавий барқарорлик ва тараққиёт учун муҳим ўрин тутиши аниқ. Энг муҳими эса бундай ёндашувлар икки мамлакат мақсадларини яқинлаштирибгина қолмай балки уларни глобал кучлар таъсиридан мустақил бўлишга интилувчи ҳамкор давлатларга айлантиради.