"Миллий тикланиш” мамлакатимизда соғлом овқатланиш миллий концепцияси қабул қилинишига интилмоқда
Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 10,7 млн киши соғлом турмуш тарзига риоя қилмаслиги, 16,5 фоизи тамаки ва 4,7 фоизи алкогол истеъмол қилиши, 16 фоизи мева ва сабзавотларни етарли истеъмол қилмаслиги, 36,6 фоизи таомга қўшимча туз қўшиши, 32,9 фоизи ортиқча вазндан қийналиши ва 23,5 фоизида семизлик мавжудлиги, 38 фоизида юқори артериал қон босими ва 8,4 фоизида қондаги қанд миқдорининг юқорилиги, 26 фоизида эса жисмоний фаоллик сустлиги аниқланган.