Парламентлараро Иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси ҳамда Парламентлар бош котиблари ассоциацияси баҳорги сессияси доирасида Парламентлар девонлари раҳбарлари учрашуви ташкил этилди.
Унда Ўзбекистон Сенати девони, Қозоғистон Сенати аппарати, Қирғизистон Жўқорғи Кенгеси аппарати раҳбарлари, Тожикистон Олий Мажлиси девони вакиллари ҳамда халқаро парламент ташкилотлари мутасаддилари иштирок этди.
Учрашувда парламентлар девонлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, қонун ижодкорлиги, ахборот-таҳлил, экспертизалар ва халқаро рейтинглар билан ишлашда тажриба алмашиш, ахборот технологиялари, хусусан, электрон парламент тизимларини жорий этишда инновацион ёндашувлар бўйича ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Парламентлар бош котиблари ассоциацияси сессиясида Ўзбекистон Сенати девони раҳбари Қудрат Нуруллаев Ўзбекистон парламенти тизими ҳақида маъруза қилди.
Мамлакатда амалга оширилаётган парламент ислоҳотлари, икки палатали парламент тизимидаги қонунчилик жараёнлари, Сенатнинг қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи, фуқаролар билан очиқ мулоқот ва жамоатчилик фикрини инобатга олиш амалиёти йиғилганларда катта таассурот қолдирди.
Учрашув якунида Марказий Осиё мамлакатлари парламентлари ўртасидаги алоқаларни янада ривожлантириш, парламентлар девонлари ўртасида доимий мулоқот ва амалий ҳамкорликни тизимли асосда йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилди.