Сайлов - бу келажак танловидир
Сайловларнинг давлат бошқарувида халқнинг хоҳиш-иродасининг ифодаси экани қадимги Рим империяси ҳамда Византия қонунларида, шунингдек, 1948 йилги “Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси ҳамда 1966 йилги “Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисида”ги Халқаро Пактнинг умумий принципларида ҳам акс этган. Биламизки, бундан ташқари, сайлов ҳуқуқига оид яна 20 та Халқаро ва минтақавий ҳамда универсал шартномалар бор.