Парламентлараро Иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси доирасида Озарбайжон парламенти томонидан Қўшилмаслик ҳаракати парламент тармоғининг 4-конференцияси ўтказилди.
Унда Озарбайжон Республикаси Миллий Межлиси Раиси Саҳиба Гафарова, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева, Парламентлараро Иттифоқ Президенти Тулия Эксон, ПИ Бош котиби Мартин Чунгонг ҳамда Қўшилмаслик ҳаракатига аъзо бошқа давлатлар парламентлари вакиллари иштирок этди.
“Бандунг руҳининг 70 йиллигини нишонлаш: Бандунг тамойилларини қўллаб-қувватлашда парламентларнинг роли” мавзусидаги конференцияни Қўшилмаслик ҳаракати раиси С.Гафарова олиб борди.
Таъкидланганидек, дунё давлатлари ўртасида адолат, тенглик ва ўзаро ҳурматга асосланган муносабатни ўрнатиш мақсадида тузилган Қўшилмаслик ҳаракатининг халқаро муносабатлардаги аҳамияти тобора ортиб бормоқда.
Ўзбекистон ушбу ҳаракатнинг фаол иштирокчиси сифатида ташқи сиёсатда куч ишлатмаслик ёки куч билан таҳдид қилмаслик, давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик каби устувор тамойилларни илгари суради.
Конференцияда Сенат Раиси Т.Норбоева геосиёсий беқарорлик, иқлим ўзгариши ва глобал иқтисодий инқирозлар сабаб юзага келаётган таҳдидларга қарши парламентлараро ҳамкорликни чуқурлаштириш муҳимлигини қайд этди.
Таъкидланганидек, парламентлараро ташаббуслар, қўшма қўмиталар ташкил этиш ва халқаро форумларда фаол иштирок этиш давлатлар орасида ишончни мустаҳкамлайди ва глобал миқёсда келишилган қарорларни қабул қилишга хизмат қилади.
Конференция якуни бўйича Тошкент декларацияси қабул қилинди.