Педофилия: муросасозлик ҳам жиноят
Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, болаларга нисбатан жинсий жиноятларга қарши курашда энг самарали йўл бу – қатъий жазо, доимий назорат ва кучли профилактика чораларини қўллашдир. Масалан, АҚШнинг бир қатор штатларида «Jessica’s Law” талаблари асосида 12 ёшгача бўлган болага нисбатан жинсий зўравонлик содир этган шахсларга умрбод қамоқ жазоси тайинланади. Шунингдек, «Megan’s Law” нормалари асосида жинсий жиноятчилар реестри юритилиб, уларнинг яшаш манзили ва шахси ҳақида жамоатчилик хабардор қилинади. Бу тизим жиноятчини панада қолиш имконидан маҳрум этиш ва жамиятни огоҳлантиришга қаратилган.