Муаммо таъминотда эмас, маблағларидан самарали фойдаланилмаётганида
Бугун ҳеч кимга сир эмас, юртимизда онкологик ва эндокринологик касалликлар кўпайган. Ҳукуматимиз бундай хасталикка чалинганларни даволаш учун етарлича маблағ ажратаётган бир пайтда, маблағни ўзлаштириш кўрсаткичи 60-70 фоизни ташкил этяпти, холос. Агар тегишли вазирлик бу масалага жиддий эътибор қаратмаса, Янги Ўзбекистон ислоҳотларида халқимиз соғлигини мустаҳкамлаш билан боғлиқ мақсадларимиз кутилган натижани бермайди.