Бойлик табиий ресурслар эмас, инсон капитали
Аҳолимиз 38 миллиондан ошди, даромадимиз эса сўнгги тўққиз йилда икки каррага кўпайган. Одамлар оғирини енгил қилиш, уларни ўйлантираётган масалаларга ечим топиш бўйича вазир ва ҳокимлар маҳалла даражасида ишлайдиган тизим яратилди. 2026 йилда ҳам маҳаллаларда инфратузилма ва аҳоли турмушини яхшилашга 56 триллион сўм ажратилмоқда. Аммо ана шундай имкониятларга қарамай, аҳолини ўйлантираётган масалаларга ҳамма жойда ҳам бирдек ечим топилмаяпти.