Тергов судьяси - шахс ҳуқуқларининг кафолати сифатида
Ўзбекистонда суд-тергов фаолиятидаги энг муҳим ислоҳотларнинг бошланиши 2008 йил 1 январдан бошлаб жиноят содир этишда гумон қилинаётган ёки айбланаётган шахсларни қамоққа олишга санкция бериш ҳуқуқи судлар ваколатига ўтказилиши билан бошланган. Бу “Хабеас корпус” институтининг амалиётга татбиқ этилишидаги илк йирик қадамлардан бўлиб хизмат қилди. Ушбу даврдан бошлаб 2023 йилга қадар судлар томонидан 227 445 нафар шахсга нисбатан қамоққа олишга санкция бериш юзасидан илтимосномалар кўрилиб, уларнинг 224 494 таси (98,7 фоизи) қаноатлантирилган, 2 951 таси (1,3 фоизи) рад қилинган.