...ёки Наим Каримовнинг шу мавзудаги мақоласи ҳақида мулоҳазалар
Юртимиздаги тинчлик ва осойишталик қадрини, афсуски, ҳар доим ҳам сезавермаймиз. Бу неъмат моҳиятини англаш, унга шукр қилиш учун эса тарихни билишимиз, ўрганишимиз, ҳеч бўлмаганда ўтмиш ҳақиқатидан огоҳ бўлишимиз керак. 2019 йилда чоп этилган “Водийнома” журналининг 4-сонида академик Наим Каримовнинг “Туркистон легиони: қачон ва қандай ташкил этилган?” сарлавҳали мақоласи чоп этилиб, унда қаламга олинган воқеа-ҳодисалар бугунги авлод билиши ва муносиб сабоқ олиши керак бўлган ҳақиқатлардан саналади.
Мақоладан таъсирланиб, унинг айрим сатрларини Сизларга ҳам илиндикки, шояд бугунги хотиржамлигимиз боболаримизнинг оғриқли ҳаёти эвазига эканини доимо бизга эслатиб турсин.
“Иккинчи жаҳон урушининг буюк ғалаба билан тугаганига 2020 йилнинг май ойида 75 йил тўлади. Шундан бери инсоният тарихидаги энг даҳшатли урушлардан бири тўғрисида минглаб илмий-тарихий, мемуар, адабий ва санъат асарлари яратилди. Бу асарларнинг аксарида ғолиб давлат – СССРнинг собиқ иттифоқдошлари, ҳатто мағлуб давлат – Германияга нисбатан ҳам бир неча баробар ортиқ талафот кўргани, Ўрта Осиёдан сафарбар этилган жангчиларнинг жанговар тайёргарликдан ўтмай туриб, қурол-яроғсиз, «тўп еми» сифатида ҳарб майдонига ташлангани ва ҳ.к.лар тўғрисида кўп ёзилган.
Аммо ҳанузгача на асирликка тушган ватандошларимиз ҳақида, на «Туркистон легиони» тўғрисида аниқ бир маълумот йўқ”.
Муаллифнинг ёзишича, 1930 йили совет халқлари ҳаётига машъум сиёсий воқеалар йили бўлиб кирган. Биргина Ўзбекистоннинг ўзида «Қосимовчилик», «Бадриддиновчилик», «Иноғомовчилик» сингари сунъий равишда ўйлаб топилган компаниялардан ташқари, Маориф халқ комиссарлиги ходимлари («Наркомпрос иши») ва «Миллий иттиҳод» ташкилоти аъзолари устидан олиб борилган суд жараёнлари оқибатида масъул лавозимларда хизмат қилаётган юзлаб кишилар қамоққа олинган. Улардан 15 нафарига ўлим жазосига ҳукм қилинган.
1931 – 1932 йилларда эса ўн минглаб кишилар атайлаб уюштирилган очликдан вафот этишган. Коллективлаштириш компаниясининг авж олиши билан Совет давлати сиёсатидан норози бўлган 100 мингдан зиёд киши 1931-1933 йилларда Украина, Шимолий Кавказ, Шимолий Қозоғистон ва Сибирга сургун қилинган. Яна қанчадан-қанча кишилар республика ҳудудларидаги «меҳнат посёлкалари»га зўрлаб кўчирилган. Халқни қон қақшатган бундай адолатсизлик заҳри ҳали тарқамай, 1937 йилнинг даҳшатли бўрони бошланиб, 150 миллионли халқни хонавайрон қилган...
Тарих баъзан қизиқ, баъзан ҳайратланарли маълумотларни тақдим этади. Гоҳида эса инсоният бошидан ўтказган қора кунлар ҳақида ўқиш шу қадар оғирки, беихтиёр ўша давр одамларининг қонга беланган жасадлари, очликдан силласи қуриган одамлар кўз ўнгингда жонланади. Ота-онасини йўқотган болалару, фарзандидан айрилганларнинг оҳу-ноласи қулоғинг остида эшитилгандек бўлади.
Мақолада Иккинчи жаҳон уруши даврида бундай нолалар энг кўп эшитилган бир манзил – «Шталаг-326» лагери қурилиши тарихи шундай ҳикоя қилинади: “Германия 1941 йилнинг май ойида Берлин яқинидаги Шимолий Райн-Вестфален ерида жойлашган Биелефельд шаҳри яқинида кутилмаганда бир гуруҳ немис зобитлари ва аскарлари пайдо бўлишди.
Маҳаллий пасторнинг ва қишлоқ аҳлининг уйларида жойлашган бу ҳарбийлар 400х100 квадрат метр келадиган ерни девор билан ўраб олиб, сув чиқариш насосларини ўрнатишди. Улар олиб бораётган иш ғоят махфий тутилгани сабабли маҳаллий аҳоли девор билан ўралган майдон ичида нима содир бўлаётганини мутлақо билмади.
Фақат 1941 йилнинг 10 июлидан эътиборан юк машиналарида совет ҳарбий асирлари келтирила бошлангандан кейингина бу ерда «Шталаг-326» концентрацион лагери қад кўтарганлиги маълум бўлди. СС органлари ихтиёридаги маълумотга қараганда, 1942 йилнинг апрель ойига қадар Германияда 15 та асосий лагерь ва уларнинг 100 та бўлими бўлган. 1944 йилга келиб асосий лагерлар сони 20 тага, бўлимлари эса 1000 тага етган. «Шталаг-326»нинг Германиядаги бошқа лагерлардан фарқи шунда эдики, унда маҳбуслар устида турли даҳшатли тиббий синовлар ўтказилган.
Совуқ, очлик, касаллик ва синовлар натижасида лагерга келтирилган 200 мингдан зиёд ҳарбий асирнинг 65 мингтаси ўша кезлардаёқ ҳалок бўлган. «Шталаг-326» Германия ва Шарқий Европада фашистлар томонидан ташкил этилган юзлаб ўлим лагерларининг бири эди.”
Чиндан-да даҳшатли, “одамийлик кафансиз кўмилган”, меҳр-оқибатга ўт қўйилган, раҳм-шафқатни минг бир тиллогада сотиб олиб бўлмайдиган, қаттол тузум байроқдор бўлган даврлар...
Бу ҳақда ўқиганингиз сари беихтиёр Яратгандан бугунги дориломон кунлар абадий бўлишини сўраб қайта-қайта дуо қиласиз...
Дарвоқе, мақолада Мустафо Чўқаев вафотидан кейин туркистонлик асирлардан қишлоқ хўжалиги ёки саноат корхоналарида эмас, балки совет ҳокимиятига қарши қуролли курашда фойдаланиш мақсадга мувофиқ деб топилган ва шу мақсадда «Туркистон легиони» ташкил этилгани ҳақида ҳам ёзилган. Савол туғилади: хўш, ушбу легион қанча кишидан иборат бўлган?
Манбаларда қайд этилишича, «Туркистон легиони»нинг фронтдаги аскар ва зобитлари сони 1944 йил охирида 181.402 киши, ҳарбий форма кийган ишчилари сони эса 85 мингдан зиёдроқ бўлган. 1944 йилнинг охирига қадар тахминан 65 минг киши ҳалок бўлган, фронтдаги 181 минг 402 кишидан 900 га яқини эса легиондан қочиб, партизанлик ҳаракатига қўшилиб кетган. Иккинчи жаҳон урушидан сўнг барҳаёт қолган легионерларнинг ватанга қайтишлари ўз жонларига қасд қилиш билан баробар эди.
Шунинг учун ҳам уларнинг аксари Германияда қолди, кичик бир қисмигина Америка, Туркия ва бошқа мамлакатлардан паноҳ топди. Аммо 1945 йилнинг февраль ойида Ялта конференциясида қабул қилинган шартномага кўра, Ғарб давлатлари ўз тасарруфларидаги ҳарбий асирларни она ватанларига қайтаришлари лозим эди. 200 мингдан зиёд туркистонлик Совет Иттифоқига қайтиб боришдан бош тортганига қарамай, зўравонлик билан олиб кетилди ва аксари қириб ташланди. 1945 йилнинг ноябрь ойида АҚШнинг янги президенти Д.Эйзенхаур туфайли «янги дунё» дан бошпана топган 800 нафар атрофидаги туркистонлик жон сақлаб қолган, холос.
Кўриб турганингиздек, Сизу бизга тарихдан ҳикоя қилувчи, мутолаа қилганингиз сари сизни ўша давр руҳига етакловчи асарлар кўп. Аммо вақт ўтгани сайин уларни топиш тобора қийинлашиб боряпти. Академик Наим Каримовнинг юқорида тилга олинган ва бироз шарҳланган мақоласи эса бир пайтнинг ўзида катталар ҳам, ёшлар ҳам бирдек ўқиши керак бўлган мақолалардан бири деб ўйлайман.