АҚШ
Энг даҳшатли жазо — бу дарсларга боришни тақиқлаш. Америкада мактаб ўқувчиси учун бу фожиа саналади. Чунки ёмон баҳо олганлар кейинги йилга қолдирилади. Баҳолар эса компьютер дастури ёрдамида қўйилади. Жиддий мактаб қоидабузарликлари билан полиция ва суд тизими шуғулланади.
Япония
Японлар болани ёшликдан меҳнатга ўргатади. Синфхоналар ва мактаб ҳовлисига қўшиб ҳожатхона ҳам болалар қўли билан тозаланади. Мактабларда кеч қолиш, бўяниш ёки формасиз дарсга кириш жисмоний меҳнат ёки дарра билан жазоланади.
Германия
Ўқувчи дарсдан қочса, бу жараёнга ўқитувчи эмас, вояга етмаганлар хизмати аралашади. Агар таълим интизоми бузилган бўлса, мактаб маъмурияти полицияга хабар беради. Ойига 3 кундан ортиқ сабабсиз дарс қолдирганларга 1000-2500 евро миқдорида жарима солинади.
Жанубий Корея
Ўқитувчи итоатсиз ўқувчиларни жисмоний жазолаш ҳуқуқига эга. Масалан, кафтларга калтак билан уриши мумкин. Бунинг учун ота-оналар ҳеч қандай эътироз билдира олмайди.
Буюк Британия
Дарс пайтида ўқувчиларни мактаб ҳудудидан чиқариш тақиқланади. Фақат ота-оналар ёки кураторнинг ёзма илтимоси билан бунга рухсат этилади. Шу билан бирга, ота-оналар ўз фарзандини мактабдан олиб кетгани учун жаримага тортилиши мумкин. Агар жарима 28 кунда тўланмаса, ота ёки она жиноий жавобгарликка тортилади.
Франция
Агар ўқувчи ойда тўрт мартадан кўп дарс қолдирса, 150 долларгача жарима солиниши мумкин. Агар ўқишни қолдириш бола таълимига таъсир қилаётган бўлса, ота-оналар 2 йиллик қамоқ жазоси ва 33 минг доллардан ортиқ миқдорда жаримага тортилади.