Ниҳоят 9–11-сентябрь кунлари Боку шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатларнинг олимлари ўртоқ туркий алифбо масаласида бир тўхтамга келишди. Аслида бу масалада илк йиғин ўтган йили Остонада, кейингиси Олмаотада, учинчиси эса бу йил май ойида Бокуда ўтган эди.
Учрашувларда, турли ижтимоий тармоқларда кўпчилик “34 ҳарфдан иборат Ўртоқ турк алифбоси қабул қилинибди ёки тасдиқланибди” деганга ўхшаш гапларни айтишяпти. Аслида тақдим этилаётган алифбо Туркий давлатлар ташкилотига кирган мамлакатлар олимларининг ТДТ раҳбариятига таклифи, холос.
Яьни, икки йил давомидаги тортишувлар, тушунтиришлар, изоҳлардан сўнг олимлар келган консессус бу. Энди ушбу лойиҳа Туркий давлатлар ташкилотига кирган юрт раҳбарларига тавсия қилинди. Улар вақти билан керакли мутахассислар иштирокида кўриб чиқишиб, фикрларини билдиришади.
Аммо шуни алоҳида қайд этиш жоизки, ушбу алифбо туркий миллатларнинг ўзаро бирлашиши йўлидаги жуда жиддий қадам бўлди. Биринчи ўринда Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар, кейин лозим топса, бошқа туркий халқлар ҳам бунга қўшилишса, у кенг миқёсда фойдаланиладиган алифболардан бирига айланади.
Хўш, ушбу ўртоқ туркий алифбонинг қандай афзаллиги бор, нега у 34 та ҳарфдан иборат? Биринчидан “Ўртоқ” деган сўз универсал, умумий маънода ишлатилганини айтиш керак. Аслида туркий миллатлар орасида 34 та ҳарфли алифбо йўқ.
Лекин биз туркийлар бир-биримиз билан жуда ўхшаш жиҳатларимиз кўп бўлгани ҳолда айрим ўзгачаликларимиз ҳам борки, ўртоқ алифбода шу ҳолат ҳисобга олинди. Яьни алифбода ҳар бир миллат аҳлидаги ўзгачаликларни ифодалашга имкон бериш мақсадида 34 та ҳарф белгиланди. Йўқса, туркларнинг салкам юз йилдан буён қўлланиб келинаётган алифбосини шундай қабул қилса ҳам бўларди.
Чунки бу алифбода туркий тилларнинг барчасига хос товушларнинг кўпчилигига ҳарф белгиланган эди. Шунингдек, туркий тилнинг энг етакчи белгиси, товуш уйғунлиги – сингармонизм акс этганди. Лекин бу алифбода айрим туркий тилларга хос баъзи товушларга ҳарф белгиланмаган эди. Барча туркий тиллардаги асосий товушларнинг, имкон қадар, барчасига ҳарфий белги бўлишини таъминлаш учун 34 ҳарфдан иборат ўртоқ алифбо қабул қилинди.
Дейлик, “қ” товуши турклар нутқида ишлатилмайди, демак, уларга бу ҳарф керак эмас, бироқ бошқа барча туркийларга керак. “Ҳ” ҳарфини озарбойжонлар билан ўзбеклардан бошқа қардошлар ишлатмайди, ҳеч қачон ишлатмаган ҳам. Лекин айни вақтда у ҳам қабул қилинди. Яна шундай имконият қолдирилдики, мабодо ўртоқ алифбо тузиш комиссиясидаги олимлар кўзда тутмаган бирор бир фонема қайсидир бир туркий тилда мавжуд бўлса, бу товушга ўзи истаган белгини тайин қилиши мумкин.
Ўртоқ туркий алифбодаги “ә” ҳарфи “анҳор”, “анор” каби сўзлардаги биринчи товуш учун ишлатилади. “А” белгиси ўзбек тилидаги “о” товушини ифодалашга хизмат қилади. Бизда 1929–1940-йиллари амалда бўлган лотин ёзувида ҳам ушбу товуш “а” белгиси билан ифодаланган. Таъкидлаш керакки, ўзбек тилидаги кенг “о” унлиси биздан бошқа туркий тилларнинг бирортасида йўқ. Бунинг устига, бутун турк дунёсида “о” ҳарфи “ў” товушининг белгиси ўлароқ қабул қилинган.
Назаримда, бугун ўртоқ алифбога ёт кўз билан қараб, камчилик излашдан кўра, унинг фойдали томонларини ўйлаган маъқул. Алифбо мажбурий ҳам, ундаги 34 ҳарфни барча туркий улуслар қўллаши шарт ҳам дегани эмас. Ҳар бир туркий миллат ўзининг товуш тизимини ифодалашга ярайдиган ҳарфлардангина фойдаланади. Лекин асосий товушлар бир хил ҳарфлар билан ифодалангани учун барча туркийлар бир-бирларининг ёзганларини осон ўқиб, тушунадиган бўлиши аниқ.
Тўғри, ўртоқ туркий алифбонинг қабул қилиниши ўзига хос қийинчиликлар ҳам туғдиради. Мана, биз 35 йилдан бери янги алифбодаги тўрт ҳарфни қандай ифодалаш борасида бир тўхтамга келолмай, тортишиб ётибмиз. Ўртоқ туркий алифбонинг қабул қилиниши билан бу каби масалалар ўз-ўзидан ҳал бўлади.
Айтиш керакки, ҳар қандай кўламдор иш каби ўртоқ алифбога ўтиш ҳам бир қадар фидойилик, жоначирлик талаб қилади. Бу йўлда юқорида айтганимдек, қийинчиликлар бўлиши табиий. Айниқса, биз – ўзбек ўқувчилари, ўқитувчилари, ойдинлари ва ёзарлари учун қўшимча юмушлар вужудга келиши аниқ. Чунки биз салкам бир асрдан бери тилимизда олти унли бор, деб юрганмиз.
“Ўтин” сўзидаги “ў” билан “ўзбек” сўзидаги “ў”ни; сонни англатган “уч” сўзидаги “у” билан “ун” сўзидаги “у” товушини; “қир” сўзидаги “и” билан “ингичка” сўзидаги “и”ни фарқламай ёзиб ўрганганмиз. Борди-ю, тўққиз унли қабул қилинадиган бўлса, уч қўшимча унлининг белгиларини қаерда, қандай ишлатиш кераклигини ўрганиш зарур бўлади.
Албатта, бу муайян вақт қийинчилик туғдиради. Лекин тан олайлак, бутун туркий дунё шу ишни қиляпти ва бундан хароб бўлиб қолгани йўқ. Биз ҳам тез орада ўзлаштириб олишимиз тайин. Чунки тилимизнинг табиати шуни тақозо қилади. Шу аснода озроқ қўшимча эмгак (меҳнат) қилишга тўғри келади.
Албатта ушбу алифбо муҳокамалари ҳам силлиқ кечгани йўқ. Ўртада кўп тортишувлар бўлди. Менинг ўйимча, чет тиллардан ўзлаштирилган сўзларда учрайдиган сирғалувчи “ж” ва бўғиз “ҳ”ни ифодалаш учун белги шарт эмас эди. Четдан кирган сўзлардаги товуш учун белги олиш ўрнига бундай сўзларни туркий талаффуз йўсинига мослаштириш табиийроқ бўларди. Аммо кўпчиликнинг фикри бошқачароқ экан.
Масалан, ўртоқ туркий алифбони жорий қилишга тўсиқ сифатида саводхонликка салбий таъсир кўрсатиши айтилиши мумкин. Умуман, шу вақтга қадар бизда алифбонинг бир неча бор ўзгартирилишини саводсизлик сабаби сифатида кўрсатиш ҳолати кўп учрайди. Аслида, савод билан алифбони бир-бирига фатал боғлаб қўйиш унчалик тўғри эмас. Тўғри, бундай эътирозлар асоссиз ҳам эмас. Чунки алифбонинг товуш тизимига уйғунлиги, шунингдек, унинг тил минази, табиатини тўғри ифодалайдиган қоидалардан иборат қилиб тузилгани саводхонликни таъминлайди.
Биринчидан, туркий дунёнинг асосий бўғини, ҳар уч катта лаҳжани бирлаштирган катта миллат сифатида ўзбек ёзувининг сингармонизмга асосланиши мақсадга мувофиқдир. Кимлардир шу вақтгача ғайирлик қилиб келганига қарамай, товуш уйғунлиги бизнинг тилимиздан йўқолиб кетмади ва энди у ҳарфий ифодасини талаб этмоқда. Биз қилмасак, урпоқларимиз барибир қачондир сингармонизмни тиклайди.
Бошқача айтганда, кимларнингдир хоҳиши билан ҳақиқат йўқ бўлиб қолмайди. Шу ташвишни болаларимизга мерос қолдирмаслигимиз зарур. Ҳар сафаргидай, қурган иморатимизнинг бир жойини тўғрилаб, қолганини чала қолдириб кетавермаслигимиз керак.
Иккинчидан, ҳарфлар тилнинг табиатига мувофиқ белгилангани учун одамлар тез орада “ўн” билан “ўрдак”даги “ў”ни фарқли ёзишни ҳам, фарқли айтишни ҳам ўрганиб олади. Агар шу икки товуш алоҳида-алоҳида ҳарфда ифодаланса, ҳозирда бу иккисини ажратолмайдиганлар ҳам тўғри талаффуз қила бошлайди.
Эътибор қилсангиз, кўпчилик ёшлар миллий алифбомизга бир киритилиб, бир чиқариладиган, киритганда ҳам икки ҳарф билан “нг” тарзида ифодаланадиган “ñ” товушини айтолмайди. “Ўнг томон” деёлмай, “Ўн томон”, дейди. “Минг” ўрнига, “мин” дейди. “Гапирин”, “айтин”, эшитин” деб айтади. Кўряпсизми, товушнинг ифодаси бўлган ёзув товушга ҳам таъсир қилади, уни ўзгартиради. Графема талаффузининг йўсини ўзгаришига ҳам олиб келиши мумкин экан. Ушбу бурун товуши бор сўзларни бир неча марта тўғри айтиш натижасида талаффузни тўғрилаб олиш қийин эмас.
Тан олайлик, бугун жамиятимизда саводхонлик даражаси тушиб кетган. Чунки одамлар, айниқса, ёшлар тилни фақат оғзаки сўзлашув орқали ўрганяпти. Олдинлари ҳам шундай бўлган, лекин, сўзлашув орқали ота-онаси, ўртоқлари, атрофидаги катта-кичикдан ўрганган. Мактабга келгач, тилни ёзувдан ҳам ўрганган. Дарсликда эса тўғри ёзилади. Ўндан кейин бадиий асардан ўрганган.
Маьлумки, бадиий асар тилга жилва беради, сайқаллайди, гўзаллаштиради. Шунинг учун кечаги одамларнинг саводи баландроқ эди. Бугунгилар умрида китоб титкиламагани, дарсликларгаям ялчитиб эътибор қаратмагани, нега ўқиётгани, нима учун мактабга бориши кераклигини яхшилаб идрок этмагани боис саводсизлик жудаям кучайиб кетяпти.
Ҳозир ёшларнинг кўпчилиги “мост”, “оптом” деган сўз ўрисча эканини билмайди. Шунинг учун биттаси дўконига “Ўптим нархларда сотилади” деб ёзиб қўйибди. Биринчи сўз нимани ифодалашини эса ҳатто ўйлаб ҳам ўтирмайди. Чунки у сўзни қулоғи билан шундай эшитган. Савия пастлиги, бу қайси сўз, ким учун, қайси тилда ёзаяпман, деган фаросат шаклланмагани учун мана шу аҳволга тушилди.
Миллатимизнинг эса дунё айвонида яшаб қолиши учун барибир қачондир китобга қайтиши керак бўлади. Ана шу авлод пухта алифбога эга бўлиши шарт.
Юқоридагилардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, туркий постсовет мамлакатларида лотин ёзувига таянган алифбога ўтиш ҳаракати бежиз бошланмади. Глобаллашган дунёда ўзимизнинг туркий қиёфамизни сақлаб қолиш учун барча қардош халқлар бирлашиши керак. Зотан, Ҳар қандай бирлашиш тил бирлигидан бошланади.
Шунинг учун яхлит ва буюк бир ҳудуд, 300 миллиондан ошиқ нуфуснинг ёзуви, сўзлари бир-бирига яқинлашса, глобаллашувнинг салбий таъсири ҳам камаяди. Аксинча, глобаллашувга ўртоқ алифбо асосидаги турк ёзуви ва қудратли туркий тил ўз таъсирини ўтказиши мумкин.