Суқрот 70 ёшида мусиқа асбоблари чалишни ўрганиб, мусиқачиликни мукаммал даражада эгаллаган экан.
Рим сенатори Марк Кантон 80 ёшида юнон тилини ўрганган.
Микеланжело 80 ёшида энг асосий асарларини ёзган.
Гёте 80 ёшида ўзининг буюк асари «Фауст»ни якунлаган.
Немис тарихчиси Леопольд Ранке «Жаҳон тарихи» асарини 91 ёшида ёзиб тугатган. Исаак Ньютон 85 ёшида ҳам қизғин ва тинимсиз фаолият олиб борган.
Буюк ёзувчи Лев Толстой 82 ёшида чалғи билан пичан ўришда ёш йигитлардан ўзиб кетган.
Композитор Игорь Стравинский 88 ёшида гўзал мусиқий асарлар яратган.
Француз ёзувчиси Виктор Гюго 83 ёшигача тинимсиз ишлаган.
Қадимги юнон драматурги Софокл 90 ёшида ҳам асарлар ёзган.
Бернард Шоу 94 ёшида ҳам ижодий фаолиятини давом эттирган.
Дарвоқе яқинда америкалик ва европалик бир гуруҳ олимлар яна бир оламшумул кашфиётни эълон қилишди: инсон мияси фанда аввал таъкидланганидек 25-30 ёшгача эмас, 50 ёшгача ривожланиб бораркан. Бундан ташқари инсон фаол фикрлашни давом эттирса, мия ҳеч қачон қаримас экан.
Қиссадан ҳисса шуки – «қариш» деган касаллик мавжуд эмас, фақат инсон ўз миясини психологик жиҳатдан нотўғри йўналтиради, холос. Ҳаётимиздаги энг катта тўсиқ ўз ичимизда, онгимизда. Уларни дарҳол олиб ташлашимиз зарур.
Бизнинг руҳимиз ва ички имкониятларимиз ёш танламайди. Токи тирик эканмиз бир поғона юқорига кўтарилишга, навбатдаги маррани эгаллашга ва маънан юксалишга имкониятимиз ҳам, ҳаққимиз ҳам бор.
Яхши вақтлар келади деб хомтама бўлиб юрманг. Яхши дамларнинг номи – «Ҳозир», «Бугун» деб аталади!