Бунинг сабаблари кўп, албатта. Муҳожирларни “комфорт зона”дан чиқаришга қаратилган қонунлардан тортиб, тил муаммосигача мигрантлар йўлига қўшимча тўсиқлар қўйяпти. Нима бўлганда ҳам энди Россия ҳукумати мигрантларга ўз қароридан қайтмаслигини исботлашга жиддий киришган кўринади.
Тўғри, айрим экспертлар аллақачон Россия меҳнат бозори мигрантларга кўникиб, мослашиб бўлганини, энг кам ҳақ тўланадиган ишлар маҳаллий аҳоли, айниқса, ёшларни умуман қизиқтирмаётгани, бунинг устига арзимаган “чой-чақа”га ҳам ишлашга тайёр бўлган мигрантларнинг мамлакатни тарк этишга шошилмаётганлари билан боғлиқ ҳолатлар мамлакат миграция сиёсатининг ажралмас бўлаги бўлиб қолаверади, деган фикрдалар.
Аммо рақамлар қайсар бўлади. Маълумотларга кўра, 2024 йилнинг олти ойида 2 миллион муҳожир мамлакатни тарк этган.
Балки расмий муҳожирлар сонининг деярли тенг ярмига қисқаргани учун ҳам Россия Федерал Давлат статистика хизмати (Росстат) миграция ва Россия аҳолисининг умумий сони бўйича ойлик маълумотларни эълон қилишни тўхтатгандир.
Бу ҳақда демограф Алексей Ракша ўз Теlegram-каналига маълумот жойлаштирар экан, ҳужжатнинг демографияга бағишланган блокида энди фақат туғилиш, ўлим ва аҳолининг табиий қисқариши ҳақидаги маълумотлар ўрин олганига эътибор қаратди. Ваҳоланки, август ойида эълон қилинган ва 2024 йилнинг январидан июлигача бўлган даврни ўз ичига олган шунга ўхшаш ҳисоботнинг “Аҳоли миграциясининг умумий натижалари” бўлимида Россияга келган ва Россиядан чиқиб кетган муҳожирлар сони ҳақида батафсил маълумот берилган эди.
Унга кўра, 2024 йилнинг 6 ойида Россияга 2 миллион 54 минг 167 нафар муҳожир борган, 1 миллион 978 минг 284 нафар мигрант эса мамлакатни тарк этган. 2023 йилда Россияга борганлар сони 2 миллион 202 минг 959 нафарни, кетганлар сони эса 2 миллион 63 минг 47 нафарни ташкил этган.
Qalampir.uz ҳам ўтган ҳафта айнан шу мавзуга тўхталиб, Россия Ички ишлар вазирининг миграция сиёсатини назорат қилиш бўйича биринчи ўринбосари, полиция генерал-полковниги Александр Горовойнинг мамлакатда 739 минг ноқонуний мигрант мавжудлиги ва уларнинг асосий қисмини Ўзбекистон, Қирғизистон, Арманистон ва Озарбайжон фуқаролари ташкил қилишини айтганига урғу беради.
Горовойнинг айтишича, Россиядаги мигрантларнинг 9 фоизи ноқонуний мигрантлар ҳисобланади. Уларнинг умумий сони кейинги тўрт-беш йилда оз эмас, кўп эмас 30 фоиздан ошган. Ҳозирги кунда Россияда 6 миллион 174 минг киши чет эл фуқаролигига эга. Мамлакатда ўз фуқаролари сони бўйича биринчи ўнталикка Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Беларусь, Украина, Арманистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Хитой ва Туркманистон киради.
Аммо айни шу соҳага доир қонунчиликка киритилаётган ўзгаришлар, айрим сиёсатчиларнинг мигрантларни ёмонотлиқ қилиш йўлидаги очиқ-ойдин чиқишлари меҳнат муҳожирлари кўчасидаги чироқлар тобора хиралашаётганидан далолат бермоқда.
Лекин бир ёмоннинг бир яхшиси бор, деганларидек, Россия меҳнат бозоридаги “тадбиркорлик” қуюқлашгани сари Осиё ва Европа давлатларида меҳнат муҳожирларига бўлган талаб орта бошлади. Бу фақат чет тилини мулоқот даражасида билиш ва бирон-бир касб-ҳунар эгаси бўлишни тақозо этади. Демак, бугунга келиб нафақат биз ўрганиб қолган Россия, балки жаҳон меҳнат бозоридаги талаб ҳам ўзгаряпти...