Тахмина Икромова Испанияда кумуш медалига эга чиқди

Тахмина Икромова Испанияда кумуш медалига эга чиқди

Испаниянинг Марбелья шаҳрида бадиий гимнастика бўйича ўтказилган Гран-при мусобақасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Тахмина Икромова яна бир бор шоҳсупага кўтарилди.

Тахмина Гран-при турнирининг тўп билан машқ бажаришда 28,100 балл натижа қайд этди. Бу эса гимнастикачимизга кумуш медалини келтирди. Энди Т.Икромова апрель ойида Болгарияда бўлиб ўтадиган Жаҳон кубогининг биринчи босқичида иштирок этади.

Дарвоқе, Испаниядаги Гран-при мусобақасида латофатли спортчимиз кўпкураш баҳсларида 111.650 балл тўплаб, шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олган эди.