2026 йилининг 1-21 март кунлари футбол бўйича аёллар ўртасида “AFC Womenʼs Asian Cup Australia-2026” мусобақаси бўлиб ўтади.
Мазкур Осиё кубоги иштирокчиларини аниқлаш мақсадида саралаш баҳслари ўтказилмоқда.
Биз учун аҳамиятлиси, ушбу саралашнинг “F” гуруҳи учрашувларидир. Унда Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Непал, Лаос, Шри-Ланка термалари билан рақобатлашмоқда.

Пойтахтимизда ўтаётган ушбу гуруҳ босқичининг дастлабки турида Ўзбекистон терма жамоаси Шри-Ланка термасини 10:0 ҳисобида таслим қилди.
Непал ва Лаос жамоалари баҳси эса 9:0 ҳисобида якунланди. Энди 2 июль куни бўлиб ўтадиган, иккинчи тур баҳсларида Ўзбекистон – Лаос, Непал - Шри-Ланка терма жамоалари баҳс олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, саралаш беллашувлари 5 июль кунига қадар давом этади.