Шри-Ланкада 20 ёшгача бўлган шахматчи йигит-қизлар ўртасида ўтказилган Ғарбий Осиё чемпионатида мамлакатимизнинг ёш шахматчилари ғолиблик учун кураш олиб борди.
Минтақанинг 8 та давлатидан 120 нафарга яқин иқтидорли ёшлар қатнашган баҳсларда терма жамоамиз аъзоларидан Акбарали Абдуҳакимов чемпионатнинг блиц йўналишида куч синашди.
7 та турдан иборат баҳслар давомида Абдуҳакимов Ҳиндистон, Қозоғистон, Туркманистон, Шри-Ланка каби давлатларнинг вакилларини мағлуб этиб, 6 очко жамғарди ва қўшимча кўрсаткичлар ҳисобига ғолибликни қўлга киритди.
Мазкур чемпионатда муносиб иштирок этган ёш шахматчиларимиз бугун Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида кутиб олинди.