Демократик тараққиётимизнинг ёрқин ифодаси сифатида Янги Ўзбекистон тарихида ўчмас из қолдирган сайлов натижаларига кўра, Қонунчилик палатасига сайланган жами 150 нафар депутатлар таркибининг партиявий мансублиги қуйидагича бўлди:
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан – 64 та ўрин ёки 42,7 фоиз;
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан – 29 та ўрин ёки 19,3 фоиз;
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан – 21 та ўрин ёки 14 фоиз;
Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан – 20 та ўрин ёки 13,3 фоиз;
Ўзбекистон Экологик партиясидан – 16 та ёки 10,7 фоиз.
Энг муҳим фактлар: парламент қуйи палатасининг таркиби қарийб 60 фоизга янгиланди. Сайланган депутатларнинг 38 фоизини хотинқизлар ташкил этди. Бу Ўзбекистон тарихидаги энг юқори кўрсаткичдир. Депутатларнинг қарийб 15 фоизи хорижий давлатларда таҳсил олган, 35 фоизи эса илмий даражага эга бўлган турли соҳа эгаларидир.
Сифат таркиби бўйича 2 нафари – 30 ёшгача, 38,6 фоизи – 30 ёшдан 45 ёшгача, 46,6 фоизи – 45 ёшдан 60 ёшгача, 13,3 фоизи эса 60 ёшдан ошганлар бўлди.
Мамлакатимизда яшаётган бошқа миллат вакиллари эса депутатларнинг 12,7 фоизини ташкил этди, улардан 5 нафари рус, 3 нафардан қозоқ ва тожик, 2 нафари корейс, 1 нафардан туркман ва қирғиз миллатига мансуб депутатлардир.
Халқ вакилларининг барчаси олий маълумотли бўлиб, уларнинг 30 фоизи – иқтисодчилар, 22 фоизи – ҳуқуқшунослар, 18,7 фоизи – педагоглар, 12 фоизи – муҳандислар, 9,3 фоизи – тиббиёт соҳаси, 8 фоизи эса маданият соҳаси вакиллари, тадбиркор ва фермерлардир.
Таъкидланганидек, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар)лар Кенгашларига сайлов натижаларига кўра, маҳаллий Кенгашлар таркиби 59,2 фоизга янгиланди. Янги сайланган депутатларнинг 32,6 фоизи хотинқизлардан иборат бўлиб, бу амалдаги кўрсаткичдан 9 фоизга зиёддир.
Шу ўринда депутатларнинг 4 фоизи – 30 ёшгача, 39,5 фоизи – 30 ёшдан 45 ёшгача, 40,8 фоизи – 45 ёшдан 60 ёшгача, 15,7 фоизи эса 60 ёшдан ошганлар эканини таъкидлаш жоиз.
Бошқа миллат вакиллари эса жами сайланган депутатларнинг 11,2 фоизини ташкил қилди. Жумладан, улардан 175 нафари тожик, 111 нафари қозоқ, 33 нафари туркман, 29 нафари рус, 21 нафари қирғиз, қолгани эса бошқа миллатларга мансуб.
Яна бир факт: Маҳаллий Кенгаш депутатларнинг 93,3 фоизи олий маълумотли бўлиб, уларнинг 36,2 фоизини педагоглар, 18,2 фоизини иқтисодчилар, 13 фоизини муҳандислар, 7,6 фоизини шифокорлар, 5 фоизини ҳуқуқшунос, 20 фоизини маданият соҳаси вакиллари, тадбиркор ва фермерлар ташкил этди. 138 нафар ногиронлиги бор шахс ҳам маҳаллий Кенгаш депутатлигига сайланди.
Марказий сайлов комиссияси маълумотига кўра, “Менинг танловим – обод Ватаним” шиори остида очиқошкора, шаффоф, демократик тамойиллар асосида ўтган сайловда 850 дан ортиқ хорижий ва халқаро кузатувчилар иштирок этди. Энг асосийси, хорижий кузатувчилар томонидан сайловлар ижобий баҳоланиб, ушбу тадбир Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси ва умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқ нормалари, демократик сайлов стандартлари ва талабларига мос равишда ўтказилгани эътироф этилди.
Жумладан, Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги Бош котиби Сергей Лебедевнинг таъкидлашича, сайлов демократик тамойиллар асосида, очиқ ва ошкоралик руҳида ўтди. Сайловлар тинч ва осойишта, юқори даражада ташкиллаштирилиб, сайлов қонунчилигига риоя қилинган ҳолда ўтказилди.
– Гувоҳи бўляпмизки, ўтган йилларга қараганда, Ўзбекистоннинг парламент сайлови тизимида ижобий ўзгаришлар рўй берди. Энг асосийси, сайловчилар учун барча қулайликлар яратиб берилди, – дейди Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси миссияси вакили Азай Гулиев.
Миср Сенати раиси ўринбосари Фиби Фавзи эса Ўзбекистонда илк маротаба мажоритар-пропорционал тизим асосида ўтказилган парламент сайловида халқаро кузатувчи сифатида иштирок этганидан мамнун эканини билдириб, сайловларда аёл номзодларнинг кўплиги, оддий хотин-қизларнинг ҳам ушбу муҳим сиёсий тадбирда фаол иштирок этгани, кўплаб сайлов участкалари раҳбарлари айнан аёллардан иборат эканлиги эътиборга моликлигини таъкидлади.
– Шарқ халқлари орасида бундай фаоллик ва унинг ҳукумат томонидан қўллаб-қувватланиши жамият тараққиёти, иқтисодий ривожланиш, замонавий янги авлод шаклланишида муҳим роль ўйнайди, – деди Фиби Фавзи.
Бухоро шаҳридаги сайлов участкаларида бўлган Германиянинг “Berliner Telegraph” газетаси мухбири Татьяна Хеккер эса шаҳар кўчалари, бозорларда одамлар билан мулоқот қилганида фуқаролар уларнинг овози эртанги тараққиёт учун, болаларининг келажаги учун муҳим эканини таъкидлаганини қайд этди.
Гарчи “Миллий тикланиш” демократик партияси учун сайлов кутилмаган натижалар билан якунланган бўлсада, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 29 та ўринни эгаллаб, парламентдаги иккинчи йирик партия сифатидаги мақомини сақлаб қолди.
Депутатларнинг барчаси олий маълумотли бўлиб, уларнинг 37,9 фоизини иқтисодчилар, 27,6 фоизини ҳуқушунослар, 17,2 фоизини педагоглар, 17,3 фозини бошқа соҳа вакиллари ташкил этади. Шу ўринда аёллар улуши қарийб 30 фоизга етганини айтиш жоиз. Илмий даража ва илмий унвонга эга бўлган депутатлар улуши 34,5 фоиз, давлат мукофотига сазовор бўлганлари эса 31 фоиздир.
Энг асосийси, партия ўз мақсад-муддаоларини Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси билан бирга Маҳаллий Кенгашларда ҳам қатъий ҳимоя қилишини, сайловолди дастурида илгари сурилган ғоя ва ташаббуслар ижроси учун фаол иш олиб боришини таъкидламоқда. Зотан, ҳазрати сайловчи учун қайси партия қанча овоз олгани эмас, балки партияларнинг сайловолди ваъдалари ижроси муҳим.
Яъни энди масъулият чегарасини сайловчи белгилайди. Яъни, партия Ўзбекистонда қудратли давлатга таянган, қонунлари миллий ва умуминсоний қадриятларга уйғун, инсон қадри баланд, фаровон жамият қуриш учун қатъий давом этажагини билдиряпти.