Ўзбек халқи овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланиб, парламентда уни муносиб равишда вакиллик қиладиган ўз вакилларига овоз берди. Шу ўринда ўзбек халқининг бу жараёндаги фаоллиги, сайлов фаолияти унинг давлат ва давлатчиликка бўлган масъулияти ва чуқур ҳурматидан келиб чиқади.
Фуқаролар бирдамлик намойиш этиб, Ўзбекистоннинг кейинги ривожланиш босқичини қўллаб-қувватладилар. Бу сайловлар яна бир бор ўзбек жамияти ниҳоятда маданиятли, маърифатли эканини исботлади. Шунингдек, сайловлар фуқароларнинг сиёсий маданияти ҳам жуда юқори эканини кўрсатди.
Ўзбекистондаги Хейдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Маркази лойиҳаси бўйича Тошкент давлат шарқшунослик университетида ўқитувчилик фаолиятини олиб бораётган филология фанлари номзоди Худиева Матанетнинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда тарихга асосланган, айни пайтда янги давр талабларига жавоб берадиган мукаммал сайлов тизими яратилган. Бу Ўзбекистондаги барча сайловлар тўлиқ демократик ва шаффоф бўлиши учун кенг имкониятлар очади.
Бу сафар ҳам ҳамма сайлов кампаниясининг бошланишидан то жараённинг якунланишигача бажарилган ишлар демократик тамойиллар асосида олиб борилишига гувоҳ бўлди. Депутатликка номзодларнинг ҳар бирига тенг имкониятлар яратилдики, фуқаролар эса сайловларда эркин ва ихтиёрий равишда иштирок этиб, ўз иродасини ифода этдилар.
Сайловларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш очиқ ва шаффоф тарзда амалга оширилди, шунингдек, матбуот эркинлиги таъминланади, ОАВ вакиллари эса бу жараёнда ўз касбий фаолиятини тегишли равишда амалга оширдилар. Мен ҳам шу юртда яшаётган мутахассис сифатида Олий Мажлисга сайловлар олдинги сайловлар каби эркин, тинч ва уюшқоқлик билан ўтганига гувоҳ бўлдим.
Мен янги сайланган депутатлар ўз вазифаларини шараф билан бажариб, сайловчилар ишончини оқлашларига ишонаман. Шунингдек, давлатни ривожлантиришда, Ўзбекистон фуқароларининг муносиб турмуш шароитларини таъминлашда, ўзбек халқининг манфаатлари ва истакларига жавоб берадиган ҳамда давлатчиликни мустаҳкамлайдиган муҳим қонун лойиҳаларини тайёрлаш ва қабул қилишда, мамлакатнинг қонунчилик базасини такомиллаштиришда улар ўз мажбуриятларини тегишли равишда бажарадилар.
Бугунги кунда Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар икки мамлакат раҳбарларининг узоқни кўзлаган сиёсати, ўзаро ташрифлар ва мунтазам алоқалар натижасида ўсиб бораётган суръатлар билан ҳам ривожланмоқда. Шубҳасиз, муносабатларимизнинг янада ривожланиши келажакда бизга янада кенг кўламли лойиҳаларни амалга ошириш имконини беради.