АҚШнинг 16-президенти Авраам Линкольн ўз даврида: “Қўлингиздаги сайлов қоғозчаси ҳар қандай милтиқ ўқидан ҳам кучлироқ таъсирга эга”, деган эди.
Сайловларнинг давлат бошқарувида халқнинг хоҳиш-иродасининг ифодаси экани қадимги Рим империяси ҳамда Византия қонунларида, шунингдек, 1948 йилги “Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси ҳамда 1966 йилги “Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисида”ги Халқаро Пактнинг умумий принципларида ҳам акс этган. Биламизки, бундан ташқари, сайлов ҳуқуқига оид яна 20 та Халқаро ва минтақавий ҳамда универсал шартномалар бор.
Бир сўз билан айтганда, сайлов дунёнинг деярли барча мамлакатларида сайлов давлат бошқарувининг ажралмас қисмига айланган. Тўғри, сайлов тизими турли давлатларда турлича. Масалан, асосан англо-саксон ҳуқуқ тизимидаги давлатлар мажоритар сайлов тизимидан фойдаланадилар. Бунда вакиллик органларига сайловда энг кўп овоз олган номзод ёки номзодлар рўйхати муайян округ бўйича сайланган ҳисобланади. Айрим Европа давлатлари, хусусан, Испания, Дания, Польша, Венгрия ва Австрияда эса пропорционал сайлов тизими амал қилади.
Мазкур тизим овоз бериш натижаларини аниқлашнинг бирмунча мураккаб тартиби бўлиб, бунда мандатлар ўз номзодларини вакиллик органларига қўйган сиёсий партиялар ўртасида улар томонидан олган овозларнинг сонига мос равишда тақсимланади. Бундан ташқари, ҳам мажоритар, ҳам пропорционал сайлов тизимлари элементларини ўзида мужассам этадиган аралаш сайлов тизими ҳам бўлиб, ундан Германия, Қозоғистон, Болгария, Грузия сингари кўплаб давлатлар фойдаланиб келмоқда.
Энди Ўзбекистонда ҳам сайловлар ана шу тизим асосида ўтади. Унда депутатлик сайлов тизимида депутатлик ўринлари аҳоли сонидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Яъни, аҳолиси 2 миллион нафаргача бўлган ҳудудларда 30 тадан 40 тагача, 2 миллиондан 3 миллион нафаргача фуқаро яшайдиган ҳудудлар учун 40 тадан 50 тагача, аҳолиси 3 миллиондан кўпроқ бўлган ҳудудларга эса 50 тадан 60 тагача депутатлик ўринлари берилмоқда. Бу эса ўз навбатида Жаҳон стандардларига мос келадиган энг афзал тизимдир. Бундан ташқари, аралаш сайлов тизими сиёсий партиялар ўртасидаги соғлом рақобатни кучайтириш имконини ҳам беради.
Мухтасар айтганда, фуқароларнинг сайловлардаги иштироки давлатнинг ҳам жамиятнинг ҳам бирдек ривожланишини таъминлайдиган воситадир. Айниқса, жорий – 27 октябрь куни бўлиб ўтадиган “Менинг сайловим – Обод Ватаним” шиори остидаги Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси ва Халқ Депутатлари Кенгашлари сайловида фуқаролар, бинобарин, ёшларнинг фаол иштирок этиши жуда муҳим. Зеро, сайлов ҳуқуқи бошқа ҳуқуқларимиздан кўра, долзарброқ бўлиб, унда танловимиз келажагимиз билан боғлиқлигини унутмаслигимиз керак!