Партия ҳунармандларга елкадош

Партия ҳунармандларга елкадош

“Ҳунарманд” уюшмаси Андижон вилояти бошқармасига 2500 нафардан ортиқ ҳунарманд аъзо. Жорий йилда “Миллий тикланиш” демократик партияси аъзолигига қабул қилинганлар орасида 1240 нафар ҳунарманд ҳам бор экан... 

Бу бежиз эмас, албатта. Чунки партия вилоят кенгаши томонидан бу борада турли акциялар, “Энг ёш ҳунарманд”, “Уддабурон ҳунарманд оила”, “Хизмат – беминнат” танловлари мантазам ташкил этилиб, “Устоз-шогирд” лойиҳаси доирасида ҳунармандларга бириктириш орқали жами 300 нафардан ортиқ хотин-қизлар ва ёшларга ҳунарга ўргатилди.

Олтинкўл туманидаги “Ижтимоият” маҳалласида “Ҳунармандларга яратилаётган шарт-шароитлар, имтиёзлар ва мавжуд муаммолар” мавзусидаги семинар ҳам айни шу масалаларга қаратилди. Тадбир доирасида вилоят Кенгаши раиси Ҳамиджон Омановнинг 2019-2024 йилларга мўлжалланган сайловолди дастурининг ижроси юзасидан ҳисоботи эшитилди. Депутатлар Одилжон Даминов ва Гулдона Қурбоновалар эса 5 йиллик депутатлик фаолиятларидаги натижалар ҳақида маълумот беришди. 

Айтиш жоизки, депутатларнинг саъй-ҳаракатлари билан ушбу маҳаллада “Ҳунармандлар” кластери ташкил этилиб, айни пайтда маҳаллий ва хорижий бозорларга замонавий кўринишдаги стол-стуллар етказиб бериляпти.

Моҳир чевар, партия аъзоси Насибахон Болтабоева Жалақудуқ тумани Кесак маҳалласи “Гулистон” кўчасида истиқомат қилади. Ўз фаолиятини кенгайтириш умидида юрган ҳунармандга яқинда депутат Зардуна Исмоилова кўмакчига айланди. Бизнес лойиҳасида кўрсатилган маблағ юзасидан қилган мурожаати ечими хайрли ишга қанот бўлди. Унинг лойиҳаси халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фонди гранд лойиҳалари асосида молиялаштирилишига эришилди. Айни пайтда ҳунармандимиз ўз фаолиятини кичик кластер кўринишида олиб бормоқда.

Эътиборлиси, миллий брендимиз остида ишлаб чиқарилган маҳсулотлари маҳаллий ҳамда қўшни Қирғизистон бозорларида сотилмоқда. 
Яна бир маълумот: партиядошларимиз ташаббуси ҳамда бир гуруҳ депутатлар ҳамкорлигида ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ногиронлиги бўлган 21 нафар фуқарога грант лойиҳалари ҳисобидан тикув машиналари, мини печлар олиб берилди.

Бундан ташқари, Қўрғонтепа, Бўстон туманлари ҳамда Хонобод шаҳрида чеварчилик билан шуғулланиш истагида бўлган 11 та оилага тикув машиналари олишга амалий ёрдам кўрсатилди.