Абу Али ибн Ибн Сино ҳар қандай касалликнинг пайдо бўлиши таомга боғлиқ, деган экан.
Чиндан ҳам тиббиётчилар тили билан айтганда овқат инсон организмининг ёқилғисидир. Танамиз бир меъёрда ишлаши учун эса 600 дан ортиқ турдаги озуқа керак экан. Бошқача айтганда, тўғри овқатланиш инсон саломатлигини 80 фоизгача кафолатлаши амалиётда исботланган.
Лекин шуларни билсак-да, ҳар доим ҳам амал қилавермаймиз. Айниқса, сўнгги йилларда ярим тайёр ва кимёвий ишлов берилган озуқаларга шунчалик ружу қўйдикки, талабга мувофиқ бозорларимиз ҳам ана шундай маҳсулотларга тўлиб кетди. Фарзандларимизни эса аллақачон сунъий, сифатсиз таомларга ўргатиб бўлдик. Бунга эсасоҳага оид қонунларимизнинг талабга жавоб бермаётгани ҳам сабаб бўлмоқда.
Депутатларнинг фикрича, қарийб 30 йил олдин, яъни 1997 йилда қабул қилинган “Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида”ги қонун қандай қилиб бугунги кун талабига жавоб берсин. Ҳар куни, ҳар дақиқада бир янгилик “юз” очаётган бўлса, хориждан ҳам янгидан-янги тартиб-қоидалар ўзлаштирилаётган бўлса... Қолаверса, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш билан бир неча давлат идоралари шуғуллансаю, уларнинг вазифалари қонунда белгиланмаган бўлса!
Маълумотларга қараганда, бугун юртимизда озиқ-овқат саноатида хизмат қилаётган қарийб 62 мингта тадбиркорлик субъекти рўхатга олинган бўлиб, уларнинг 11 мингтасини ишлаб чиқариш, 39 мингтасини савдо ҳамда 15 мингдан ортиғини овқатланиш корхоналари ташкил қилади. Аммо улардан атиги 0,2 фоизида хатарлар таҳлили ва критик назорат нуқталари тизими жорий этилган, холос.
Бу ўз-ўзидан озиқ-овқат хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатмоқда. Жумладан, кейинги йилларда озиқ-овқат истеъмоли билан боғлиқ касалликлар, 284 марта овқатдан заҳарланиш ҳолатлари янгилик бўлмай қолди. 2018-2022 йилларда овқатдан захарланиш ҳолатлари қайд этилган. Яъни 2 минг 310 нафар фуқаро сифатсиз озиқ-овқатдан жабрланган, 32 нафари эса вафот этган.
Бу эса ривожланган давлатлар тажрибасини ҳисобга олган ҳолда амалдаги қонунни қайта кўриб чиқиш зарурлигини англатади.
“Миллий тикланиш” демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида, эртаси куни эса Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида бутунлай қайта ишлаб чиқилган “Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳаси қизғин муҳокама қилинди.
Ташаббускорларнинг таъкидлашича, янги қонун озиқ-овқат маҳсулоти хавфсизлигини таъминлашдаги халқаро талаблар, Жаҳон савдо ташкилотининг санитария-фитосанитария чораларини қўллаш тўғрисидаги келишуви тамойилларига жавоб беради. Лойиҳада ваколатли давлат органларининг вазифалари ҳам аниқ-тиниқ белгилаб қўйиляпти. Шунингдек, унда озиқ-овқат маҳсулоти ва озуқанинг хавфсизлигига қўйиладиган умумий талаблар, озиқ-овқат бизнеси операторларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларигача назарда тутилган.
Фракция раҳбари Алишер Қодиров ушбу қонун лойиҳасига муносабат билдирар экан, амалдаги қонуннинг ЖСТ талабларига мослаштирилаётганини қўллаб-қувватлади.
– Лекин Ўзбекистоннинг озиқ-овқат саноати ҳам технологик, ҳам инфраструктуравий нуқтаи назаридан қанчалик даражада бунга тайёр, – деган масалани ўртага ташлади.
Ташаббускорлар эса бир овоздан янги қонун айнан технологик ва инфраструктуравий тизимнинг яхшиланишига йўл очишини, тизимли ўзгаришларга эса туртки бўлишини таъкидлашди.
Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси раиси Илоҳи Абдуллаев эса депуталар эътиборини янги қонундаги 16-моддада белгиланаётган нормага қаратди. Унда мактабгача ёшдаги болалар ва ўқувчилар учун тавсия этилмаган озиқ-овқат маҳсулотларига оид маркетинг ва реклама маълумотлари болаларни қизиқтириши ёки уларга қаратилган бўлишига йўл қўйилмаслиги қайд этилган ва бу бўйича “Реклама тўғрисида” қонунга таҳририй ўзгартиш киритиш таклиф этиляпти.
Депутатнинг фикрича, бу норма ўта мавҳум бўлиб, эртага турли зиддиятларни келтириб чиқариши мумкин. Зеро, амалдаги “Реклама тўғрисида”ги қонунда бу бўйича аниқ-тиниқ тартиб-қоидалар белгиланган, уни ўзгартиришга эса ҳеч қандай эҳтиёж йўқ.
Дастлабки муҳокамалардан сўнг фракция аъзолари партиянинг сайловолди дастурида миллат генофондини сақлаш билан боғлиқ бир қатор таклиф ва ташаббуслар илгари сурилганидан келиб чиқиб, қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқулладилар.
“Қишлоқ хўжалиги таваккалчиларини суғурта қилиш тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси ҳам депутатлар томонидан қизғин муҳокама қилинди.
Сўнгги йилларда глобал даражада об-ҳавонинг кескин ўзгариши, сув танқислиги ва бошқа табиий офатлар ҳосилдорликка жиддий зиён етказмоқда. Масалан, бугун фойдаланилаётган ер майдонларининг 45 фоизидан ортиғи турли даражада шўрланган. 2023 йилги қиш мавсумидаги аномал совуқ туфайли эса 9,1 минг гектар боғ ва 4 минг гектар узумзор нобуд бўлди. Лекин қишлоқ хўжалигида хавфлилик даражаси ўта юқори бўлганлиги сабабли ҳосил суғуртаси амалга оширилмаяпти.
Ўзбекистон аҳолиси бугунга келиб 37 млн кишидан ошди. 2030 йилда бу кўрсаткичнинг 43 млнга етиши кутиляпти. Бу эса, аҳолининг озиқ-овқатга бўлган талаби 1,2 бараварга ошади, деганидир. Демак, бу омил ҳам қишлоқ хўжалигида таваккалчиларини суғурта қилиш эҳтиёжини туғдирмоқда.
Қайд этилишича, АҚШ, Канада, Испания, Туркия ва Европа Иттифоқининг бошқа давлатларида қишлоқ хўжалиги суғуртаси алоҳида қонун билан тартибга солинади. Шундан келиб чиқиб, қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда Ўзбекистоннинг иқлим шароитларига яқин бўлган Испания ва Туркия давлатларининг тажрибаси ҳамда мутахассислари таклифларидан фойдаланилди.
Бир сўз билан айтганда, ушбу қонун билан қишлоқ хўжалиги соҳасида таваккалчиликларни суғурта қилиш сиёсатини такомиллаштириш тартиб ва тамойиллари белгиланяпти.