Ўтаётган ҳар бир кун бизни 27 октябрь – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлигига бўладиган сайловларга яқинлаштирмоқда. Бу жараёнда “Қадриятларга таянган тараққиёт” шоиорига амал қилаётган “Миллий тикланиш” демократик партияси ҳам парламент ва маҳаллий кенгашларда энг кўп ўринларини эгаллаш учун курашмоқда.
Шу кунгача партиянинг 37 мингга яқин тарғибот тадбирлари ташкил этилиб, уларда қарийб 1 миллион 200 мингдан ортиқ сайловчи иштирок этди. Жумладан, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига кўрсатилган номзодлар ҳамда уларнинг ишончли вакиллари томонидан 2712 та тарғибот-ташвиқот тадбири ўтказилиб, 300 мингга яқин сайловчи қамраб олинди. Маҳаллий кенгашларга кўрсатилган номзодлар эса 34 мингта учрашув ўтказиб, 900 мингдан ортиқ сайловчиларга партиянинг дастури тўғрисида маълумот бердилар.
Куни кеча эса Бухоро шаҳридаги Ёшлар маркази майдонида навбатдаги оммавий тадбир ўтказилди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашларга кўрсатилган номзодлар иштирок этган тадбирда асосий эътибор партиянинг 2025-2029 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастуридан ўрин олган ғоя ва ташаббусларга қаратилди.
Унда Марказий кенгаши раиси Алишер Қодиров сўзга чиқиб, бугун сайловчиларга қуруқ ваъдалар эмас, аниқ ва лўнда таклиф ва ташаббуслар, эртамизга хизмат қиладиган ғоялар кераклигини, юзаки баҳслар, тортишувлар эмас, чин юракдан, Ватан, миллат манфаати йўлида айтиладиган оддий ва содда гаплар кераклигини таъкидлади.
Маълумки, Бухоро замини ва аҳолиси жаҳон ҳамжамияти ривожи, илм-фани, маданиятига қўшган ҳиссаси билан ҳам бошқа ҳудудларда кескин фарқ қилади. Бунинг биргина исботини Бухоро шаҳрининг тарихий қисми ЮНЕСКО рўйхатига киритилганидан ҳам кўриш мумкин.
Айни пайтда Бухорода 829 та моддий маданий мерос объекти бўлиб, шундан 507 таси архитектура, 287 таси археология ёдгорликлари, 17 таси монументал санъат асарлари ҳамда 18 таси диққатга сазовор жойлардир.
Бухороликлар сиёсий жараёнларда ҳам фаолликлари билан ажралиб турибди.
Тадбирда, шунингдек, хотин-қизларнинг таълим олишига ҳар қачонгиданда катта эътибор қаратилаётгани алоҳида таъкидланди. Бир донишманд агар ўғлингни ўқитсанг, бир кишини ўқитган бўласан, қизингни ўқитсанг, бутун жамиятни ўқитган бўласан, деган экан.
– Аммо айрим талаба оналар боласига қаровчи йўқлиги сабаб, ўқишини давом эттира олмаяпти. Шундан келиб чиқиб, партиямиз дастурида талаба оналарнинг фарзандлари учун олий таълим муассасаларида махсус болалар хоналари ёки боғчалар ташкил этиш таклифи илгари сурилмоқда, – деди тадбирда Марказий кенгаш раиси ўринбосари Феруза Муҳаммеджанова.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Жаҳонгир Ширинов эса партия томонидан давлат бошқаруви ҳамда қонунчилик ва суд-ҳуқуқ тизими бўйича ҳам бир қатор ташаббуслар илгари сурилганини қайд этди. Номзод, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотларнинг коррупцияга қарши курашишдаги ролини ошириш зарурлигини таъкидлади.
– Токи улар фақат бу иллатга қарши тарғибот билан чекланиб қолмай, йирик коррупцион “ўйин”ларни, керак бўлса давлат органларидан ҳам олдинроқ таҳлил қилиш ва фош этишга қодир бўлсинлар, – деди.
Оммавий тадбирда Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашлар депутатлигига кўрсатилган бошқа номзодлар ҳам сўзга чиқиб, бухороликларни 27 октябрда ўтадиган сайловларда “Миллий тикланиш” демократик партияси ва унинг номзодларини қўллаб-қувватлашга чақирдилар.
Тадбир таниқли санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар билан давом этди.
***
Маълумки, партиямиз ташаббуси билан жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб боғча тарбиячиларининг иш ҳақи мактаб ўқитувчилариники билан тенглаштирилди. Аммо узоқ йиллар давомида йўл қўйилган хатолар, эътиборсизлик туфайли юзага келган муаммолар ҳануз тизим фаолиятига тўсиқ бўлмоқда. Масалан, олий маълумотли мутахассисларнинг етишмаётгани оқибатида бир тарбиячига 70 га яқин бола тўғри келяпти. Борларининг ҳам малакаси талабга жавоб бермаётир. Энг ёмони, айрим боғчалардан ҳамон болаларни “вақтинча банд қилиб туриш” жойи сифатида фойдаланилмоқда.
Бундай оғриқли муаммоларни ҳал этиш учун эса Педогогика институтларида бошланғич тарбия билан шуғулланадиган, бола туғилганидан то 5-6 ёшгача бўлган даврда болаларга чиндан ҳам тарбия бера оладиган мутахассисларни тайёрлаш устувор вазифага айланиши лозим. Керак бўлса, бу йўналишда алоҳида кадрлар тайёрланиши ва қисқа муддат – 5-10 йилда боғчаларда 10-15 нафар болага бир тарбиячи туғри келадиган тизимга ўтилиши лозим.
“Миллий тикланиш” демократик партияси номзодларининг янгийўллик сайловчилар билан учрашуви “Аҳил” маҳалласидаги боғчадан бошлангани партия учун бу соҳа энг устувор масала эканидан далолатдир. Партия вакиллари дастлаб боғчадаги шарт-шароитлар билан танишдилар, тарбиячилар билан суҳбатлашиб, соҳани ривожлантириш бўйича илгари сурилаётган таклифлар ҳақида атрофлича маълумот беришди. Якунда эса болажонлар саҳна намойишлари билан номзодларни ҳушнуд қилдилар.
Кейинги учрашув эса тумандаги 5-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида ташкил этилди.
Тадбирда Марказий кенгаш раиси Алишер Қодиров сўзга чиқиб, бундай учрашувлардан кўзланган асосий мақсад сайловчиларни ғоя ва мақсадларимиз билан таништириш,партия хайрихоҳларини кўпайтириш эканини, учрашувга келганлар нима учун “Миллий тикланиш” ва унинг номзодларига овоз беришим керак, деган саволга жавоб топиб кетишлари кераклигини таъкидлади.
Бугун барча ҳаракатларимиз Ўзбекистонни дунёнинг ривожланган давлатлари қаторига қўшиш орқали халқимиз фаровонлигини таъминлаш, инсон салоҳиятини рўёбга чиқаришга йўналтирилган, бошқача айтганда инсон қадри баланд бўлган халқпарвар жамиятни барпо этишдир.
– Биз технологик, таълимдаги, иқтисодиёт ва барча соҳадаги ривожланишни қўллаб-қувватлаймиз, лекин буларнинг бирортаси қадриятларимизга зид бўлмаслиги лозим. Биз ўзлигимизни йўқотиб ривожлана олмаймиз, – деди Алишер Қодиров.
“Миллий тикланиш” демократик партияси ўтган сайловларда Қонунчилик палатасида 36 ўринни эгаллаганди. Лекин бу натижа партиянинг айрим мақсад ва вазифаларини бажаришга имкон бермади. Масалан, амалдаги дастурда бадиий-ҳунармандчилик мактаблари анъаналарини сақлаш, ҳунармандлар мақомини тадбиркорликдан ажратиб, уларга қадриятлар ташувчиси сифатида алоҳида мақом бериш масалалари устувор бўлган “Ҳунармандчилик фаолияти тўғрисида”ги ёки “Халқ табобати тўғрисида”ги қонун лойиҳаларини қабул қилиш режа қилинган эди. Жамиятимизда бу борадаги қарашлар турлича бўлгани учун ҳам афсуски бу қонунлар қабул қилинмай қолди.
Албатта, бу каби ташаббусларни амалга оширишда парламентда кўп овозга эга бўлишимиз керак. Чунки партия камида 76 та овозга эга бўлган тақдирдагина ўз мақсадларига қийинчиликларсиз эриша олади.
Партиянинг янги дастурида фарзанд кўрган аёлларга бола уч ёшга тўлгунга қадар ҳақ тўланадиган “Оналик таътили”ни бериш таклифи ҳам илгари суриляпти.
Агар бола дастлабки уч йилда онасининг бағрида ўсиб, она сути билан озиқланса, унда шаклланган она меҳри ўсмирлик даврига келиб Ватанига, халқига бўлган муҳаббатга айланади. Боланинг онг остида табиий равишда ҳаётий мақсадлар – сабр-тоқат, қаноат, муаммоларини ҳал қилиш кўникмалари шаклланади. Аммо бу даврда аксарият оналар оилавий шароити сабаб ишга чиқишга мажбур бўляпти. Шу боис, фарзандли аёл пул ҳақида ўйламасдан уч ёшгача боласининг тарбияси билан шуғулланиши, бунинг учун ҳақ тўланадиган “Оналик таътили”ни олишини таклиф қиляпмиз.
Учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига кўрсатилган номзод Одилжон Тожиев ҳам сўзга чиқиб, жами аҳолимизнинг 60 фоиздан зиёдини ташкил қиладиган ёшлар масаласида ҳам бир қатор муҳим таклиф ва ташаббуслар илгари сурилаётганини таъкидлади.
– Келажагимиз эгаларини “оммавий маданият” ва бошқа ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиб, уларга миллий қадриятларимиз руҳида тарбия-таълим беролмас эканмиз, ёшлар сиёсати борасида белгиланган мақсадларимиз кутилган натижани бермайди, – деди Одилжон Тожиев ва барча Тошкент вилояти аҳлини “Миллий тикланиш” ва унинг номзодларига овоз беришга чақирди.
Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, Янги Ўзбекистон ислоҳотлари даврида кучли ва том маънода “Халқ уйи” деб аталадиган миллий парламентга бўлган эҳтиёж ортиб бормоқда. Шу билан бирга жойларда аҳоли манфаатини ҳар нарсадан устун қўядиган маҳаллий кенгаш депутатларига талаб ортаяпти.
Сурхондарёнинг Жарқўрғон туманида партия электорати билан бўлган учрашувда сўзга чиққан Марказий кенгаш раиси ўринбосари Миродил Абдураҳмонов юқоридаги фикрларни таъкидларкан, кучли партияларни кучли депутатлар ва албатта, партияларнинг маълум бир муддатларга мўлжалланган дастурлари шакллантиришини айтди.
– Ана шу талабдан келиб чиқиб, партиямизнинг 2025-2029 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастурини ишлаб чиқдик. Эндиги вазифа депутатлар танлашда хато қилмасликдир, – деди Миродил Абдураҳмонов иштирокчиларни дастур билан таништираркан.
Ҳалқимизнинг шундай қадриятлари борки, уларни асло тортиб олиб бўлмайди. Тил ана шундай қадриятларимиздан. “Давлат тили тўғрисида”ги қонун қабул қилинганига 35 йилдан ошган бўлса-да, унинг ижроси ҳамон тўла таъминланмаяпти. Ҳатто лотин ёзувига ўтиш жараёни ҳам қийин кечмоқда.
“Миллий тикланиш” демокартик партиясининг Огаҳий номидаги Хоразм вилоят мусиқали драма театрида ўтган сайловолди тарғибот тадбирида сўзга чиққан Марказий кенгаш раиси ўринбосари Феруза Муҳаммеджанова юқоридаги фикрларни қайд этаркан, бизга тилимиз, қадриятларимиз ва том маънодаги шарқона оила кераклигини таъкидлади.
– Бугун кўп тилли жамиятда яшаётганимиз жуда яхши. Лекин бу ўзимизнинг тилимизни йўқотиш ҳисобига бўлмаслиги керак. Шундан келиб чиқиб, сайловолди дастуримизда тарбия ва таълимни ривожлантириш, қадриятларни асраш, давлат тили мақоми ва оилани мустаҳкамлаш бўйича бир қатор ташаббуслар илгари суриляптики, албатта, улар Хоразм сайловчиларини бефарқ қолдирмайди, – деди Феруза Муҳаммеджанова.
Кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтган тарғибот тадбирида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашларга кўрсатилган номзодлар ҳам сўзга чиқиб, сайловчиларни ўз дастурлари билан таништирдилар ва иштирокчиларни “Миллий тикланиш” партияси ва унинг номзодларига овоз беришга чақирди.
Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга кўрсатилган номзодларнинг зарафшонлик сайловчилар билан учрашуви ҳам қизғин кечди.
– Партиямиз мамлакатимиз тараққиётининг ҳар бир босқичида кўп минг йиллик тарихий тажрибага таяниб иш кўриш, жамиятни ўзга маданиятлар ҳисобига эмас, халқимизнинг қадриятларига асосланиб ривожлантириш тарафдори, – деди вилоят кенгаши раиси Илҳом Ражабов.
Тадбирда иштирокчилар эса дастурда илгари сурилган ташаббусларни юқори баҳолаб, зарафшонликлар 27 октябрда “Миллий тикланиш” ва унинг номзодларига овоз беришига ишонч билдирдилар.
Ғиждувонда ўтган навбатдаги учрашувда эса ўқитувчилар “Миллий тикланиш”нинг “Мактабгача ва мактаб таълими” бўйича илгари сурган таклифларини бир овоздан қўллаб-қувватлаб, сайловларда партия ва унинг номзодларига овоз беришига ишонч билдирдилар.
Бухоро вилоятидан парламент ва маҳаллий кенгашларга кўрсатилган номзодлар ғиждувонлик педагоглар билан ўтган учрашувда партиянинг тарбия ва таълим бўйича илгари сурган таклиф ва ташаббусларига алоҳида эътибор қаратдилар.
Маълумки, партия дастурида соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришга доир ташаббуслар ҳам илгари сурилган. Жумладан, “Оилавий шифокор” тизимини кучайтириш, гени ўзгартирилмаган маҳсулотларни оммалаштириш, беморга атайлаб тиббий ёрдам кўрсатмаслик, нотўғри ташхис қўйиш ва даволаш бўйича нотўғри маълумотнома берганлик учун ҳам жавобгарлик белгилаш, дори воситалари рекламасини чеклаш, рецептсиз бериладиган дориларни эса қисқартириш таклифлари шулар жумласидандир.
Косонсой туманидаги Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумида сайловчилар билан учрашган Наманган вилояти Кенгаши раиси Дилноза Азизова ҳам соғлом турмуш тарзи ҳақида гапириб, миллат генофондини сақлаш, малакали тиббий хизматни кафолатлаш устувор эканини таъкидлади.
– Айниқса, боғча ва мактабларда болаларнинг сифатли овқатланишларига алоҳида эътибор қаратиш партиямиз учун устувор вазифа. Болалар учун мўлжалланган озиқ-овқат маҳсулотлари “ГМО”дан бутунлай холи бўлиши зарур, – деди Дилноза Азизова.
Маълумотларга қараганда, бугун 33 турдаги трансген ўсимликлар (ГМО)дан озиқ-овқат маҳсулоти сифатида кенг фойдаланилмоқда.
Сўнгги йилларда иқлим ўзгаришлари инсоният учун жиддий муаммога айланди. Минтақамизда ҳам ҳаво ҳароратининг кўтарилиши жаҳондаги ўртача кўрсаткичдан икки баравар юқори бўлмоқда. Фавқулодда иссиқ кунлар сони ҳам ортиб боряпти.
Ғозғон шаҳри сайловчилари билан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзоди Козим Тожиевнинг учрашувида ушбу фикрлар тилга олиниб, партия дастурида мавсумий аномал иқлим ҳолатларига тайёргарлик кўриш ва уларнинг хавфини камайтириш бўйича дастурлар ишлаб чиқиш таклифи илгари сурилганини таъкидлади.
– Аномал иқлим билан боғлиқ ҳодисалар нафақат иқтисодий ривожланишга, балки аҳоли саломатлигидан то миллий генофондимизгача салбий таъсир кўрсатмоқда, – деди номзод.
Асрлар оша халқимизда аёл зотига ҳурмат билан қараш энг олий қадрият саналган. Зотан, “Аёл бир қўли билан бешикни, иккинчиси билан дунёни тебратади”.
Пастдарғомлик сайловчилар билан ташкил этилган навбатдаги учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Шерзод Тўхташев партиянинг сайловолди дастури ҳақида маълумот бераркан, унда меҳнат жамоаларида гендер тенгликни таъминлаш, мослашувчан иш вақтини жорий қилиш, аёлларнинг оилада кўпроқ бўлишлари учун шароит яратиш ва талаба оналарнинг фарзандлари учун олий таълим муассасаларида махсус болалар хоналари ёки боғчалар ташкил этиш каби ташаббуслар илгари сурилганини таъкидлади.
Номзод дастурда эркакларнинг оиладан, бола тарбиясидан узоқлашишининг олдини олишга қаратилган таклиф ҳам илгари сурилганини айтиб, буюк аллома Саъдий Шерозийнинг куйидаги фикрларини келтирди:
“Оилада асосий таянч отадир. У масъулиятли тарбиячидир. Ота ўз болаларини тарбиялаши, ўқитиши, ҳунарга ўргатиши, жисмонан чиниқтириши керак. Қобилият ўз-ўзидан ривожланмайди. Унинг ривожланиши учун болани тарбиялаш керак, тарбия бўлмаса, боладаги қобилият ҳам сўнади”.
Сайловолди тағибот учрашувлари давом этмоқда.