Дунёнинг навбатдаги сиёсий тўлқинини ҳис этаётган Туркия кундан-кунга нотинчлик ўчоғига айланяпти.
Таҳлилчиларнинг фикрича, Эрдоған ва Имамоғлу қарама-қаршилиги аслида мамлакат ривожи йўлидаги икки хил стратегия ўртасидаги танловдир. Биламизки, Президент Эрдоған фаол ташқи сиёсатга таянган ҳолда Туркиянинг Кипр, Фаластин, Африка, Кавказ ва Туркистондаги позицияларини мустаҳкамлашга ҳаракат қилмоқда. Шу йўл билан мамлакатнинг жаҳондаги обрў-эътиборини янада мустаҳкамламоқчи.
Имамоғлу эса асосан инфляция, ишсизлик ва иқтисодий инқироз каби ички муаммоларга эътибор қаратмоқда. Айрим сиёсатшуносларнинг ёзишича, бундай ёндашув анъанавий кемалист ёндашувга яқин бўлиб, ижтимоий-иқтисодий барқарорлик ва институционал ислоҳотларга устуворлик беради.
Ана шундай ихтилофлар фонида CHP (Cumhuriyet Halk Partisi) партиясининг праймеризида Имамоғлу президентликка номзод сифатида кўрсатилди. Уни 1,7 миллион партия аъзоси ва 64 миллион сайловчидан 13 миллион партиясиз фуқаро қўллаб-қувватлагани айтилмоқда. Бу эса бу мамлакатда ўзгаришларга бўлган талаб мавжудлигини кўрсатади, албатта.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Марказий Осиё ва бутун туркий дунё учун эса кучли Туркия, барқарор ва обрўли иттифоқчининг бўлиши жуда муҳим.
Айрим манбаларда қайд этилишича, сайловда ким ғолиб бўлишидан қатъий назар, Анқара туркий интеграциянинг муҳим маркази бўлиб қолаверади.