Давлатимиз раҳбари Германия бизнесининг Ўзбекистондаги йирик компаниялар билан яқин ҳамкорлигини йўлга қўйиш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратди.
Шу маънода, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, металлургия, энергетика, кимё, транспорт инфратузилмаси, қишлоқ хўжалиги ва машинасозлик, тиббиёт ва бошқа соҳаларда янги ташаббусларни ишлаб чиқиш ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишни давом эттириш кераклиги таъкидланди.
Сўзининг якунида Ўзбекистон Президенти барча иштирокчиларга белгиланган режаларни амалга оширишда катта муваффақиятлар тилади.
Ўз навбатида, Олаф Шолс мамлакатимиз билан кўп қиррали муносабатлар изчил ривожланаётганини юқори баҳолаб, мавжуд шериклик алоқаларини мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади ҳамда Германия ишбилармон доиралари вакилларини қўшма лойиҳалар ва ташаббусларни амалга оширишда дадил иштирок этишга чақирди.