Беҳбудий таваллудининг 150 йиллиги
“...Биз, туркистонийлар, замондан камхабарлигимиз учун бир неча минг кишидан бошқа ҳаммамизни ҳеч бир фирқага мансуб эмас, маслаксиз нодон фирқаси деб аталса ҳам сазодур. Aни учун биз бу 3 – 4 фирқа — партияларни асос ва маслак сипоҳийларисидин мухтасар баён қилармиз”.
Тарихчиларнинг ёзишича, Туркистон тараққийпарварларининг раҳнамоси бўлган Маҳмудхўжа Беҳбудий 1906 йил “Хуршид” газетасида чоп этилган “Хайрул умури авсатуҳо” номли мақоласида нафақат Туркистондаги, балки бутун империядаги мавжуд сиёсий ҳаётни теран ва танқидий таҳлил қилиб беради.
Кейинги йилларда миллат тарихига, улуғ аждодларимиз ҳаёти ва фаолиятига, энг муҳими, уларнинг миллатимиз равнақига қўшган ҳиссасига жуда катта эҳтиром кўрсатилаётгани, қанчадан-қанча алломалар, шу юрт тараққиёти йўлида жон фидо қилганлар номининг оқлангани Янги Ўзбекистон ислоҳотларининг халқчиллигидан далолат, албатта.
Пойтахтимиздаги “Адиблар хиёбони”да Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг муаззам ҳайкали ўрнатилиб, Самарқанд шаҳрида уй-музейи ташкил қилингани ҳам аслида ана шундай ўзгаришларнинг дебочаси эди. Кўп ўтмай, истеъдодли драматурглар учун Маҳмудхўжа Беҳбудий номидаги мукофот таъсис этилди. Куни кеча ташкил этилган “Маҳмудхўжа Беҳбудий – Туркистон жадидчилигининг асосчиси” номли фото, ёзма манбалар ва ашёлар кўргазмаси эса бу борадаги сайъ-ҳаракатларнинг мантиқий давоми бўлди, дейиш мумкин.
Кўргазмада “Туркистон жадидчилик ҳаракатининг асосчиси”, “ХХ аср бошларидаги тарихий-маданий шароит”, “Ёшлик йиллари”, “Балоғат йиллари”, “Маърифатлик фаолияти”, “Муфтийлик фаолияти”, “Ҳаж сафари”, “Миллий театр ва драматургиянинг асосчиси”, “Ноширлик ва мақоланавислик фаолияти”, “Истанбулда устоз билан учрашув”, “Сиёсий курашлар саҳнасида”, “Миллий армия орзуси”, “Абадият” номли фото ва ҳужжатлар нусхалари ҳар қандай кишини хаёлан ўша замонга етаклайди. Беҳбудий даврида нашр этилган китоблар, Туркистон миллий матбуоти (газета ва журналлар) намуналарининг асл нусхалари ва уларга сиёсий муносабат ҳақидаги тарихчилар берган маълумотлар ўша даврда матбуотнинг куч-қудрати, таъсир доираси, унинг кучли мафкуравий қурол бўлганини кўрсатади.
Шунингдек, кўргазмадан М.Беҳбудийнинг ҳаёти ҳамда ижоди қамраб олинган 10дан зиёд янги китоблар нусхалари ҳам алоҳида ўрин олган. Айтиш керакки, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг қўлёзмалар, ноёб ва алоҳида қийматга эга нашрлар фондида сақланаётган нодир қўлёзмалар, китоблар, альбомлар, энциклопедиялар, луғатлар нафақат маҳаллий, балки Марказий Осиё мутахассислари томонидан ҳам бой фондлардан бири экани эътироф этилди. Шунингдек, фондда сақланаётган газета ва журналларнинг илк сонлари тадқиқотчилар томонидан қизиқиб ўрганиладиган манбалардан бири эканини алоҳида таъкидлаш жоиз.
Беҳбудийшуносларнинг фикрича, “Туркистон вилоятининг газети”нинг 1908 йилги 22 июнь сонида Беҳбудий имзоси билан чоп этилган “Об открытые мусульманской библиотеки читальний в Самарканд – Мутолаахона” сарлавҳали мақолада: “Самарқандда умумий мутолаахона – библиотека, читальний очмоқ учун ўн икки нафар муҳтарам кишилар ила бирга 27 бобдан иборат бир дастур, устаф тузиб, жаноб баланд даражалик Самарқанд губернаторига топшуруб эдукки, иншоолло, қонуннома жамияти мустаҳкам бўлди”, – деб ёзади Беҳбудий.
Бундан англашиладики, Самарқандда очилган биринчи мусулмон кутубхонаси катта воқеа бўлган. Вақт ўтиб, Зиёхонанинг китоб фонди ўзига яраша бойиб боради. Дастлаб бой ва савдогарлар бу жойга Қуръони карим ва бошқа диний китоблардан совға қиладилар. Кутубхонага меҳри тушиб қолган Самарқанднинг бой-савдогарлари ҳам хайриялар қила бошлашади. Беҳбудий имзоси билан бундай саҳоватпеша ва маърифатпарвар кишиларнинг узундан-узоқ рўйхати берилиб, олқишлар билан ёзиб борилади. 1908 йилнинг охирларига келиб кутубхона ишлари юришиб кетади...
Таъкидлаш жоизки, кўргазмадан ўрин олган ушбу экспозициянинг Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фондида сақланаётгани бой маданий ва маърифий мерос билан ёшларимизни, мутахассисларни, профессор-ўқитувчиларни яқиндан таништириш, уларга мазкур ресурслардан тадқиқот объекти сифатида фойдаланишларига кенг имконият беради, албатта.
Эътиборлиси, кўргазмада 100 йилча аввал Маҳмудхўжа Беҳбудий муҳаррирлигида чоп этилган “Самарқанд” газетаси, “Ойина” журналини кўриш, ҳатто, эски ёзувга тушунганлар бўлса, ўқишлари мумкин.
Чиндан ҳам “Ойина” журнали ўз даврида халқимизга маърифат ва маданият тарқатишда беқиёс хизмат қилди. Унда миллат ва унинг ҳақ-ҳуқуқи, тарихи ва тил-адабиёт масалалари, дунё аҳволига доир мақолалар эълон қилиниб, баҳсли масалаларга муносабат бериб борилган. Айниқса, тил масаласи муҳаррирнинг ҳамиша диққат марказида турган, дейиш мумкин.
Энг муҳими, Беҳбудийнинг 1914 йили журналнинг 27-сонида эълон қилинган “Танқид сараламоқдур” номли мақоласида адабий танқидга катта эътибор қаратилган. Беҳбудий мақолада Навоийдан кейинги бир неча асрлик сукунатдан сўнг, бу соҳанинг хусусиятларини таъкидлаб, адабиётда тенгҳуқуқлилик масаласини ўртага қўяди.
Қисқача айтганда, кўргазмага келган ҳар бир киши ўзини беихтиёр юз йил аввалги даврга тушиб қолгандек ҳис қилади. Демоқчи бўлганимиз, гарчи жадид бобомиз Беҳбудийнинг қабри шу кунгача топилмаган бўлса-да, унинг халқимизга қолдирган мероси топилди ва у бугун Сизу бизга, фарзандларимизга хизмат қиляпти.
Таъкидлаш жоизки, бугунги авлод Беҳбудийлар, Фитрату, Чўлпонлар, Ҳамзаю, Мунавварқорилар ҳақида кўпроқ билиши, улар ҳақида ўқиши керак. Балки улар орасидан бу борада чуқурроқ илмий изланишлар олиб борадиганлари чиқар. Уларга аждодларимизни танитиш, қўллаб-қувватлаб, йўл кўрсатиш эса зиммамиздаги улкан масъулиятдир.