Марказий банкнинг маълум қилишича, 2024 йилнинг 9 ойида аҳолига 73,1 триллион сўм кредит ажратилган. Банклар томонидан микроқарз ажратиш учинчи чоракда кескин ошган. Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида банклар томонидан 31,9 триллион сўмлик микроқарзлар ажратилган. Ушбу микроқарзларнинг 13 триллион сўми фақатгина учинчи чоракнинг ўзида тақдим этилган.
Маълумот ўрнида айтиш жоиз, ўтган тўққиз ойда микроқарзлар қолдиғи ҳам йил бошига нисбатан 48,7 фоизга ёки 11,9 триллион сўмга ошган эди. Аввалги йилларга қараганда ипотека кредитлари ажратилиши бироз сустлашган ва йил бошидан 11,7 триллион сўм ажратилган. Автокредит ажратиш ҳажми эса кескин камайган ва йил бошидан бери 12,8 триллион сўм ажратилган.
Ўтган даврда шу пайтгача чакана кредитлашнинг асосий маҳсулоти бўлиб келган автокредитлаш 30,2 триллион сўмдан 12,8 триллион сўмгача, 2,4 каррага қисқарган. Лекин микроқарз ажратиш 20,8 триллион сўмдан 31,9 триллион сўмгача ўсган.
Сентябрда бироз ўсиш кузатилганига қарамай, ипотека ажратиш қисқаришда давом этмоқда. Таълим кредити ажратиш ҳам деярли 3 карра қисқарган.