XXI аср дунёси алғов-далғов. Айниқса, ғарб ва яқин шарқда минг-минглаб одамлар сарсон-саргардон. Минглаб болалар эса аллақачон етимлик чопонини кийиб улгурди.
Ана шундай воқеалар фонида беихтиёр “Тошкент нон шаҳри”, “Сен етим эмассан” кинокартиналари кўз олдимда жонланади. Ўзбек халқининг севимли фарзанди, машҳур кинорежиссёр Шуҳрат Аббосов бундан 56 йил аввал ана шу фильмлар орқали ўзбек халқининг чин инсоний фазилатлар эгаси эканини бутун дунёга намойиш қилган эди...
Дарвоқе, ўтаётган ойда олтин тасмаларга муҳрланган ўзбек киноси дурдоналари – “Маҳаллада дув дув гап”, “Абу Райҳон Беруний”, “Муҳаббат можароси”, “Отамдан қолган далалар” фильмлари режиссёри хотирасига бағишлаб тайёрланган “Шуҳрат Аббосов замондошлари хотирасида” номли китоб-альбомининг тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.
...Юзидан табассум аримайдиган, бир пайтнинг ўзида ҳам қаттиққўл, ҳам меҳрибон, камтар, самимий, маданиятли...
Шуҳрат Аббосов сийратига чизгиларда ана шундай сўзлар қатор қилиб тизилади.
Тириклигидаёқ ўз ҳайкалини бунёд этганлар рўйхатидаги Шуҳрат Аббосов 90 ёшга яқинлашиб қолганида ҳам тиниқ, креатив фикрлари билан кўплаб шогирдларини ортидан эргаштира олган ижодкор эди. Янги китобда эл суйган санъаткорнинг болалик чоғларидан тортиб, ҳаётининг сўнгги дамларига қадар ўтган фаолияти акс этибди. Ундан ҳар бир фильмнинг муфассал таҳлили билан бирга, режиссёр билан ёнма-ён фаолият юритган сценарийнавис, актёр, режиссёр, оператор, монтажчи, чироқчи, продюссер ва яна кўплаб дўстлари, ҳамкасблари, шогирдларининг хотиралари ҳам жой олибди.
Тўпламда шунингдек, турли йилларда Ш.Аббосов билан ҳамсуҳбат бўлган журналистларнинг суҳбатлари ҳам ўрин олганки, буларнинг бари ўз касбининг етук билимдони бўлган режиссёрнинг билим хазинаси сирларидан воқиф бўлиш, у ҳақидаги мулоҳазалар орқали ижодкорнинг ШАХС сифатидаги фазилатлари, ижодининг ҳаммага ҳам ошкор бўлмаган кадр ортидаги ҳаётини англаш имконини беради.
Китобни варақлаб, бир инсоннинг униб-ўсиб, ўз халқига манзур бўларли асарлар яратиш даражасига чиққунига қадар озмунча меҳнати, умри сарф этилмаган, дейсиз. Кино павильонларида умри ўтган буюк кинорежиссёрларнинг машаққатларию, емирилган асаб толалари, оқарган сочлари ҳақида, афсуски, томошабинлар ҳар доим ҳам билавермайдилар. Ундан ҳам оғири эса, йиллар давомида оғир меҳнат қилиб яратган киноасарнинг “мафкурага зид” деб “катта”лар томонидан қабул қилинмаслиги...
Ушбу китобда Шуҳрат Аббосовнинг ана шундай кечинмалари, дардларию қувончлари, ютуқларию орзу-армонлари ҳақида сўз юритилибди.
“Шуҳрат Аббосов уруш даврининг фарзанди эди, – дея хотирлайди академик Наим Каримов. – Уруш бошланиши билан поездлар у яшаган Қўқонга ҳам минглаб уруш етимларини олиб борган. Уруш йилларида ўзи ярим оч, ярим яланғоч яшаган ўзбек халқининг 500 мингдан зиёд етимларни ўз оиласига қабул қилиши, ёки болалар уйларига жойлаштириб, бошларини силаши тарихий жасорат эди. Ш. Аббосов ўзбек халқининг ана шу жасоратини экранларда кўрсатишни лозим деб топади. Унинг бахтига, 1961 йилда суратга олина бошлаган Тошкент кўчалари ва уйлари ўша-ўша ғариб уйлар ва кўчалар бўлиб, уларга уруш даврининг руҳини пуркаш шарт эмас эди.
Лекин режиссёр олдида бошқа қийинчилик пайдо бўлди. Бу – турли ёшдаги ва турли миллатларга мансуб болалар билан ишлаш эди. Ш. Аббосов, эшитишимга қараганда, ана шу жараёнда бир неча марта съёмкани тўхтатиб, касалхонада даволаниб чиққан. Лекин чекилган қийинчиликлар натижасида нафақат ўзбек, балки жаҳон кинематографиясининг ҳам буюк намуналаридан бири яратилган, десам муболаға бўлмайди”.
Кинорежиссёр Аюб Шахобиддиновнинг хотирлашича, Шуҳрат Аббосовнинг баъзида муҳим гапларни кулдириб айтадиган одатлари бор экан. Бир кун у режиссёрлар уч тоифага бўлиниши ҳақида гапириб, “биринчи тоифа – бу “яхши” режиссёрлар, иккинчиси – “ёмон”, учинчиси эса “нужники” (доим керак) режиссёрлар”, деган экан.
Чиндан ҳам, бу таъриф санъат асари яратадиган режиссёр билан буюртма мавзуни очиб беришга доим тайёр режиссёр орасида каттагина фарқ борлиги, улар бошқа-бошқа миссияларни бажариши ҳақидаги аниқ ташхисдир!
“Жорж Вашингтон университети кинозалида фильмимизнинг намойиши бошланиши керак эди, – дея давом этади Аюб Шахобиддинов. – Марказий Осиё ҳудуди билан қизиқадиган телевидение, матбуот вакиллари, оддий америкалик кинотомошабинлар тўпланишди. Шуҳрат ака экран олдига чиқишдан олдин менга ўз фикрларини айтдилар: “Шу фильм (“Сен етим эмассан”)ни олганимга 50 йилдан ошди, балки мавзуси эскиргандир деб иккиланаётгандим, ўйлаб қарасам... йўқ унақа эмас экан. Аюб, қара, 2015 йил Европада нима бўляпти?
Суриядаги уришдан қочиб келаётган одамлар Европага муҳтожлик билан боряпти, жон сақламоқчи. Европа уларни қабул қилиш керакми, қабул қилиш керакмасми, қандай ёндашиш керак, деб ўзига ўзи савол беряпти. Бу ҳам эвакуация мавзуси. Мана шу муҳим саволларга биз 53 йил аввал жавоб берган эканмиз. Демак, фильм мавзуси ҳалигача актуал”.
Шуҳрат Аббосов ҳаётининг етуклик палласида актёр, театр ва кино режиссёрлиги соҳасини танлаган талабаларга беминнат устозлик қилди. Улардан оз бўлса ҳам сабоқ олиш бахтига муяссар бўлган шогирдлар устознинг қувваи ҳофизаси, қомусий билимларига ҳавас билан қилардилар. Шуҳрат Аббосов билан бирга узоқ йиллар Санъат ва маданият институтида дарс берган келган педагог, фалсафа фанлари номзоди Содиқжон Носировнинг мазкур китоб-альбомга киритилган қуйидаги хотиралари нафақат талабаларга, балки ўқитувчи мураббийлар учун ҳам ҳар жиҳатдан намуна деса арзийди.
“...Устоз Ш. Аббосов, айниқса Шарқ ва Ғарб буюк адиблари асарларига мурожаат қилишни талабаларга бежиз уқтирмас эканлар. Ўзлари эса Германиянинг улуғ шоирларидан бири Гётенинг ўзига хос, теран ва фалсафий шеърларидан жуда кўпини ёддан билар, дарснинг боши ёки охирида, талабаларнинг толиққан пайтларида “кеча ёдладим”, деб жуда кўп шеърларини айтиб берар ва ҳаммани илҳомлантирар эди. Гёте ўз асарларида Ғарбнинг илғор ғояларини маҳорат билан ёзганлиги, бу билан ўз замонасидан юз-юз эллик йил илгарилаб кетгани, албатта, уни кўпроқ ўқиш кераклигини талабаларга тушунтирар, бу билан талабалар қизиқишини ортирар, унга эътибор беришга чорлар эдилар.
Шуларнинг натижаси ўлароқ, талабалар улар ижодидан намуналарни актёрлик ва режиссёрлик ишларида қўллашар, фойдаланишар эди. Масалан, Уильям Шекспир, Проспер Мериме, Жорж Гордон Байрон, Абдулла Қаҳҳор, Саид Аҳмад, Пиримқул Қодиров ва Чингиз Айтматов каби йирик адиблар асарларидан саҳнавий ҳамда адабий парчалар танлаб, актёрлик маҳоратида, режиссёрлик ишларида, саҳна нутқи фанида ўз қобилиятларини намойиш этишларида фойдаланишларини уқтирар эди. Ўз навбатида, ҳар бир талабанинг ўқиш давомида, ижодий жараёнда ҳар томонлама билимини кузатиб боришни ўзининг устозлик вазифаси деб билар эдилар”.
Албатта, Шуҳрат Аббосов ҳақида узоқ гапириш, ёзиш мумкин. Шу маънода уни таниган-билган сўзловчи хотиралар бир эмас, ўн китобга етгулик. Киношунос сифатида билганим, англаганим эса, Шуҳрат Аббосовдек кино соҳасининг буюк чинори ҳақида шунчаки гапириб бўлмайди.