ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Давлатобод тумани ҳудудидан ўтган, давлат аҳамиятидаги D107 “Наманган ш. – Косонсой ш. – Қирғизистон Республикаси чегараси” автомобиль йўлининг 2–3 километр оралиғида жойлашган йўл ўтказгич Гуллар шаҳрига киришнинг рамзий дарвозаларидан ҳисобланади.
Жорий йил 25 майдан 29 июнгача Наманган шаҳрида 64-маротаба ўтказиладиган Халқаро гуллар фестивали муносабати билан ушбу кўприкда байрамона гул композициялари ва декорациялар ўрнатилади. Ён-атрофи ободонлаштирилади.