Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ташаббуси билан ташкил этилган Орол маданият саммити доирасида янги лойиҳа учун танлов эълон қилинди.
Мазкур ташаббус иқлим ўзгаришлари ва табиий офатлар Марказий Осиёдаги маданий меросга тобора кучайиб бораётган таҳдидлар фонида олиб борилаётган саъй-ҳаракатларни мустаҳкамлашга қаратилган.
Ушбу молиявий ёрдам Европа Иттифоқи томонидан тақдим этилмоқда ва грант жараёни Можароли ҳудудларда маданий меросни асрашга бағишланган глобал миқёсдаги жамғарма – ALIPH томонидан бошқарилади.
Икки турдаги – кичик (27 000 еврогача) ва ўрта (180 000 еврогача) грантлар эълон қилинган. Улар аниқ, маҳаллий ташаббуслар, ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан таъсирга эга лойиҳаларни қўллаб-қувватлайди. Қайд этилишича, бу ALIPH томонидан бир йил ичида иккинчи бор иқлимга оид лойиҳалар учун эълон қилинаётган танловдир.
– Европа Иттифоқи минтақадаги моддий ва номоддий маданий меросни ҳимоя қилишга бел боғлаган, бу борада маҳаллий ҳокимиятлар ва маданий мерос муассасалари билан ҳамкорлик қилади, – дейилади ЕИ хабарида. – Танловда маданий меросни ҳимоя қилиш билан шуғулланадиган муассасалар, хусусий ташкилотлар, университетлар ва илмий-тадқиқот марказлари иштирок этиши мумкин.
Таклифларни топширишнинг охирги муддати 2025 йил 31 июлга қадар, молиялаштириш тўғрисидаги қарорлар 2025 йил декабрига қадар эълон қилинади. Батафсил маълумот ва ариза топшириш учун: ALIPH Call for Projects.
Эслатиб ўтамиз, ALIPH 2017 йил Женевада ташкил этилганидан буён 42 мамлакатда 500 дан ортиқ лойиҳани қўллаб-қувватлаган. Ушбу ташкилот можаролар, урушлар, табиий офатлар ва инқироз ҳудудларида маданий меросни асрашга бағишланган глобал миқёсдаги асосий жамғарма.
ALIPH музей, ёдгорлик, номоддий меросни сақлаб қолиш ва тиклаш учун амалий чоралар кўраётган инсонларни қўллаб-қувватлайди.