Президентимизнинг Коррупцияга қарши кураш миллий кенгашининг кенгайтирилган йиғилишидаги нутқини эшитиб, шунга амин бўлдимки, олдимизда қонунчиликда ҳал қилишимиз лозим бўлган ишлар жуда кўп экан.
Оғир ва мураккаб масалалар очиқ-ойдин ўртага ташланиб, уларнинг ечими, ҳал этиш механизми юзасидан муҳим таклифлар берилган йиғилишда 55 та аниқ мақсадга йўналтирилган ташаббус илгари сурилибди. Биз депутатлар учун эса коррупцияга қарши курашиш борасидаги қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан аниқ вазифа қўйилгани бўлди.
Улардан бири давлат хизматчилари даромадини декларациялашга оид қонундир. Ушбу қонун лойиҳасини тезда жамоатчилик муҳокамасига қўйиб, 1 апрелгача парламентга киритиш топширилди.
Қонунчиликка ноқонуний бойлик орттириш ҳақида модда киритиш ҳам таклиф қилинди. Яъни, қонун ўзгартирилгач, давлат хизматчиси декларация қилган даромадига мос келмайдиган мол-мулкини қаердан олганини исботлаши керак бўлади.
Ўзбекистон аҳолисининг 60 фоизини ёшлар ташкил қилар экан, бу жараёнда уларнинг иштироки шубҳасиз, ўта муҳим саналади. Шу маънода, Давлатимиз раҳбари ислоҳотларнинг натижадорлиги аввало садоқатли, фидойи ва коррупцияга тоқатсиз янги авлодга боғлиқ эканини, бу ишда фикри тоза ёш авлодни тарбиялаш устувор вазифага айланиши шартлигини бежиз таъкидламадилар.
Бугун мамлакатимизда содир этилаётган жиноятларнинг ҳар учинчиси ёшларга тўғри келаётгани ҳақида фикр билдирилиб, Президентимиз томонидан ушбу муаммо ечими бўйича ҳам аниқ тавсия берилди.
Хусусан, мактабларда миллий қадриятларимиздан келиб чиққан ҳолда “Тарбия” фани ўқитишни кучайтириш, лозим бўлса дарс соатларини кўпайтириш ва ўғил-қизларимизга ҳалоллик, бировнинг ҳақига хиёнат қилмаслик каби эзгу ғояларни содда тилда тушунтириб бориши кераклиги қайта-қайта уқтирилди.
Ректорлар эса талаба ёшларнинг коррупцияга қарши лойиҳалари, стартап ва инновацион ташаббусларини қўллаб-қувватлашлари зарурлигига урғу берилди. Бу жараёнда “Коррупция – келажакка таҳдид” деган ғоя асосида Янги Ўзбекистон ёшлари қалбидан жой оладиган тизим яратилади.
Ёшлар вакили сифатида бундай ёндашувни энг тўғри қарор деб биламан. Сабаби, бугунги ёшлар яқин ўн-ўн беш йилда ҳақиқий давлат хизматчилари, турли соҳа ва тизим раҳбарларига айланадилар.