Маълумотларга кўра, кейинги тўрт йилда спортни ривожлантиришга бюджетдан 1,5 триллион сўмдан 3 триллион сўмгача маблағ ажратилган. Мураббийларнинг ўртача маоши эса 2 баробарга ошган. Жойларда 101 та спорт иншооти қурилиб, 67 таси реконструкция қилинган. Энг асосийси, спорт мусобақаларида 10 миллионга яқин ёшларнинг иштироки таъминланган.
Аммо, шунга қарамай, катта авлод вакилларини соғлом турмуш кечиришга қаратилган даъватлар ҳозирча натижа бермаётганини ҳам айтиш жоиз. Маълумки, 2025 йилдан бошлаб, энг фаол спортчи оилаларга жиҳозлар, яхши натижа кўрсатган маҳаллаларга эса спорт майдончалари қуриб бериладиган бўлди.
Шунингдек, ўқувчиларни спортга фаол жалб этиш мақсадида ҳар бир мактабда яккакураш ва жамоавий олимпия спорт турлари бўйича тўгараклар ташкил этилиб, энг яхши натижа кўрсатган ўқувчилар селекция қилинади, мактаблар эса зарур спорт инвентарлари билан таъминланади.
13 февраль куни Президентимиз раислигида ўтган олимпия ва паралимпия ҳаракатини ривожлантириш масалаларига бағишланган селектор йиғилишида 700 мингдан ортиқ талабалар ўқиётгани, улар ўртасида спортга бўлган қизиқиш ва иштирокни кучайтириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Ўрганишларга кўра, айни пайтда аҳолининг 44 фоизи жисмоний фаол эмас, бу эса турли сурункали касалликларнинг ривожланиш хавфини оширяпти. Камҳаракатлик эса юрак-қон томир касалликлари, қандли диабет ва суяк-мушак тизими муаммоларига сабаб бўлмоқда.
Диетологларнинг қайд этишларича, 36 фоиз фуқаролар тўғри овқатланиш қоидаларига амал қилмас эканлар. Бу эса организмда зарур бўлган муҳим витамин ва минераллар етишмовчилигига олиб келади. Хусусан, бошоқли ва донли маҳсулотлар, мева-сабзавотлар истеъмолининг камлиги иммунитетнинг пасайишига, ошқозон-ичак муаммоларининг кўпайиши ҳамда тананинг умумий заифлашишига сабаб бўлади.
Мева ва сабзавотлар таркибидаги табиий антиоксидантлар ва толалар юрак-қон томир касалликларининг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга бўлса-да, кўплаб инсонлар ушбу маҳсулотларни ўз рационига қўшмаяптилар.
Аммо аксинча, бозорларимизда тез тайёр бўладиган ва таркибида канцероген моддалар кўп бўлган маҳсулотлар савдоси қизигандан-қизияпти. Улар эса юқори миқдорда транс ёғлар, консервантлар, сунъий ранг берувчи моддалар ва бошқа зарарли қўшимчаларни ўз ичига олади. Бундай маҳсулотларни мунтазам истеъмол қилиш юрак, саратон, қандли диабет, семизлик ва бошқа касалликларга олиб келади.
Шунингдек, ширин газланган ичимликлар ва ортиқча шакари бўлган маҳсулотларни ҳаддан ташқари истеъмол қилиш ҳам ёшлар ва катталар орасида ортиқча вазн, тиш касалликлари ва қандли диабетнинг кенг тарқалишига олиб келмоқда. Бундай носоғлом овқатланиш ҳатто эса эрта ўлим хавфини оширади.
Шу сабабли, жисмоний фаоллик, тўғри овқатланиш маданиятини шакллантириш бугунги кунда долзарб масалалардан бирига айланди.
Бир сўз билан айтганда, спорт нафақат соғлом жамият барпо этиш, балки авлодларни мустаҳкам ва ижобий хулқ-атвор билан тарбиялашнинг ҳам асосий воситасидир. Спорт орқали маънавий баркамолликни ҳам ривожлантириш мумкин.
Соғлом авлод – бу келажак қурувчиси бўлиб, спорт унинг таянч устуни, соғлом ва кучли миллат пойдевори ҳамдир. Шу сабабли, “Саломатлик – кучли миллатнинг асоси” ғоясини умуммиллий ҳаракатга айлантириш лозим.